Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Тизимли хатоликларни истисно қилиш


Download 1.44 Mb.
bet23/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

4.3. Тизимли хатоликларни истисно қилиш
Маълум тизимли хатоликларни ёки ўлчашлар бошлангунча хатоликларнинг манбаларини бартараф қилиш ҳисобига (хатоликларни профилактика қилиш), ёки ўлчаш жараёнида ўлчашнинг натижасига маълум тузатмаларни киритиш йўли билан истисно қилиш мумкин [3, 16]. Хатоликларни профилактика қилиш уларни камайтиришнинг кўпроқ рационал усули бўлиб ҳисобланади. Ўлчашларнинг хатоликларини профилактика қилиш ўлчаш воситасини ростлаш, таъмирлаш ва қиёслаш йўли билан амалга оширилади. Ўлчашларнинг хатолигини ҳароратнинг тебранишининг таъсирини (масалан изоляциялаш билан), вибрациянинг таъсирини бартараф қилиш ва ҳоказолар билан ҳам камайтириш мумкин.
Тузитма – катталикнинг тизимли хатоликни таркиб топтирувчиларни истисно қилиш мақсадида ўлчашнинг тўғирланмаган натижасига киритиладиган қийматидир.
Тузатмани киритиш йўли билан, қоидага кўра, ўлчаш воситасининг тизимли доимий хатолиги истисно қилинади.
Тузатма киритилганда ўлчаш тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
, (4.11)
Бу ерда x – ўлчанадиган катталикнинг қиймати; ∆т – ўлчашнинг тизимли хатолиги; ∆тузатма – тузатма.
Тузатма сон жиҳатидан тизимли хатоликнинг қийматига тенг бўлади ва белгиси бўйича унга қарама-қарши бўлади: ∆тузатма = - ∆т.
Катталикнинг ўлчаш билан олинган ва унга тизимли хатоликларнинг таъсирига зарурий тузатмаларни киритиш йўли билан олинган қиймати ўлчашнинг тўғирланган натижаси деб аталади. Ўлчашнинг тўғирланмаган натижаси – катталикнинг унга тузатмалар киритилгунча олинган қийматидир.
Ўлчаш жараёнида тизимли хатоликларни истисно қилишнинг кўпроқ кенг тарқалган услубларидан бири ўрнига қўйиш услуби бўлиб ҳисобланади.
Бу услубни амалга ошириш учун аввал номаълум катталик (х ўлчамли ўлчанадиган объект) ўлчанади, натижада қуйидаги олинади:
, (4.12)
Бу ерда xўв– ўлчаш воситасининг кўрсатиши.
Ўлчаш тизимида ҳеч нарсани ўзгартирмасдан x ўлчамли ўлчанадиган объектнинг ўрнига унинг ўлчаш воситасининг олдинги қийматига мос келадиган қийматни танлаш билан xM ўлчамли ростланадиган ўлчов (ёки ўлчовлар тўплами) қўйилади, шунда
, (4.13)
(4.12) ва (4.13) тенгликларни таққослаш билан номаълум катталикнинг x = xM қиймати олинади ва тизимли хатоликнинг қиймати аниқланади:
, (4.14)
Тизимли доимий хатоликларнинг номаълумларини чиқариб юборишнинг универсал услуби рандимизациялаш услуби бўлиб ҳисобланади. Бу услубнинг моҳияти шундан иборатки, бунда худди ўша битта катталикнинг ўзи турли услублар (приборлар) билан ўлчанади. Уларнинг ҳар бирининг тасодифий хатоликлари бутун жамланма учун турли тасодифий катталиклар бўлиб ҳисобланади. Бунинг оқибатида фойдаланиладиган услублар (приборлар) сони оширилганда тизимли хатоликлар ўзаро компенсацияланади.
Тизимли хатоликларнинг ўзгарувчиларини аниқлаш ва бартараф қилишнинг энг оддий усулларидан бири график услуб бўлиб ҳисобланади. У битталик ўлчашларнинг тўғирланмаган натижалари кетма-кетлигини қуришдан иборат. Олинган нуқталарнинг жойлашуви ўлчашларнинг натижаларининг қонуниятли ўзгариши борлигини аниқлаш ва уларда тизимли хатоликнинг борлиги тўғрисида хулоса қилиш имконини беради.
4.6 расмда x0 доимий катталикни бир нечта бир марталик ўлчашлар келтирилган, ўлчашлар тенг вақт оралиқларидан кейин бажарилган. Агар тизимли хатоликнинг ўзгариш қонуни чизиқли ўзгариш қонунига яқин бўлса, у ҳолда график услуб уни амалда тўлиқ истисно қилишни таъминлайди.
Вақтда ўзгарадиган тизимли хатоликни аниқлаш учун кетма-кет фарқлар усулидан (Аббе критерийси) фойдаланилади [15].

4.6 расм. Тизимли хатоликнинг чизиқли ўзгариши
Кетма-кет фарқлар усули иккита усул билан натижаларнинг дисперсиясини (сочилишини) аниқлашни кўзда тутади:
- одатдаги усул:
, (4.15)
Бу ерда xi - i-ўлчашнинг натижаси; – ўлчанадиган катталикнинг ўртача арифметик қиймати; n- бир марталик ўлчашларнинг сони;
- кетма-кет фарқларнинг квадратларининг йиғиндисини (ўлчашларнинг кетма-кетлиги тартибида) ҳисоблаш
. (4.16)
Агар ўлчаш жараёнида ўлчашларнинг натижаларини гуруҳлаштириш марказининг силжиши содир бўлган бўлса, яъни вақтинчалик тизимли хатолик вужудга келган бўлса, у ҳолда ўлчашлар натижалари дисперсиясининг оширилган баҳосини беради.
Бу га нинг вариациялари таъсир кўрсатиши билан изоҳланади. Шу билан биргаликда гуруҳлаштириш марказининг силжиши кетма-кет фарқларнинг қийматига жуда кам таъсир кўрсатади, ва демак Q2 нинг қийматига ҳам жуда кам таъсир кўрсатади.
(4.17)
муносабат битталик ўлчашлар натижаларини гуруҳлаштириш марказининг тизимли силжишларини аниқлаш имконини беради.
Бу критерий учун (Авве критерийси) критик соҳа эҳтимоллик бўйича аниқланади, бу ерда – аҳамиятга моликлик даражаси, Р – ишонарли эҳтимоллик. Vq нинг q турли аҳамиятга моликлик даражалари ва n битталик ўлчашларнинг сони учун қийматлари 4.1 жадвалда келтирилган.
4.1 жадвал

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling