Ишлаб чиқаришнинг агрегет-поток усули ва уни лойиҳалаш Режа Ишлаб чиқаришни ташкил этиш


Download 0.87 Mb.
bet1/7
Sana05.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1276333
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
BETON VA TEMIR-BETON TEXNOLOGIYASI


15-Маъруза
Ишлаб чиқаришнинг агрегет-поток усули ва уни лойиҳалаш
Режа


1. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
2. Агрегат ишлаб чиқаришни лойиҳалаш.
3. Қотириш камерасининг қувватини аниқлаш.


Таянч сўз ва иборалар
Титратиш, кран, ишлов бериш, технологик тизим, жараён, камера, цикл, декоратив, арматура синчи, роликли иконвейер, буюм, ускуна, мослама, миқдор, унумдорлик, кетма-кетлик, зичлаш, сақлаш, агрегат-поток, силлиқлаш, конвейер, ритм, арматура, таранглаш, синч, илгак.
1.Ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Ишлаб чиқаришни агрегат усули билан ташкил этилганда буюм титратиш майдончалари ёки махсус жиҳозланган ускуналар - қолиплаш машинаси ва бетон тақсимлаш машиналаридан иборат бўлган агрегатларда қолипланади.
Қолипга солинган буюм кўприк кран билан, бетон тезроқ қотиши учун, иссиқлик билан ишлов бериш камераларига олиб ўтилади.
Сўнгги босқичда буюм махсус жойда камерадан олиниб қолипдан туширилади. Тайёр маҳсулот қабул қилинганидан сўнг омборга жўнатилади, бўшаган қолиплар эса навбатдаги технологик циклга тайёрланиб қолиплаш жойига қайтарилади.
Қуйидаги 34.1-расмда ишлаб чиқаришни агрегат усулида ташкил этишнинг умумий чизмаси кўрсатилган. Яъни, технологик жараён олтита иш жойига тақсимланади: буюмни қолипдан тушириш ва текшириш; қолипни йиғиш; қолипни бетон қуйишга тайёрлаш; арматура каркасини ётқизиш; қолипни бетон билан тўлдириш ва уни зичлаш; бетон юзасини текислаш ёки нам бетонга декоратив ишлов бериш, буюмни иссиқлик камераларига жойлаш ва уни камерадан олиш.
Ишлаб чиқаришни агрегат усулда ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд ва умумий чизмада (34.1,б расм) қолипни бир ўриндан бошқа ўринга кўчиришда роликли конвейер ишлатилади. Икки шаҳобчали чизмада эса (34.1,в расм) умумий ритм сақланганда ишлаб чиқариш усули конвейер усулига яқинлашади.
Агрегат усули кўп ишлатилади ва харажатларни оширмасдан турли буюмлар ишлаб чиқариш мумкин. Агрегат технологияси етарли даражада тез ўзгарувчан бўлгани учун ускуналарни алмаштириш ва қайта мослаш натижасида бошқа турдаги буюмлар ишлаб чиқариш, технологик ускуналар нисбатан содда бўлгани ҳолда 1м3 буғлаш камерасидан маҳсулот олиш миқдорини ошириш, меҳнат сарфини камайтириш ва маҳсулот таннархини тушириш имконини беради.


2. Агрегат ишлаб чиқаришни лойиҳалаш.
Технологик операциялар бирин-кетин бир қанча иш постларида амалга оширилади. Кетма-кетликка риоя этиш учун қолип бир постдан бошқасига кўприкли кран билан олиб ўтилади. Бунда краннинг юк кўтарувчанлиги ташиладиган буюм қолип ва траверс ёки автомат тутқич оғирликларини йиғиндиси билан аниқланади.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling