Ишлаб чиқаришнинг агрегет-поток усули ва уни лойиҳалаш Режа Ишлаб чиқаришни ташкил этиш


-расм. Икки ярусли стан схемаси. 1 –


Download 0.87 Mb.
bet4/7
Sana05.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1276333
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
BETON VA TEMIR-BETON TEXNOLOGIYASI

36.1-расм. Икки ярусли стан схемаси. 1 – кўтаргич; 2 – суриш мосламаси; 3 – кўтаргич дастаги; 4 – бетон ётқизувчи; 5 – силкитиш мосламаси; 6 – текислаш мосламаси; 7 – сақлаш зонаси; 8 – дастлабки иссиқлик билан ишлов бериш камераси; 9 – туширгич дастаги; 10 – туширгич; 11 – қолип; 12 - иссиқлик билан дастлабки ишлов бериш камераси

Тирқишли камера ҳароратни кўтариш ва изотермик ушлаб туриш зоналарига бўлинган, юқори босимли буғ берувчи (Р=0,6 МПа; t = 164 оС) перфоқувурлар ўрнатилган бўлади. Иссиқлик билан ишлов беришнинг оптимал режими қуйидагичадир: ҳароатнинг кўтарилиши – 3 соат, изотермик қизитиш – 8 соат, буюмни совутиш – 2 соат. Иссиқлик жараёнини бошқариш автоматик амалга оширилади. Иккита вагонетка қолип сиғадиган совутиш зонаси вентилятор билан жиҳозланган, камера деворларида ҳарорат мўътадиллигини сақлашга мўлжалланган тирқиш ёпгичлари мавжуд. Совиган буюм қолипдан тушириш постига олинади ва у ерда борт қулфлари очилиб тайёр маҳсулот олинади ва вақтинчалик сақлаш жойига олиб ўтилади. Қолип тозаланади, мойланади, витражлар, қўшимча детал ва мосламалар ўрнатилади.


Конвейер технологияси жараённи кетма-кет бажариладиган бир неча операцияларга бўлади, ускуналар аниқ ихтисослашган бўлади ва ишни атоматлаштириш имконини беради. Линиянинг икки ярусда жойлашгани ишлаб чиқариш майдонини қисқартиради.


4. Қия ёпиқ конвейерда маҳсулот ишлаб чиқариш.
Қия ёпиқ конвейер линияси иссиқлик билан ишлов бериш камерасини цех полининг остида, қолиплаш тармоғининг яқинида бўлишини назарда тутади ва бу ҳолат қолиплаш цехида ишлаб чиқариш майдонини тежаш ва иш шароитини яхшилаш имконини беради.
Ускуна ўлчами 7200х3300х400 бўлган буюмлар ишлаб чиқариш имконини беради. Саноат қурилиши буюмларидан ташқари бундай линияларда бошқа темир-бетон буюмлари ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Қолиплаш ускунаси ишни 20-30 дақиқалик иш оралиғида ташкил эттиради. Икки сменали иш тартибида линиянинг бир йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 100-140 минг м2 ни ташкил этади.
Конвейернинг қолиплаш қисми 10 постдан иборат бўлади. Конвейер силкитиш майдончаси, ағдарувчи механизм, бортларни очиш ва ёпиш механизми ва бетон юзасини силлиқлаш мосламасини ўз ичига олади.
Буюмга ёпиқ регистрлар билан жиҳозланган иккита тирқишли камерада иссиқлик билан ишлов берилади.
Конвейер иссиқ қолиплашга мўлжалланган. Ҳар битта камерада 12 дона вагонетка-қолип ва сурувчилар бўлиб, улар буюм билан вагонетка-қолипни узатувчи аравачадан туширади. Камера ёпқичи устида панелни ювиш, қолипларни таъмирлаш, постлари ишлов бериш конвейерлари бўлади.
Қия конвейерда меҳнатталаблик икки ярусли конвейердагига қараганда 15-20 % кам бўлади.
Ички девор ва ораёпма панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган уч ярусли стан. Икки ярусли деб номланадиган конвейер линиялари мамлакатимиз корхоналарида кенг қўлланилади. Вақт ўтиб технология ривожланиши билан қўшимча камералари, иккинчи ярусда, асосийси билан ён қаторда, учинчи ярусда қия ёпиқ станлар, вагонетка-қолиплар кўндаланг жойлашган силкитиш майдончали, турли станлар мавжуд.
Бирин-кетин жойлашган бошқа яруслар тирқишли иссиқлик билан ишлов бериш камерасидан иборат бўлади. Вагонетка-қолип юқоридаги ярусдан навбати билан пастки ярусга тушириш мосламаси билан узатиб турилади. Станнинг қарама-қарши томонида жойлашган кўтаргич биринчи қолипни юқори ярусга олиб чиқади.
Икки ярусли станлардан фарқли равишда алоҳида иш постларида ускуналар такомиллаштирилиб технологик жараён соддалаштирилган.
Панелнинг чет қиррасида қолипдан тушириш қиялиги мавжуд, қолипнинг кўндаланг бортлари поддонга пайвандланган ва шу боис вагонетка-қолиплар устки ярусда узлуксиз ҳаракат қилиб туради. Қолип- вагонеткалар поезди икки қисмга бўлинган: тайёрлаш постида қолиплар кўтаргичнинг суриш мосламаси билан ҳаракатга келтирилади, қолиплаш, силлиқлаш ва ушлаб туриш постларида қўшимча ҳаракат қилиш мосламаси ўрнатилган. Шундай усулда тайёрлаш постидаги циклнинг барча операциялари қўзғолмас вагонатка-қолипда амалга оширилади.
Станда вагонетка-қолип ва стационер қолиплаш мосламасининг ҳаракатланиш вақтида бетон қоришмасининг белгиланган қисми қолипга тушади.
Бетон қоришмасини тақсимлаш, ётқизиш, миқдорини белгилаш ва зичлаштириш қолип бортларига таянган силкитиш балкаси билан амалга оширилади. Силкитиш интенсивлигини ошириш бетон қоришмаси бикирлигини (стандарт конус чўкмасининг 1-2 см га) ошириш имконини беради.
Оператор пулти камерадан ташқарига олиб чиқилган, иш жараёни ойнаванд витраж орқали кузатилади.
Юқориги ярусда икки соат ушлаб турилгандан сўнг қолип пастга олинади ва у ерда 3 соат давомида ҳарорат 95 даражагача кўтарилади ва шундан сўнг изотермик камерада 4 соат ушлаб турилади ва охирида вентиляторлар ўрнатилган совутиш камерасига олинади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling