Ишлаб чиқариш менежменти
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13.3. Инсоннинг мотивлари
13.2. Инсоннинг эҳтиёжлари
Ф. Котлер қуйидаги занжирни муҳокама қилган: зарурий эҳтиёж – эҳтиёжи – талаб. Маркетинг тушунчасида энг муҳими – кишиларнинг зарурий эҳтиёжидир. Зарурий эҳтиёж – индивиднинг маълум бир зарурий нарса етишмовчилигининг ҳис қилишидир. Кишиларда кўпгина турли-туман эҳтиёжлар мавжуд. Уларни жисмоний – овқатга, кийимга, иссиқликка ва хавфсизликка бўлган эҳтиёж, ижтимоий – муомала ва алоқадорликка бўлган эҳтиёж, индивидуал – билим олиш ва ўзи-ўзини наамоён этишга бўлган эҳтиёжларига ажратиш мумкин. агар зарурий эҳтиёж қондирилмаса, инсон икки нарсадан бирини танлаши лозим: 1) ёки унинг ёрдамида зарурий эҳтиёжни қондириш мумкин бўлган воситани қидиради; 2) зарурий эҳтиёжни қондиришни пасайтиришга ҳаракат қилади. Эҳтиёж – инсоннинг маданий даражаси ва индувидуаллигига мувофиқ махсус шаклни қабул қилган эҳтиёждир. Талаблар эҳтиёжларни қондиришга қодир бўлган объектлар шаклини қабул қилади. Инсон талаблари жамият ривожланиши билан ортиб боради. Улар билан бирга манфаат ва баъзи бир нарсаларга эгалик қилиш истагини уйғотадиган объектлар миқдори ҳам ўсиб боради. Ишлаб чиқарувчилар ҳам бир томонидан, бу талабларни қондиришга қодир бўлган товар ва хизматлар ассортиментини кенгайтиришга интилсалар, иккинчи томонидан, янги талаблар юзага келишини рағбатлантирадилар. Кишиларнинг эҳтиёжлари амалий жиҳатдан чекланган эмас, уларни қондириш учун ресурслар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир киши ўзи учун юқори истеъмолчилик қимматига эга бўлган товарларни танлашни афзал деб биладилар ва индивиднинг молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда унинг эҳтиёжларини максимал қондиришни таъминлашга қодирлар. Агар инсон ўз эҳтиёжларини амалга ошириш учун ҳақ тўлаш имкониятига эга бўлса, охиригиси сўровлар тоифасига ўтади. Талаблар – бу кишиларнинг тўлов қобилиятида мустаҳкамланган эҳтиёжидир. 13.3. Инсоннинг мотивлари Зарурий эҳтиёж, эҳтиёж инсонни ҳаракатга ундайди ёки мотивлаштиради. Кенг маънода мотивация - бу бошқарув функцияси, индувидуумни ташкилот мақсадлари ва /ёки шахсий мақсадларга эришиш учун ундаш жаарёнидир. Мотивация ички ва ташқига бўлинади: (11.1-расм). Ички мотивация ишнинг мазмуни ва аҳамиятлилиги билан аниқланади. Агар у кишини қизиқтирса, унинг табиий қобилиятларини ва таъсирчанлигини амалга ошириш имконини берса, унда бу ўз-ўзидан фаолликка, виждонли ва унумдор ишга кучли мотив ҳисобланади. Ишнинг мазмуни билан бир қаторда аҳамиятли ички мотив инсоннинг маълум бир сифатиларини ривожлантириш учун унинг аҳамиятлилиги, маълум бир гуруҳ кишилари ва жамият учун фаолиятнинг мазкур кўринишининг фойдалилиги, бу фаолиятнинг кишиларнинг ишончларига, уларнинг этик мўлжалларига мувофиқлиги бўлиши мумкин. Ташқи мотивация икки шаклда иштирок этиши мумкин: маъмурий ва иқтисодий. Баъзан ташқи мотивацияни рағбатлантириш ҳам деб аташади. Маъмурий мотивация ишларни команда, буйруқ бўйича бажарилишини билдиради, яъни белгиланган меъёрларни бузганлик учун мувофиқ санкциялар билан тўғридан-тўғри мажбурлаш бўйича ишларни бажаришни билдиради. Иқтисодий мотивация иқтисодий рағбатлар орқали ундаш услублари билан амалга оширилади. Мотивациянинг икки асосий шакли мавжуд: натижалар бўйича ва мақом бўйича. Натижалар бўйича мотивация ходим ёки гуруҳнинг фаолияти натижаларини қиёсий тарзда аниқ аниқлаш ва ажратиш мумкин бўлган жойларда қўлланилади. Бунда мукофот аниқ ишнинг бажарилиши ёки ишнинг нисбий ўзига хос босқичи билан боғлангандир. Мақоми бўйича мотивация ишчининг малакаси, унниг ишга муносабати, меҳнат сифати, инсон ва ташкилотнинг махсус фаолиятини аниқлайдиган бошқа параметрлари ҳисобга олинадиган ходим фаолиятини интеграл баҳолашга асосланади. Мотивациянинг у ёки бу шаклини танлашда ишнинг мазмуни ҳам, мазкур ташкилотдаги бошқарув тамойиллари, миллий анъаналар ва корпоратив маданиятдан бир хилда фойдаланилади. Демак, АҚШ корхоналари учун меҳнат тақсимоти тизими ривожланишига ва индивидуализм анъаналарига асосланган натижалар бўйича мотивация характерлидир. Японияда жамоатчилик ва ўзаро ёрдам анъаналарига, ходимлар ва улар томонидан бажариладиган ишларнинг кенг спектри ўртасидаги горизантал алоқаларга мувофиқ келадиган рангли мотивация устунлик қилади. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling