Ишлаб чиқаришнинг агрегет-поток усули ва уни лойиҳалаш Режа Ишлаб чиқаришни ташкил этиш
-расм. Агрегат линияни ташкил этиш схемаси
Download 0.87 Mb.
|
BETON VA TEMIR-BETON TEXNOLOGIYASI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Қотириш камерасининг қувватини аниқлаш.
34.1-расм. Агрегат линияни ташкил этиш схемаси.
1-анаънавий усул; б-роликли конвейерли; в-икки тармоқли аравачали; 1- буюмни қолипданчиқариш; 2-қолипни тозалаш ва мойлаш; 3-арматура ўрнатишиш; 4-буюмни қолиплаш; 5-буюмни меъёрига етказиш; 6-иссиқлик билан ишлов бериш; А-арматура каркасларини етказиб бериш; Б-бетон қоришмасини етказиб бериш; Ф1-қолипни узатиш; Ф2-буюмни камерага олиш; Ф3-буюмни камерадан олиш; И-буюмни омборга жўнатиш. Технологик линия қуйидагилардан таркиб топади: бетон жойлаштирувчи мосламали қолиплаш агрегати; арматурани тайёрлаш, электр билан қизитиш ёки механик тортиш мосламаси; қолип узатувчи; қотиш камералари; қолипдан тушириш жойлари; буюмни совутиш жойи; меъёрига келтириш ўрни; техник назорат пости; қолипларни тозалаш ва мойлаш пости; арматура, турли қисмлар, иссиқни сақловчи қисмлар, қўшимча қолип ва мосламаларни сақлаш майдончаси; тайёр маҳсулотни синаш стенди. Агрегат кетма-кетлик усули ўрта ва кичик қувватли заводларда катта бўлмаган ҳажмдаги ишлаб чиқаришга кўпроқ мувофиқ келади. Бундай усул узунлиги 12 м, кенглиги 3 метргача ва баландлиги 1 метргача бўлган буюмларни ишлаб чиқаришга айниқса тўғри келади. Баъзи ҳолларда ўлчами бундан ҳам катта бўлган буюмларни тайёрлаш мумкин. Бу усул кам маблағ сарфланган ҳолда кенг турдаги маҳсулот хилларини ишлаб чиқариш имконини беради. Линиянинг бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати маҳсулот тури, қолиплаш усули ва қолиплаш постининг бир кеча-кундуздаги иш соати билан, қуйидаги формулага асосан аниқланади , (34.1) бу ерда С- бир йилдаги иш кунлари; В- қолиплаш постининг 1 кеча-кундуздаги иш соати; n1 – i-сонли буюмни 1 соатдаги қолиплаш сони; V1 - i қолипдаги бетон ҳажми; ti – i қолипдаги буюмни қолиплаш циклини давомийлиги. Буюмни қолиплаш цикли давомийлиги қуйидаги формула билан аниқланади , (34.2) бу ерда t – қолипни силкитиш майдончасига қўйиш ва ундан олишга кетадиган вақт; l1- қолипланадиган буюмнинг узунлиги; l0 – силкитиш майдончасига қолипни қўйгандан сўнг бетон ётқизувчининг юксиз юриш вақти; v – бетон ётқизувчининг иш тезлиги; v0 – бетон ётқизувчининг юксиз юриш тезлиги; n0 – қолип бетон билан тўлгунга қадар бетон ётқизувчининг неча марта бориб келиши; t0 – қолиплаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларнинг давомийлиги (бетон қоришмасини текислаш, юқориги арматура тўрни қўйиш, юксиз ва юк билан силкитиш ва ҳ.к.). 3.Қотириш камерасининг қувватини аниқлаш. Қотириш камерасининг иш қуввати қуйидаги формула билан аниқланади , (34.3) бу ерда С1 – камеранинг бир кеча кундуздаги айланишлар сони; V2 – бир хил типдаги камералар гуруҳининг ҳажми; К1 – ушбу типдаги қотириш камерасини юклаш коэффициенти; С2 – йиллик иш вақти фонди кеча кундузда; n1 – бир хил типдаги қотиш камералар сони. Камераларни бетон билан тўлдириш коэффициенти тенглама ёрдамида ҳисоблаб чиқилади ёки 34.1-жадвалга асосан қабул қилинади: , (34.4) бу ерда q – битта буюмнинг ҳажми; n2 – камерага солинадиган буюмла сони; V3 – битта камеранинг ҳажми. Битта линияда турли буюмлар чиқарилганда камерани буюм бетони билан тўлдиришнинг ўртача коэффициенти қуйидаги формула билан топилади , (34.5) бу ерда а1 - умумий чиқарилган буюмларнинг ҳар бир гуруҳининг солиштирма вазни; Коn - камерани ҳар бир гуруҳдаги буюм билан тўлдирилиш коэффициенти. Камеранинг айланиш цикли қуйидаги тенглама билан ҳисобланади Т0=tз+ tр+ tТ+ tв , (34.6) бу ерда tз – буюмни камерага солиш вақти; tр – буюмни камерадан чиқариш вақти; tТ - бетон қотишини тезлаштириш давомийлиги; tВ – буюмга иссиқлик билан ишлов берилгунга қадар ушлаб турилиш вақти. Баъзи буюмлар бўйича К0 нинг ўртача кўрсаткичи 34.1-жадвал
1м3 камерадан бир кеча кундузда олинадиган маҳсулот қуйидаги формула билан ҳисобланади R=K0Kоб , (34.7) бу ерда Коб- камеранинг бир кеча кундузда айланиш коэффициенти. Коб=24/Т0 . (34.8) 1м3 камерадан бир йилда олинадиган маҳсулот қуйидаги формула билан ҳисобланади R1= K0KобB1 , (34.9) бу ерда В1 – цехда қабул қилинган иш вақти тартибида ускунанинг бир йилда ишлаш вақти. Турли буюмларнинг В1 вақти турлича ва у иссиқлик билан ишлов бериш камерасининг 1м3 дан бир йилда олинадиган маҳсулотга боғлиқ бўлади Қолиплар сони қуйидаги тенглама билан ҳисобланади m3=6,3(Тф/Тц)р , (34.10) бу ерда Тф – айланиш вақти, соатда; р – қолиплаш агрегатларининг сони. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling