Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Халқаро метрологик ташкилотлар ва хорижий мамлакатларда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
1.4.Халқаро метрологик ташкилотлар ва хорижий мамлакатларда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш
Халқаро савдо-иқтисодий ва илмий-техник алоқаларда ўлчашларнинг бир хиллилигининг роли ва аҳамияти ҳар доим муҳим бўлиб ҳисобланган, халқаро ҳамкорликнинг ҳозирги замонавий даражасида эса - бу даражани белгилайдиган омил бўлиб ҳисобланади. Халқаро метрология ташкилотларининг яралиш ва ривожланиш тарихи қарийб икки юз йиллик тарихга эга, унинг асосий босқичлари қуйида келтирилган [2, 17]. Энг йирик ва энг кекса халқаро метрология ташкилоти – Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар ташкилоти (МОМВ) метр ва килограмм асосида унификацияланган бирликлар тизимини бутун дунёда жорий қилиш ва такомиллаштиришни мақсад қилиб қўйган Метрик конқенциянинг қабул қилиниши муносабати билан 1875 йилда ташкил топган. Ҳозирги кунда Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар ташкилотининг (МОМВ) асосий вазифаси Халқаро бирликлар тизимини қўллаш асосида ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар ташкилотининг структурасини ўлчовлар ва оғирликлар бўйича Бош конференция (ГКМВ), Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) ва Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (МБМВ) ҳосил қилади. Ўлчовлар ва оғирликлар бўйича Бош конференция (ГКМВ) катталикларнинг бирликлари ва уларнинг таърифларини, эталонларни қайта яратиш услубларини ўрнатиш масалалари бўйича дунёда юқори орган бўлиб ҳисобланади. Ўлчовлар ва оғирликлар бўйича Бош конференция (ГКМВ) Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (МБМВ) нинг илмий-амалий фаолият дастурларини тасдиқлаш ва Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) ни сайлаш мақсадида энг камида 4 йилда бир марта чақирилади. Бош конференцияларни ўтказиш жойи – Париж шаҳри бўлиб ҳисобланади. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) Бош конференцияни чақириш ўртасидаги оралиқларда Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар ташкилоти (МОМВ) нинг ишига раҳбарлик қилади. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) нинг таркиби энг йирик метролог олимлар орасидан 18 та аъзо сайланади. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) нинг таркибига бир пайтлар Д.И. Менделеев ҳам сайланган. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) нинг асосий вазифалари - Ўлчовлар ва оғирликлар бўйича Бош конференция (ГКМВ) нинг қарорларини амалга ошириш, метрология соҳасида жорий тадқиқотларни ўтказиш ва олдинда турган Бош конференция йиғилишига материаллар ва қарорларни тайёрлаш бўлиб ҳисобланади. Ушбу мақсадлар учун Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) таркибида 10 та консультатив қўмиталар фаолият кўрсатади: бирликлар тизимлари; метрни аниқлаш; секундни аниқлаш; оғирлик ва унга ҳамроҳлик қилувчи катталикларни аниқлаш; термометрия; электр ва магнетизм; фотометрия ва радоиметрия; ионлаштирувчи нурланишлар; модда миқдори ва акустика бўйича қўмиталар. Қўмиталарда ишлар турли мамлакатларнинг энг йирик метрология ташкилотларининг олимлари томонидан бажарилади. Қўмиталарнинг ишида Россиядан Бутунроссия метрология илмий-тадқиқот институти (ВНИИМ) ва Шарқий Сибирь физакавий-техник ва радиотехник ўлчашлар илмий-тадқиқот институти (ВНИИФТРИ) иштирок этади. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар Қўмитаси (МКМВ) нинг асосий фаолият йўналиши – уларнинг эквивалентлигини аниқлаш мақсадида миллий эталонларни солиштириш амалиётини кенгайтиришдан иборат. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (МБМВ) – энг кекса халқаро ташкилотлардан бири бўлиб, 1879 йилда ташкил қилинган. Ўша пайтларда Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (МБМВ) ўзида биринчи халқаро эталонлар – килограмм ва метрнинг сақланиши ва эксплуатация қилинишини таъминлайдиган биринчи халқаро метрологик лабораторияни тақдим қилган. Бугунги кунда бу кўп профилли илмий-тадқиқот институти бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган бир неча ўнлаб олимлар доимий асосда ишлайди. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (МБМВ) Париждан унчалик узоқда бўлмаган Севр шаҳрида жойлашган. Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (МБМВ) нинг асосий вазифалари 100 дан ошиқ мамлакатлардаги метрология ташкилотларининг бирликлар ва эталонларни такомиллаштириш, уларни унификациялаш, уларнинг эквивалентлигини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш бўлиб ҳисобланади. 1955 йилда ўлчашларнинг бир хиллилигининг халқаро меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш зарурлиги туфайли 24 та давлат (СССР ни ҳам ўз ичига олган ҳолда) давлатлараро Конвенцияни имзолаган, унга мувофиқ ҳукуматлараро ташкилот – Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) ташкил қилинган. Ҳозирги кунда Конвенцияга 100 дан ошиқ давлатлар қўшилган. Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) нинг мақсади – миллий метрологик қоидаларни унификациялаш ва шу тариқа ташқи савдо, саноат ва илмий-техник алоқаларни амалга оширишда техник тўсиқларни бартараф қилиш ҳисобига иқтисодиётнинг глобаллашувига кўмаклашиш бўлиб ҳисобланади. Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) Бутунжаҳон Савдо Ташкилотининг (ВТО) савдо-сотиқдаги техник тўсиқлар Қўмитаси ҳузуридаги кузатувчи мақомига эга. Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) фаолиятининг асосий йўналиши – ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари, ўлчашларни бажариш услубиятлари, катталикларнинг бирликлари, аниқлик кўрсаткичлари, ўлчашларнинг ҳолатини текшириш ва назорат қилиш услублари, метрология ишларининг ташкил қилиниши ва ҳоказоларга нисбатан қонунлаштирувчи метрологиянинг ягона талабларини ўрнатиш йўли билан хомашё, ярим фабрикатлар ва тайёр маҳсулотларнинг тавсифларини текширишда ўлчашларнинг натижаларига бўлган ўзаро ишончни таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) нинг юқори органи Халқаро қонунлаштирувчи метрология Конференцияси бўлиб ҳисобланади, у 4 йилда бир марта чақирилади. Конференция ишида нафақат Конвенцияга аъзо мамлакатларнинг вакиллари, балки Конвенцияга қўшилмаган мамлакатлар ва метрологик масалаларни ҳал қилиш билан боғланадиган халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин. Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) нинг қарорлари мажбурий бўлиб ҳисобланмайди, тавсиявий характерга эга бўлади. Хусусан, 2004 йил октябрда МД1 «Метрология бўйича қонуннинг элементлари» ҳужжати қабул қилинган, у тегишли миллий қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун асосий унификацияланган қоидаларни тавсия қилади, уларнинг қаторига давлат метрология назоратининг еттита тури киради. Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) нинг тавсиялари МОЗМ нинг ишчи органлари учун мўлжалланган халқаро ҳужжатлар ва Конвенцияга аъзо мамлакатлар учун мўлжалланган халқаро тавсиялар кўринишида қабул қилинади. Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (МОЗМ) да Россияни Ростехтартибгасолиш ва бошқа Вазирликлар тақдим қилади. Конференциялар ўртасида МОЗМ га унинг ижро органи – Халқаро қонунлаштирувчи метрология Қўмитаси (МКЗМ) раҳбарлик қилади. Бошқа халқаро метрология ташкилотларидан дунёнинг 30 дан ошиқ мамлакатидан ўлчашлар масалалари билан шуғулланадиган илмий ва муҳандислик жамиятларини бирлаштирадиган ноҳукумат ташкилоти – ўлчаш техникаси ва приборсозлик бўйича Халқаро конференцияни (ИМЕКО) қайд қилиш лозим бўлади. Ўлчаш техникаси ва приборсозлик бўйича Халқаро конференцияни (ИМЕКО) нинг мақсади – халқаро ҳамкорлик ва илмий ва техник маълумотлар билан алмашинишга кўмаклашиш бўлиб ҳисобланади. ИМЕКО нинг юқори органи – Бош Кенгаш, ижрочи органи – Котибият бўлиб ҳисобланади (Будапешт шаҳрида жойлашган). ИМЕКО ишларни метрологиянинг алоҳида йўналишлари бўйича 17 та техник қўмиталарда олиб боради. Марказий ва Шарқий Европада Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари давлат метрология ташкилотларининг ҳамкорлик ташкилоти (КООМЕТ) фаолият юритади Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари давлат метрология ташкилотларининг ҳамкорлик ташкилоти (КООМЕТ) (штаб-квартираси – Братислава шаҳрида) СЭВ нинг метрология бўйича Секцияси базасида 1991 йилда ташкил қилинган ва ҳозирги кунда 14 та иштирокчи мамлакатга эга. 2000 йилда КООМЕТ Евросиё давлат метрология муассасалари ҳамкорлиги ташкилотига айлантирилган. Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари давлат метрология ташкилотларининг ҳамкорлик ташкилоти (КООМЕТ) Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси (МБМВ) раҳбарлиги остида метрологиянинг барча масалалари бўйича иштирокчи мамлакатларнинг ҳамкорлигини амалга оширади. Ҳамкорликдан мақсад — миллий иқтисодиётларни ривожлантириш ва миллий метрология қоидалари ва меъёрларини уйғунлаштириш, миллий эталонлар ва ўлчашларнинг натижалари, ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ва ҳоказоларни ўзаро тан олиш йўли билан халқаро савдода техник тўсиқларни бартараф қилиш бўлиб ҳисобланади. Ишларнинг асосий йўналишлари тўртта – эталонлар бўйича Бирлашган Қўмита (раҳбари – Россия), қонунлаштирувчи метрология бўйича Техник Қўмита (раҳбари - Германия), сифат Форуми (раҳбари – Словакия) ва ахборот ва ўқитиш бўйича Тезник Қўмита (раҳбари – Беларусь) структура органларида амалга оширилади. Ғарбий Европа мамлакатларида 1987 йилда Европа метрология ташкилоти (ЕВРОМЕТ) ташкил қилинган, у Европа Иттифоқига (ЕС) аъзо мамлакатларни бирлаштиради. Европа метрология ташкилоти (ЕВРОМЕТ) нинг асосий вазифаси – иштирокчи мамлакатларнинг эталон базасининг эквивалентлигини яратиш, такомиллаштириш ва таъминлаш бўйича ҳамкорлигини ташкил қилиш ва кучларини бирлаштириш бўлиб ҳисобланади. Қонунлаштирувчи метрология бўйича Ғарбий Европа Бирлашмаси (ВЕЛМЕТ) 1989 йилда ташкил қилинган бўлиб, унинг мақсади – Европа Иттифоқи доирасида савдо-сотиқдаги тўсиқларни бартараф қилиш бўйича қонунлаштирувчи метрология соҳасида миллий метрология хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлиб ҳисобланади. У ўзида 15 та мамлакатни бирлаштиради. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (СНГ) аъзо мамлакатлар ўртасида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида ўзаро келишилган сиёсат юритиш бўйича Ҳукуматлараро Келишув амал қилади. Унга мувофиқ ўлчашларнинг бир хиллилиги собиқ СССР нинг эталон базаси асосида таъминланади. Келишув ўлчаш воситаларини синовлардан ўтказиш, қиёслаш ва калибрлаш натижаларининг ўзаро тан олинишини таъминлайди. Келишув доирасида ишларни мувофиқлаштириш Давлатлараро илмий-техник комиссия томонидан амалга оширилади. Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш масаласини баъзи бир бошқа халқаро метрология ташкилотлари ҳам хал қилади. Миллий доираларда ўлчашларнинг бир хиллилиги, қоидага кўра, конституциянинг моддалари билан (Германия, АҚШ) ёки махсус қонунлар билан (Буюк Британия, Франция) тартибга солинади. Умуман олганда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш масаласига амалда барча мамлакатларда давлатнинг функцияси сифатида қаралади, бунинг учун давлат илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялар ташкил қилинади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling