Ишлаб чиқариш менежменти
-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
- 2.2. РЕЖАЛАР СИФАТИГА ТАЛАБЛАР
2-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
2.1.Режалаштиришнинг моҳияти ва тамойиллари 2.2.Режалар сифатига талаблар. 2.3. Режалаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш 2.4. Стратегик маркетинг – режалаштириш воситаси сифатида 2.5. Ташкилотнинг бозор стратегиясини шакллантириш. 2.6. Ташкилотнинг стратегик режаларини ишлаб чиқишнинг мазмуни ва тартиби. 2.7. Ташкилот бизнес-режаси (йиллик режаси) мазмуни. 2.1. РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ Режалаштириш – бошқарувнинг умумий функцияси бўлиб, қуйидаги ишлар мажмуасини ўз ичига олади: ташқи муҳит вазиятлари ва омиллари таҳлили; стратегик маркетинг босқичида ифодаланадиган мақсадга эришишнинг муқобил вариантларини муқобиллаштириш ва баҳолаш; режани ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш. Режалар мазмунига кўра муаммоли, мажмуали ёки локаль; стратегик, тактик (қоидага кўра, йиллик) ёки тезкор бўлиши мумкин. Иқтисодиёт ривожланишининг энг мураккаб йўналишларидан бири катта ноаниқлик билан характерланадиган инновацион фаолиятни фаоллаштириш асосидаги ривожланиш ҳисобланади. Шунга мувофиқ ҳолда, режалаштириш бу шароитлар учун анча мураккаб бўлиши мумкин, режалаштириш масаласини эса амалга оширилиши мураккаб. 2.2. РЕЖАЛАР СИФАТИГА ТАЛАБЛАР Режа сифати – режалаштиришга илмий ёндашувлар ва тамойилларига жавоб берадиган ва режа параметрларининг йиғиндиси бўлиб, унда параметрларнинг режалаштирилган белгиларининг режани амалга ошириш ва сотиш натижасида олинган фактик белгилардан минимал оғиш таъминланади. Объект қанчалик мураккаб, режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш шартларини характерлайдиган вазиятларнинг ноаниқлиги ва режалаштириш даври қанчалик узоқ бўлса, режа параметрларининг кириш майдони шунчалик катта бўлади. Режаларни ишлаб чиқиш ва бажариш сифати критериялари режа кўрсаткичлари назарий моделининг фактик маълумотларга ўхшашлиги даражаси бўлиши мумкин, улар асосида бу критерия ишлаб чиқилади: ; (2.1) Бу ерда Кkn – режали кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва бажариш сифати критериялари, %; П – ҳисоб даврида режа кўрсаткичларининг фактик белгилари; П – режа кўрсаткичининг ҳисоб (меъёрий, башоратли) белгилари. Формула бўйича (2.1) режанинг муҳим кўрсаткичларини бажариш сифатининг критериялари ҳисоблаб чиқилади. Режалаштириш даври қанчалик узун бўлса (огоҳлантириш), КKn ,белгиси шунчалик катта бўлади. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling