Ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизатсиялаш шароитида инвестицион дастурларни молиялаштиришни назарий асослари
Download 25.37 Kb.
|
1 Ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизатсиялаш шароитида инвестицион дастурларни молиялаштиришни назарий асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Серияли ишлаб чиқариш
- Маҳсулот номенклатураси
- Кам миқдорда маҳсулот ишлаб
- Уларга қуйидагилар киради
Ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизатсиялаш шароитида инвестицион дастурларни молиялаштиришни назарий асослари. .Иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг ўрни ва аҳамияти Ихтисослашиш даражасига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари турлари ва миқдорига қараб ишлаб чиқаришнинг турлари аниқланилади. Ишлаб чиқариш турлари-доимий номенклатура асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш элементлари ва омиллари бирлигинининг хусусиятлари ва ташкилий-техник, иқтисодий тавсифларинингйигʼиндисидир. Ишлаб чиқариш турлари қуйидагиларга бўлинади: якка ишлаб чиқариш, серияли ишлаб чиқариш, оммавий ишлаб чиқариш. Ягона ишлаб чиқариш-меҳнат жараёнининг тузилиши, ўзининг беқарорлиги билан корхонанинг асосий ишлаб чиқариш иш жойларида бажарилаётган жараёнлар бир маҳсулот тайёр бўлгандан сўнг 2-маҳсулот учун ўзгаради, яна янги меҳнат жараёни бошланади. Маҳсулот маʼлум бир миқдорда ишлаб чиқарилади ёки фақат бир марта ишлаб чиқарилади-маʼлум буюртма асосида якка ишлаб чиқариш шароитида иш жойлари ўзига доимий бириктирилган операцияларга эга эмас, улар турли хил операциялар билан юкланадилар. Якка ишлаб чиқариш корхоналарига янги турдаги жиҳозлар ишлаб чиқарувчи юкори тажрибали корхоналар киритилади. Озиқ-овқат саноати корхоналарида ишлаб чиқаришнинг бундай тури илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларида ёки корхоналарнинг ёрдамчи, ишлаб чиқариши (ремонт, механика хоналари) да кузатиш мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқариш номенклатурасининг хилма-хиллиги бир неча операцияларни бажарувчи универсал жиҳозлар ва машиналарни қўллашни талаб қилади. Асосий ишлаб чиқаришдаги алоҳида иш жойларида бажариладиган операцияларнинг мазмуни ҳар бири бирлик маҳсулот ишлаб чиқарилгандан кейин ўзгараверади. Махсус жиҳозларнинг маʼлум миқдорда қўлланилиши жонли меҳнат сарфини оширишга олиб келиб, паст меҳнат унумдорлигига эга бўлишга сабаб бўлади. Бу ерда меҳнат предметларининг кетма-кет ҳаракати қўлланилади, асосий ишлаб чиқаришни узлюксиз ишлаб чиқариш потоки асосида ташкил қилишнинг имкони бўлмайди, бу ерда жуда юқори малакали ишчилар ишлаши керак. Серияли ишлаб чиқариш - бу ишлаб чиқариш шаклида маʼлум вақт оралигʼида бир хил маҳсулотларнинг серияларини тайёрлаш такрорланади. Серияли ишлаб чиқариш жараёнларида иш жойлари аниқ кетма-кетликда бажариладиган бир неча операциялар билан бириктирилади. Маҳсулот номенклатураси хилма-хиллиги ва ишлаб чиқариш ҳажмига богʼлик ҳолда серияли ишлаб чиқариш майда серияли, ўрта серияли ва йирик серияли ишлаб чиқаришга бўлинади. Кам миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун майда серияли ишлаб чиқариш ташкил қилинади. Бунда маҳсулот номенклатураси ҳар хил бўлади. Йирик серияли ишлаб чиқариш кўп миқдорда кам номенклатурали маҳсулот ишлаб чиқариш билан фарқланади, шунингдек оммавий ишлаб чиқаришдан ҳам фарқланади. Бу ўрта серияли ишлаб чиқариш оралиқ тур ҳисобланиб, ҳам майда ишлаб чиқариш ҳам йирик ишлаб чиқариш хусусиятларини ўз ичига олади. Серияли ишлаб чиқариш учун меҳнат жараёнларнинг такрорланиши хос бўлиб, унинг структураси барқарордир. Юқори унумдорли жиҳозларни қўллаши имконияти ва ишларнинг ихтисослашганлиги жонли меҳнат сарфини деярли камайтиради ва ишлаб чиқариш жараёни давомийлигини қисқартиради. Маҳсулот партияларини ишлаб чиқаришга киргизиш ва аниқ такрорланадиган вақт оралигʼида тайёрлаш поток асосида ишлаб чиқаришни ташкил қилишни тақозо этади. Кўп номенклатурали маҳсулот ишлаб чиқарувчи озиқ-овқат корхоналари учун серияли ишлаб чиқариш турига хосдир. Уларга қуйидагилар киради: қандолат, нон, макарон, вино, маргарин, пиво ва алкоголсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар. Бу корхоналарда смена ёки сутка давомида поток чизиқларининг маҳсулот ишлаб чиқариш учун ратсионал ихтисослашуви зарурдир. Серияли ишлаб чиқариш турининг якка ишлаб чиқариш турига нисбатан афзаллиги шундаки, серияли ишлаб чиқаришда иш жойларининг ихтисослашуви ва чуқур меҳнат тақсимотига эга, бу ерда жиҳозлардан фойдаланиш даражаси яхши, меҳнат унумдорлиги юқори яʼни ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш самаралидир. Download 25.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling