Ишлаб чиқаришда махсулот таннархини хисоблаш усуллари


Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар


Download 1.7 Mb.
bet2/4
Sana22.09.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1684977
1   2   3   4
Bog'liq
Ишлаб чиқаришда махсулот таннархини хисоблаш усуллари

Билвосита харажатлар (тўғридан-тўғри бўлмаган) харажатлар

Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига киритиладиган харажатлар:


сотиш харажатлари
бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар)
бошқа операцион харажатлар ва зарарлар

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:


1
1
2
3
4
5
ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда)
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар
асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси
ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРГА АМОРТИЗАЦИЯ ҲИСОБЛАШНИНГ ТАРТИБИ ВА УСУЛЛАРИ


амортизация — фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси
субъектларнинг асосий во­ситалари фойдаланиш жараёнида аста-секин эскириб боради. Бу эскиришнинг иқтисодий моҳияти шундан иборатки, асосий воситалар ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархига ўтказиб, истеъмол қийматини аста-секин йўқотиб боради

Амортизацияни ҳисоблаш


Асосий воситалар қиймати амортизация ҳисоблаш йўли билан қопланади. Амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида тизимли тақсимланади.
Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга ёхуд ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.
Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасида тўхтатилади.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling