Ишлаб чиқаришнинг агрегет-поток усули ва уни лойиҳалаш Режа Ишлаб чиқаришни ташкил этиш


-маъруза Иссиқлик билан ишлов бериш камерали конвейерлар


Download 0.87 Mb.
bet5/7
Sana05.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1276333
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
BETON VA TEMIR-BETON TEXNOLOGIYASI

17-маъруза
Иссиқлик билан ишлов бериш камерали конвейерлар.
Режа


1. Девор панелларини тайёрлаш конвейер линияси.
2. Каркасли бино устун ва ригелларини тайёрлаш конвейерлари.
3. Вибропрокат станида буюмлар тайёрлаш.


Таянч сўз ва иборалар
Девор панели, керамзитбетонли, узатиш аравачаси, қолип-тележка, мослама, кўприк кран, пост, бетонланган қолип, форсунка, жихоз, зичлаш, каркас, титратмапрокат стани, транспорт, ролик, занжир, қотириш, ишлов бериш, механизациялаштирилган, буюм, қолип борти, транспорт.


1. Девор панелларини тайёрлаш конвейер линияси.
Ташқи девор учун ишлатиладиган керамзит бетонли панеллар максимал даражада механизациялашган, автоматлаштирилган конвейерларда тайёрланади. Конвейер иккита линиядан – буюмни қолиплаш ва уни қотириш бўлимларидан иборат бўлади (38.1-расм).
Ҳар бир линиянинг транспорт қисми роликли конвейер, аравача-қолип ва занжирли ҳаракатлантириш мосламасидан иборат бўлади. Қолип бир линиядан бошқасига ўзи ҳаракатланадиган узатиш аравачалари ёрдамида узатилади ва ҳар бир постда буюм солинган қолип маълум ҳолатда ушлаб турилади.

38.1-расм. Ташқи девор панеллари ишлаб чиқариш конвейер линияси.
1-қолипни тозалаш; 2-қолипни мойлаш; 3-бортларни ёпиш; 4-керамик плиталарни ётқизиш; 5-арматура каркаслари ва қўшимча деталларни ўрнатиш; 6-керамзит бетон қоришмани ётқизиш ва зичлаштириш; 7-қоришмани ётқизиш ва силлиқлаш; 8-буюмни ушлаб туриш; 10-13-иссиқлик билан ишлов бериш; 14-буюмни совутиш; 15-қолип бортларини очиш; 16-панелларни пардозловчи конвейерга ўтказиш

Конвейер 15-20 дақиқалик оралиқ билан ишлайди. Иш цикли қолипларни тозалашдан бошланади. Шундан сўнг қолип керамик гиламларни ётқизиш постига, 2-постга ўтади. Колипни бир ўриндан иккинчисига олиш жараёнида унинг ён қирралари, қўшимча деталлар ва бортлари форсункалар ёрдамида мойланади.


3-пост борт ва қулфларни ёпишга мўлжалланган шарнирли-ричагли механизм билан жиҳозланган. 4-5-постларда керамик плиталар тахлами устига қоришма ётқизилади, арматура каркаслари, қўшимча деталлар қўйилади.
6-постда керамзит бетонли қоришма ётқизилади. 6-пост силкитиб қолипловчи машина билан жиҳозланган . 7-постда қоришмани ётқизувчи механизм қоришманинг юқори қатламини 5-10 мм қалинликда ётқизади ва валик билан текисланади. Шундан сўнг қолип траверс аравачаси билан қотириш камераси линиясига олиб ўтилади. 9-постда қолипланган буюмдан юқориги дераза ўрни тутқичи олинади.


2. Каркасли бино устун ва ригелларини тайёрлаш конвейерлари. Каркасли бинолар устун ва ригеллари тирқишли камерада иссиқлик билан ишлов бериладиган конвейер линияларида амалга оширилади. Вертикал ёпиқ конвейернинг ер устидаги қисми 10 постдан иборат ва улар одими (шаг) 770 мм бўлади. Релс йўлининг оралиғи 1500 мм. Ер остидаги тирқишли камералар ёнма-ён жойлашади.
Кўтариш ва тушириш мосламалари вагонетка-қолипларни узатиш аравачаси орқали кўтариб туширади ва уларни иккала камерага туширади.
Кўтариш камераси суриш механизми билан жиҳозланган. Конвейернинг ер устидаги қисми учта вагонетка-қолипдан иборат бўлади ва буюмни совутиш камерасини вазифасини бажаради.
Буюмни тайёрлаш жараёни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади. 1-постда механик очиш воситаси билан ён бортлар очилади, оралиқ тўсиқлар олинади, қўшимча деталлар чиқарилади, буюм олиниб қолиплар тозаланади ва мойланади. 2-постга қолип бортлари очилган ҳолда келади. Бу ерда арматура қўйилади, тўсиқлар, қўшимча деталлар ўрнатилади.
3-постда арматуранинг тўғри қўйилганлиги текширилади ва қолип бортлари ёпилади. 4-пост қолиплаш пости. Эстакадада турадиган бетон ётқизувчи бетонни бир текис ётқизади, бетон текисланади ва силкитиш механизми билан зичланади. 5-пост қўшимча ҳисобланади. 6-постда силлиқлаш машинаси билан бетон силлиқланади. 7-постда буюм текширилиб лозим даражага келтирилади.
Шундан сўнг вагонетка-қолип тушириш механизми ёрдамида пастки ярусга олинади. Иккита ярусда иссиқлик билан ишлов бериш давомийлиги 11-12 соат бўлган 20 дона вагонетка-қолип бўлади.
Конвейернинг иши автоматлаштирилган, барча механизмлар масофадан туриб, марказий пультдан бошқарилади.


3. Вибропрокат станида буюмлар тайёрлаш.
Бундай усулнинг бошқаларидан фарқ қиладиган жиҳати шундаки, технологик жараён – бетон қоришмасини тайёрлашдан бошлаб тайёр буюмни чиқаришга қадар битта мосламада – соатига (оғир бетон ишлатилганда) 30 м ёки соатига (енгил бетон ишлатилганда) 15м тезликда ҳаракатланувчи битта конвейерда бажарилади.
Миқдорлаш бўлимидан материаллар икки валли қориштиргичга тушади, бетон қоришмаси эса қолиплаш лентасига берилади. Қолиплаш лентасига қолиплаш қисмлари, борт бруслари ва бошқа элементлар маҳкамланган бўлади.
Лента участкаларига арматура каркаси, ўрнатиш деталлари, электр ўтказгичлар қўйилади ва шундан сўнг унга бетон қоришмаси ётқизилади ва силкитиш механизми билан зичланади. Қолиплаш лентасидаги буюм иссиқлик билан ишлов бериш камерасига олинади ва у ерда 2-4 соат давомида ҳарорат 98 даражагача кўтарилади.
Тирқишли камерасига резиналашган лента ва бир-неча иссиқлик билан босим бериш валлари билан жиҳозланган. Камерадан чиққанда бетоннинг мустаҳкамлиги лойиҳадагининг 70 фоизини ташкил этади.
Лента валга келганда айланиб қарама-қарши томонга ҳаракатлана бошлайди ва буюмни туширади, ўз навбатида буюм роликли конвейерга, ундан ағдариш мосламасига ўтади ва охирида кўприк кран билан туширилади.
Иш самарадорлигини ошириш ва цемент сарфини камай-тириш учун қориштиргичда бетон қоришмаси 30-40 ва хатто 60-70 даражага қадар қиздирилади. Баъзан цемент сарфини камайтириш учун кимёвий қўшимчалар қўшилади.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling