Ишлаб чиқариш менежменти
МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ ОБЪЕКТЛАРИ
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
15.4. МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ ОБЪЕКТЛАРИ.
Бу пунктни шакллантиришда “Молиявий менежмент” китобда нашр қилинган профессор И.А. Акодиснинг ишланмаларидан фойдаланилди13. Молиявий менежментнинг объектлари қуйидагилар ҳисобланади: даромадлар ва тушумлар; харажатлар ва ажратмалар; ташкилот фаолияти самарадорлиги. Ташкилот молиявий муносабатларининг контробъектлари (объект ёки субъектлари) қуйидагилар бўлиши мумкин: ташкилот ишчиларига иш ҳақи тўлаш, уларга ссудалар, дивидентлар, фоизлар бериш ва бошқа даромад ва харажатлар бўйича ташкилот ишчилари; хом ашё, материаллар, мажмуали элементлар, энергия, асосий ишлаб чиқариш фондларининг янги элементлари ва ташкилот киришининг бошқа элементларининг воситачилари; ташкилот томонидан истеъмолчилар учун бажариладиган маҳсулот ва хизматлар истеъмолчилари. Давлат – федерал, ҳудудий, маҳаллий бюджетлар, бюджетдан ташқари фондлар. Бир томондан, ташкилот бўлинмалари ўртасидаги муносабатларни, иккинчи томондан бошқарув бўғинининг юқоридаги хўжалик тармоқлари ўртасидаги муносабатларни қамраб олган вертикал бўйича тармоқ ичидаги пул муносабатлари. Вертикал пул муносабатлари ташкилотнинг ўзидан – асосий хўжалик ячейкасидан ўтади, бу ерда капитал шаклланади, харакатланади ва жамғарилади, жумладан, оддий ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлайдиган махсус фонд ва резервлар орқали (амортизация фонди, ишлаб чиқаришни, фан ва техникани ҳамда бошқа фондларни ривожлантириш фонди, ); Ссуда операцияларини қамраб оладиган банклар (кредит ва тўловларни берадиган ва қайтарадиган, фоизлар оладиган), пул воситаларини капитал ва жорий харажатларда кейинчалик аванслаштириш учун уларни сақлаш ва жамғариш, инновацион фаолиятни реинвестрлаштириш, молиялаштириш, нақд бўлмаган ва нақд пул ҳисоб-китоблари бўйича касса операциялари ва бошқа операциялар. Биржалар (фонд, валюта, товар), суғурта ташкилотлари, мулкий фондлар ва молиявий кредит тизимининг бошқа контрагентлари. Молиявий муноабатларни бошқариш жараёни пул ресурсларини фондга (жумладан капитални шакллантириш) концентрация қилиш, уларни тақсимлаш жараёнини, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши самарадорлигидан фойдаланиш ва баҳолаш жараёнларини ўз ичига олади. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling