Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Давлат ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тизими


Download 1.44 Mb.
bet4/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

1.2.Давлат ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тизими
Россияда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўйича ишлар Давлат ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тизими (ДЎТ) томонидан тартибга солинади.
ДЎТ нинг мўлжалланиши – мамлакатда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш, яъни ўлчашларнинг бир хиллилигининг талаб қилинадиган даражасига эришиш учун зарур бўладиган илмий, ҳуқуқий, ташкилий ва техник асослар, қоидалар, меъёрлар ва воситаларни ўрнатиш ва қўллаш мақсадида фаолият кўрсатиш субъектлари, меъёрлари, воситалари ва турларини бошқаришдан иборат.
ДЎТ нинг асосий қоидалари ГОСТ Р 8.000-2000 «Давлат ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тизими. Асосий қоидалар» давлат меъёрий ҳужжатида келтирилган. Шу ерда ДЎТ нинг мақсад ва вазифалари ҳам ифодаланган.
ДЎТ нинг мақсади – ўлчашларнинг бир хиллигини таъминлаш ва барча фаолият юритувчи субъектларга ўлчашларни бажаришнинг тўғрилигини ва уларнинг ўлчашларнинг натижаларига асосланадиган фаолиятнинг натижаларига таъсирини баҳолаш имкониятини тақдим қилиш бўйича вазифаларни ҳал қилиш учун умумдавлат ҳуқуқий, меъёрий, ташкилий, техник ва экологик шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Қўйилган мақсадга эришиш учун ДЎТ қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
- ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўйича фаолиятни бошқаришнинг оптимал тамойилларини ишлаб чиқиш;
- физикавий катталикларни қайта яратиш ва уларнинг ўлчамларини узатишнинг кўпроқ такомиллашган ва кўпроқ аниқ услублари ва воситаларини яратиш мақсадида фундаментал илмий тадқиқотларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
- физикавий катталикларнинг бирликлар тизими ва қўллашга рухсат берилган ўлчашлар шкалаларини ўрнатиш;
- метрологиянинг асосий тушунчаларии ўрнатиш, уларнинг атамалари ва таърифларини унификациялаш;
- иқтисодий жиҳатдан рационал бўлган давлат эталонлар тизимини ўрнатиш;
- давлат эталонларини яратиш, тасдиқлаш, қўллаш ва такомиллаштириш;
- физикавий катталикларинг бирликларининг ўлчамлаини давлат эталонларидан мамлакатда қўлланиладиган ўлчаш воситаларига узатиш тизимларини ўрнатиш (ўлчашларнинг турлари бўйича);
- иккиламчи ва ишчи эталонлар, жамланма қиёслаш қурилмалари ва лабораторияларни яратиш ва такомиллаштириш;
- эталонлар, ўлчаш воситалари, ўлчашларни бажариш услубиятлари, ўлчаш воситаларини қиёслаш (калибрлаш) услубиятларига умумий метрологик талабларни ўрнатиш ва уларга риоя қилиш ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш учун зарур бўладиган бошқа талабларни ўрнатиш;
- федерал дастурлар ва бошқа давлат дастурларининг, жумладан мудофаа техникасини ишлаб чиқаришни яратиш ва ривожлантириш дастурининг метрологик таъминот бўлимларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
- давлат метрология назоратини амалга ошириш: ўлчаш воситаларини қиёслаш; ўлчаш воситасининг типини тасдиқлаш мақсадида синовлардан ўтказиш; ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш,таъмирлаш, сотиш ва ижарага бериш бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш;
- ўлчаш воситалари, физикавий катталикларнинг бирликларининг эталонлари, аттестациялан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиятларининг ишлаб чиқарилиши, ҳолати ва қўлланилиши, метрология қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши, савдо операцияларини амалга оширишда сотиладиган товарларнинг миқдори, товарларни ўрамдан очиш ва сотишда ҳар қандай турдаги ўрамга ўралган қадоқланган товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назоратини амалга ошириш;
- Давлат метрология хизмати органларининг (ДМХО) моддий-техник ва кадрлар базасини оптималлаштириш тамойилларини ишлаб чиқиш;
- ўлчашларни бажариш услубиятларини аттестациядан ўтказиш;
- Давлат метрология текшируви ва назорати сферасига кирмайдиган ўлчаш воситаларини калибрлаш ва сертификатлаштириш;
- метрология хизматлари ва бошқа юридик ва жисмоний шахсларни метрологик фаолиятнинг ҳар хил турлари бўйича аккредитациялаш;
- Россия Федерациясида амал қиладиган аккредитациялаш тизимлари таркибида қиёслаш, калибрлаш, ўлчаш, синовлардан ўтказиш ва таҳлил қилиш лабораториялари, емирмайдиган ва радиацион назорат қилиш лабораторияларини аккредитациялаш;
- уларнинг фаолияти ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш билан боғланадиган ҳалқаро ташкилотларнинг ишларида қатнашиш ва Россиянинг Бутунжаҳон Савдо Ташкилотига (ВТО) киришишига тайёрланиш;
- метролог кадрларни тайёрлашни ташкил қилиш ва тайёрлаш;
- ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш масалалари бўйича ахборот таъминоти;
- ДЎТ ни такомиллаштириш ва ривожлантириш.
ДЎТ учта – ҳуқуқий, ташкилий ва техник тагтизимлардан ташкил топган, уларнинг тузилиши 1.1 расмда кўрсатилган.
ДЎТ нинг ҳуқуқий тагтизими – бу ўзаро боғланган қонунчилик ва тагқонун ҳужжатлари жамланмаси бўлиб (1.1 расмга қаралсин), улар умумий мақсадли йўналтирилганлик билан бирлаштирилган ва қуйидагиларни регламентлайди:
- қонунлаштирилган бирликлар ва ўлчашлар шкалалари жамланмаси;
- метрология соҳасидаги атамалар;
- физикавий катталикларнинг бирликларининг ўлчамлари ва ўлчашлар шкалаларини қайта яратиш ва узатиш;
- ўлчашларнинг натижалари ва уларнинг хатоликларининг тавсифларини тақдим қилиш усуллари ва тавсифлари;
- ўлчашларнинг хатолиги ва мавҳумлигини баҳолаш услублари;
- ўлчашларни бажариш услубларини ишлаб чиқиш ва аттестациядан ўтказиш тартиби;
- ўлчаш воситаларининг меъёрланадиган метрологик тавсифлари жамланмаси;
- қиёслашлараро (тавсия қилинган калибрлашлараро) интервалларни ўрнатиш ва корректировкалаш услублари;
- ўлчаш воситаларининг типини тасдиқлаш ва ўлчаш воситаларини сертификатлаштириш мақсадида уларни синовлардан ўтказиш тартиби;
- ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлашни ўтказиш тартиби;
- метрологик текширув ва назоратни амалга ошириш тартиби;
- ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, сотиш ва ижарага бериш бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини лицензиялаш;
- ижро ҳокимиятининг федерал органларининг метрология хизматлари ва юридик шахсларнинг типлашган вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
- метрологик хизматларни метрологик фаолиятнинг турли йўналишлари бўйича аккредитациялаш;
- қиёслаш, калибрлаш, ўлчаш, синовлардан ўтказиш ва таҳлил қилиш лабораториялари, емирмайдиган ва радиацион назорат қилиш лабораторияларини аккредитациялаш тартиби;
- ўлчашларнинг турлари бўйича атамалар ва таърифлар;
- давлат қиёслаш тизимлари;
- ўлчаш воситаларини қиёслаш (калибрлаш) услубиятлари;
- ўлчашларни бажариш услубиятлари.
Расм келтирилади.

    1. расм. Давлат ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тизими.

Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси (тепадан-пастга, чапдан ўнгга):
Давлат ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тизими
Тагтизимлар
Ҳуқуқий
Техник регламентлар
Миллий стандартлар
Ташкилотларнинг стандартлари
Давлат стандартлари
Йўриқномалар
Қоидалар
Услубиятлар
01.07. 2010 йилгача
Ташкилий
Давлат метрология хизмати
Ижро ҳокимияти федерал органларининг метрология хизматлари
Бошқа ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш давлат хизматлари
Техник
Катталикларнинг бирликлари ва ўлчашлар шкалаларининг халқаро ва давлат эталонлари
Ҳарбий эталонлар – давлат эталонларининг резерви
Моддалар ва материалларнинг таркиби ва хусусиятларининг стандарт намуналари
Физикавий константалар ва моддалар ва материалларнинг хусусиятлари тўғрисида стандарт справочник маълумотлари
Метрология текшируви ва назорати учун ўлчаш воситалари ва синовлардан ўтказиш асбоб-ускуналари
Метрология мақсадларида юқори аниқликдаги ўлчашларни бажариш учун мўлжалланган махсус бинолар ва иншоотлар
Илмий-тадқиқот, эталон, синовлардан ўтказиш, қиёслаш, калибрлаш ва ўлчаш лабораториялари
“Техник тартибга солиш тўғрисида” ги Федерал Қонунга мувофиқ (27.12.2002 йил. № 184-ФЗ) ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар техник регламентлар, миллий стандартлар ва ташкилотларнинг (корхоналарнинг) стандартлари бўлиб ҳисобланади (1.1 расмга қаралсин). Ўтиш даври давомида (2010 йил 1 июлгача) илгари кучга киритилган давлат стандартлари, йўриқномалар, қоидалар, услубиятлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар амалда бўлади.
Техник регламентлар уларни ўлчаш процедуралари давлат метрология текшируви ва назоратига тортилиши лозим бўлган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва ҳоказоларга қўйиладиган мажбурий талабларни ўрнатади.
Миллий стандартлар ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўйича замонавий халқаро даражага мос келадиган маҳсулотни олишга йўналтирилган тавсияларни ўз ичига олиши лозим.
Ташкилотнинг стандартлари – бу ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлашнинг корхонанинг ўзи томонидан тасдиқланган қоидаларидир.
ДЎТ нинг ташкилий тагтизимини ташкил қиладиган метрологик хизматларнинг мақсадлари, вазифалари ва функциялари 1.3 тагбўлимда келтирилган.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling