Ишлаб чиқариш менежменти


МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ СУБЪЕКТЛАРИ


Download 398 Kb.
bet44/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
ICHM Majmua

15.5. МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ СУБЪЕКТЛАРИ
Ташкилотнинг молиявий менежменти асосий субъектлари молия директори (молиявий топ-менежер)бўлиб, унинг қўли остида молиявий менежерлар фаолият юритади.
Молиявий менежернинг касбий мажбуриятларини қуйидаги тарзда гуруҳлаш мумкин:

  • Ташкилот фаолияти самарадорлигини меъёрий-молиявий назорати, бу пул даромадлари ва тушумларни ошириш, харажатлар ва ажратмаларни мақбуллаштириш, биринчисини охиригисидан ошириш суммаси ўсиши ҳақида доимий қайғуриш аниқ акс этади;

  • Молиявий фаолиятни режалаштириш, таҳлил этиш, молиявйи қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • Идора хизмати ҳар бир ходимининг мажбуриятларини (молиявий иш участкалари) ва ҳуқуқларини аниқлаш;

  • Ташкилотнинг барча бўинмалари самарадорлиги ўсишини рағбатлантирадиган меҳнат ҳақи тизимини танлаш;

  • Молиявий хизматнинг барча хужжатларини имзолаш (визалаштириш);

  • Ташкилотнинг бошқа бўлинмалари ёки ташқи “пудратчи” - ижрочи: аудит, эккаунтинг (контрагентлар, аралашганлар, рақобатчилар ва бошқалармолиявий ҳолати ҳақидаги ҳисоб-китоблар ва бизнес-маълумотлар), трастли (ишончли) бошқарув, масалан қимматли қоғозлар, қўшма фаолият, воситачилик бўйича ҳамкорлик, жумладан биржага оид, фаолиятга оид, иқтисодий, ҳуқуқий ва шартномалар имзолаш ва инвестиция қарорларини қабул қилишдага бошқа экспертиза, молиявий ишининг алоҳида учаскалари бўйича мажбуриятни делегировация қилиш;

  • Ҳисоб-аналитик, инвестицион, тақсимот сиёсатида молиявий стратегияни ишлаб чиқиш ва аниқлаш;

Ташкилот молиявий менежменти хизматининг асосий функцияларини санаб ўтамиз:

  1. Молия-кредит башоратлаш ва режалаштириш. Бизнес-режани каасага оид бажариш ва кредитлаштириш ҳамда бошқалар бўйича банклар билан алоқа.

  2. Жорий харажатлар (таннарх), маҳсулотни сотиш, даромадларни тақсимлаш билан боғлиқ тезкор фаолият.

  3. Молия бозорлари: қимматли қоғозлар, фонд ва валюта биржалари, кредит, валюта операциялари ва бошқалар

  4. Капитал қўйилмалари(жисмоний инвестициялар) ва номоддий активлар, ИТТКИни молиялаштириш ва бошқалар.

  5. Таҳлил, ахборот, рейтинг баҳоси, ички аудит.

  6. Асосий ва айланма капиталнинг ҳолати, молиялаштирилиши ва ҳаракати устидан назорат қилиш.

  7. Давлат марказлашган фондларидага солиқлар ва мажбурий ажратмалар, улардан ассигнованиялар олиш.


Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling