Ишлаб чиқариш менежменти


Download 398 Kb.
bet36/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

13.6. ИШ ҲАҚИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Корхона ходими даромадининг намунавий тузилмаси қуйидаги тарзда таклиф этилиши мумкин.

  1. Тариф ставкалари ва маош бўйича тўловлар.

  2. меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ.

    1. ишлаб чиқариш муҳити характеристикаси;

    2. Сменалик (иш тиртиби);

    3. смена давомида бандлик даражаси

  3. Устамалар.

    1. меъёрдан юқори унумдорлик учун (ишбай қўшимча ишлаш, миқдор бўйича ишлаш учун тўловлар, меъёрдан паст);

    2. самарадорлик ва даромадлиликни оширишдашахсий хисса учун;

    3. маҳсулотнинг жуда юқори сифати, тезкор ва масъулиятли топшириқларни бажарганлик учун;

  4. Мукофотлар

    1. Шартномалар ва иш босқичларини сифатил ва ўз вақтида бажарганлик учун;

    2. йиллик жами ишлар бўйича;

    3. бўлинмалар раҳбарларининг фондидан;

    4. кашфиётлар ва рационализаторлик таклифлари учун муаллифлик мукофотлари;

    5. янги технологик ва ташкилий таклифларни ўзлаштиришда фаол иштирок этганлик учун мукофотлар;

  5. Корхонанинг ўз хизматчиларига хизматлари (ижтимоий тўловлар)

  6. Корхона акциялари бўйича дивидендлар.

Тариф ставкалари ва маош ишнинг мураккаблилига, унинг жавобгарлигига, истеъмол предметларига нарх даражасига, меҳнат бозоридаги вазият ва бошқа омилларга мувофиқ тариф шартномалари асосида белгиланади. Жаҳон тажрибаси ишчилар, мутахассислар раҳбарлар учун 17-22 разрядлари ягона тариф тармоғининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади, у ишчиларнинг турли гуруҳларининг тариф ставкаларидаги ўзаро нисбат ошкоралигини таъминлайди ва корхонанинг тариф тизимига, унинг касаба уюшмаси билан келишувчанлигига ўзгаришлар киритишни осонлаштиради.
Меҳнат шароити учун қўшимча тўловлар. Ноқулай иш шароитлари, агар уни яхшилаш имкони бўлмаса, ишчига аввало, дам олиш вақтини ошириш, ишлаб чиқаришда қўшимча бепул озиқ-овқат билан таъминлаш, профилактик ва даъволаш чора-тадбирларини кўриш ҳисобига уни компенсация қилиш лозим. Агар бу етарли бўлмаса, мавжуд методикалар бўйича иш жойи ва меҳнат жараёнларини аттестация қилиш асосида тариф ставкаларига қўшимчалар киритилади. Смена учун қўшимчалар кечки ва тунги сменаларда ишлаганлик учун белгиланади. Смена давомида бандлик даражаси учун қўшимча тўловлар кўп станокда ишловчилар, ўрнатувчилар ва таъмирловчи персоналлар учун афзал тарзда киритилади.
Смена учун ишчи бандлигининг меъёрий вақти қуйидаги формула билан аниқланади:
Тзи = Тсм – Тотд1 (11.3.)
Бу ерда Тзи - смена учун бандликнинг меъёрий вақти, дақиқа; Тсм – сменанинг узунлиги, дақиқа; Тотд – сменада дам олиш ва шахсий ишлар учун меъёрий вақт, дақиқа.
Корхона маъмурияти меъёрий вақт чегарасида ишчи сменалик вақтини белгилаш ҳуқуқига эга. Фаолиятнинг турли кўринишларининг бирлашиши, агар улардан ҳар бири бўйича белгиланган иш етарли бўлмаса, меъёрий ташкил этилган ишлаб чиқариш элементи учун зарур ҳисобланади. Қўшимча тўловлар касбларнинг аралашуви факти учун эмас, бандликнинг меъёрий ва амалдаги даражалари ўртасидаги нисбат учун белгиланиши зарур.
Устамалар. Ишбай ишлаб чиқариш шаклидаги меъёрдан ортиқ унумдорлик учун устамалар алоҳида аҳамиятга эга бўлади, агар меъёрдан ортиқ бажарилганлигининг сабаби ишчининг бу ишни бажариш қобилияти ўртача юқори эканлигида бўлса. Технология ва техник хавфсизлигининг бузилиши, меҳнатнинг хаддан зиёд интенсивлиги, меъёрнинг хатолиги ишбай қайт ишлашга эришишнинг объектив асоси ҳисобланмайди. Самарадорликни оширишдаги шахсий улуш учун устамалар қуйидагича белгиланади:

  • техника ва технологияни такомиллаштириш бўйича рационализаторлик таклифлари муаллифларига;

  • меҳнатни ташкил қилиш, ишлаб чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар муаллифларига;

  • техник ва ташкилий янгиликларни амалга оширишда бевосита иштирок этадиган ишчилар, мутахассислар ва раҳбарларга.

Маҳсулотнинг юқори сифати, шошилинч ва масъулиятли топшириқларни бажарганлик учун устамалар бўлинмалар раҳбарларининг жамғармасидан тўланади. Бу устаманинг белгиланиш катталиги ва даври мувофиқ раҳбарият томонидан аниқланади.
Мукофотлар. Мукофотларнинг икки асосий кўриниши фарқланади: 1) ишларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги учун; 2) ишчининг корхона ва бўлинма фаолиятининг умумий натижаларига қўшган шахсий ижодий ҳиссаси.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling