Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Россия Федерациясининг метрологик хизматлари
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
1.3.Россия Федерациясининг метрологик хизматлари
Россияда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўйича фаолиятни бошқариш кўп йиллар давомида Россия Федерацияси стандартлаштириш ва метрология Қўмитаси (Госстандарт РФ) томонидан амалга оширилган. 2004 йилда РФ Госстандарт техник тартибга солиш бўйича Федерал хизматга, сўнгра эса – техник тартибга солиш ва метрология бўйича Федерал агентликка (Ростехтартибгасолиш) айлантирилган Бунда РФ Госстандартнинг ўрнатилган фаолият сферасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш функцияси РФ саноат ва энергетика вазирлигига (Минпромэнерго) берилган, бугунги кунда у қуйидаги масалаларни ҳал қилади [2]: - техник тартибга солиш ва ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш сферасида давлат сиёсати ва меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни ишлаб чиқиш; - унинг тасарруфида бўлган Ростехтартибгасолишнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш; - РФ ҳукуматига РФ Президенти ва РФ Ҳукуматининг федерал қонунлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш масалалари бўйича РФ Ҳукуматининг Қарори талаб қилинадиган бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тақдим қилиш; - физикавий катталикларнинг бирликларининг эталонларини яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаш қоидалари; метрологик қоидалар ва меъёрлар; ўлчашларни бажариш услубиятларини аттестациядан ўтказиш услубиятлари; қиёслашга тортилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари гуруҳларининг рўйхатлари, ўлчаш воситаларини қиёслашга ва синовлардан ўтказишга тақдим қилиш тартиби, шунингдек қиёслашлар ўртасидаги интервалларни ўрнатиш тартиби; калибрлаш ишларини бажариш ҳуқуқини аккредитациялаш тартиби ва калибрлаш тўғрисидаги сертификатни бериш ёки калибрланганлик белгисини қўйиш тартиби; калибрлаш ишларини бажаришга қўйиладиган талабларни регламентлайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш; - давлат метрология назоратини ўтказиш тартибини белгилаш ва Минпромэнерго ва Ростехтартибгасолишнинг ўрнатилган сферасидаги бошқа масалаларни ҳал қилиш. Минпромэнерго ўзига биркитилган фаолият сферасида текшириш ва назорат қилиш функцияларини, шунингдек агар РФ Президентининг махсус фармони ёки РФ Ҳукуматининг махсус Қарорида кўрсатилмаган бўлса – давлат мулкини бошқариш функциясини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. Ролстехтартибгасолиш РФ Ҳукуматининг 2004 йил 17 июндаги № 294 Қарори билан тасдиқланган Федерал техник тартибга солиш ва метрология тўғрисидаги Низом асосида фаолият юритади ва қуйидаги масалаларни ҳал қилади: - стандартлаштириш бўйича миллий органнинг функцияларини амалга ошириш; - ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш; - сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини (марказларини) аккредитациялаш бўйича ишларни амалга ошириш; - техник регламентларнинг талаблари ва стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш; - федерал техник регламентлар ва стандартлар ахборот фонди ва техник тартибга солиш бўйича ягона ахборот тизимини яратиш ва юритиш; - федерал давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларни каталоглаштириш федерал тизимини юритиш бўйича ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш; - техник регламентлар талабларининг бузилиши оқибатида зарар етказилганлик ҳолатларини ҳисобга олиш бўйича ишларни ташкил қилиш; - сифат бўйича РФ Ҳукумати Мукофотига даъвогарлик бўйича конкурслар ва сифат соҳасидаги бошқа конкурсларни ташкилий-услубий таъминлаш; - стандартлаштириш, техник тартибга солиш ва метрология соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш. Бундан ташқари Ростехтартибгасолишга қуйидагилар билан боғланадиган ваколатлар тақдим қилинган: - ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, шунингдек давлат метрология текшируви ва назорати бўйича фаолиятни лицензиялаш; - давлат стандартлари ва техник регламентларнинг мажбурий талабларига риоя қилинишини текшириш ва назорат қилиш. Ростехтартибгасолиш ўзининг фаолиятини уларнинг жамланмаси Давлат метрология хизматини (ДМХ) ҳосил қиладиган ўзининг ҳудудий органлари ва идоравий тартибда бўйсунувчи ташкилотлари орқали амалга оширади [2] (2.1 расм). Давлат метрология хизматининг ҳудудий органлари минтақалараро ҳудудий бошқармалар (МҲБ) бўлиб ҳисобланади, улар ўзларига биркитилган ҳудудда текширув-назорат функцияларини амалга оширади. Мавжуд федерал округларга мувофиқ еттита минтақалараро ҳудудий бошқармалар (МҲБ) ташкил қилинган: Марказий (Москва шаҳри), Шимолий-Ғарбий (Санкт-Петербург шаҳри), Жанубий (Ростов-Дон шаҳри), Волгабўйи (Нижний Новгород шаҳри), Урал (Екатеринбург шаҳри), Сибирь (Новосибирск шаҳри) ва Узоқ Шарқ (Хабаровск шаҳри). Ростехтартибгасолишнинг минтақалараро ҳудудий бошқармалари (МҲБ) қуйидаги функцияларни бажаради: - ўлчаш воситалари, аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиятлари, катталикларнинг бирликларининг эталонларининг ишлаб чиқарилиши, ҳолати ва қўлланилиши, метрология қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши устидан давлат метрология назоратини амалга ошириш; - савдо операцияларини амалга оширишда сотиладиган товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назоратини амалга ошириш; Расм келтирилади. расм. РФ метрология хизматларининг структураси. Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси (тепадан-пастга, чапдан ўнгга): Ростехтартибгасолиш Минпромэнерго ГМС - Давлат метрология хизмати Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлайдиган бошқа давлат хизматлари ГСВЧ - Давлат вақт, частоталар ва Ернинг айланиш параметрларини аниқлаш хизмати ГССО - Давлат моддалар ва материалларнинг таркиби ва хусусиятларининг стандарт намуналари хизмати ГСССД - Давлат физикавий константалар ва моддалар ва материалларнинг хусусиятлари тўғрисида стандарт справочник маълумотлари хизмати Идоравий тартибда бўйсунувчи ташкилотлар Минтақалараро ҳудудий бошқармалар “Интерстандарт” фирмаси “Сифат тизимлари регистри техник маркази” муассасаси “Ходимлари сертификатлаштириш регистри тизими” ташкилоти ФГУП - Федерал давлат унитар корхоналари “ВС НИИФТРИ” - Шарқий Сибирь физакавий-техник ва радиотехник ўлчашлар илмий-тадқиқот институти “СТАНДАРТИНФОРМ” - Россия стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш илмий-техник ахборот маркази “ВНИИМ” - Д.И. Менделеев номли Бутунроссия метрология илмий-тадқиқот институти “ВНИИМС” - Бутунроссия метрология хизмати илмий-тадқиқот институти ва бошқалар ФГУ - Федерал давлат муассасалари ЦСМ - стандартлаштириш ва метрология марказлари ДПО “АСМС” - қўшимча касбий таълим берувчи “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш академияси” Давлат таълим муассасаси (ДПО «АСМС») “ФКЦ” - Федерал каталоглаштириш маркази ОАО - Очиқ акциядорлик жамиятлари “ВНИИС” - Бутунроссия метрология хизмати илмий-тадқиқот институти “НИССАРОСПРОДУКТ” - агросаноат маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти “НИКЦД” - техник тизимларни назорат қилиш ва ташхислаш илмий-тадқиқот маркази, “НИЦПВ” - - уларни очиш ва сотишда ҳар қандай ўрамга ўралган қадоқланган товарларнинг миқдори устидан давлат метрология назоратини амалга ошириш; - тегишли федерал округ ҳудудида давлат метрология назоратини амалга ошириш бўйича давлат метрология хизматининг функцияларини бажаришни амалга ошириш; - лицензия олишга даъвогарлар ва лицензиатлар томонидан ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш қоидалари билан белгиланган лицензион талабларга риоя қилинишини назорат қилишни амалга ошириш; - ваколатлари доирасида техник регламентларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини ўрнатишни амалга ошириш; - тегишли техник регламентлар кучга киргунча юридик шахслар ва индивидуал тадбиркорлар томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини, юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, давлат мулки ёки муниципал мулкни ҳимоя қилиш, атроф-муҳит, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, харидорларни чалғитадиган ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини ўрнатишни амалга ошириш; - РФ қонунчилигига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни юритишни амалга ошириш; - ўрнатилган талабларни бузганлик учун юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга нисбатан РФ қонунчилигида кўзда тутилган таъсир ўтказиш чораларини қўллаш; - техник регламентларнинг талабларининг бузилиши оқибатида зарар етказилганлик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларга ишлов беришни амалга ошириш, шунингдек техник регламентларнинг талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини ўрнатиш масалалари юзасида тегишли маълумотларни харидорлар, ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларга етказиш; - юридик шахслар ва фуқароларнинг шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш ва ўзларининг ваколатлари доирасига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш; - ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш ва техник тартибга солиш устидан давлат текшируви ва назоратини ўрнатиш билан боғланадиган масалалар бўйича манфаатдор шахсларни хабардор қилиш; - РФ қонунчилигида кўзда тутилган ва ўзларининг ваколатларига кирадиган бошқа функцияларни амалга ошириш. Давлат метрология хизматининг идоравий тартибда бўйсунувчи ташкилотларига қуйидагилар киради: - «Интерстандарт» консультация-жорий қилиш гуруҳи, юридик ва жисмоний шахсларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш хизматларини кўрсатади; - “Сифат тизимлари регистри техник маркази” нотижорат муассасаси; - “Ходимларни сертификатлаштириш тизими регистри” автоном таълим нотижорат ташкилоти; - федерал давлат унитар корхоналари; - федерал давлат муассасалари; - очиқ акциядорлик жамиятлари. Федерал давлат унитар корхоналари Бутунроссия метрология хизмати илмий-тадқиқот институти (ВНИИМС), Д.И. Менделеев номли Бутунроссия метрология илмий-тадқиқот институти (ВНИИМ, Санкт-Петербург), Бутунроссия машинасозлик стандартлаштириш ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (ВНИИНМАШ, Москва) каби илмий метрология марказлари, Россия стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш илмий-техник ахборот маркази (СТАНДАРТИНФОРМ), Марказий конструкторлик бюроси (ЦКБ) ва бошқа илмий-тадқиқот институтлари, марказлари, конструкторлик бюролари ва заводлар билан (жами бўлиб 18 та) тақдим қилинган. Бу марказлар фақатгина ўлчашлар соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар билан шуғулланиб қолмасдан, эталонларни сақловчилар ҳам бўлиб ҳисобланади. Масалан, Д.И. Менделеев номли Бутунроссия метрология илмий-тадқиқот институти (ВНИИМ, Санкт-Петербург) узунлик, масса бирликлари, шунингдек иссиқлик-физикавий, магнитик катталиклар ва бошқа катталикларнинг эталонларига ихтисослашган. ВС НИИФТРИ (Шарқий Сибирь физакавий-техник ва радиотехник ўлчашлар илмий-тадқиқот институти) радиотехник, магнитик ва акустик бирликлар, вақт, частота, паст ҳароратлар, қаттиқлик ва бошқа бирликларнинг эталонлари билан шуғулланади. ВНИИОФИ (Бутунроссия оптик-физикавий ўлчашлар илмий-тадқиқот институти) фотометрия, радиометрия, спектрорадиометрия ва спектрофотометрия, калориметрия соҳаларидаги катталикларнинг эталонларини яратиш, такомиллаштириш, сақлашга ихтисослашган. Федерал давлат муассасалари биринчи навбатда стандартлаштириш ва метрология марказлари (ЦСМ) бмлан тақдим қилинган, уларнинг мўлжалланиши - ўзларига биркитилган ҳудудда (РФ таркибидаги республика, ўлка, вилоят) қуйидаги функцияларни бажариш бўлиб ҳисобланади: - ишлаб чиқариш ва таъмирлашдан чиқаришда, импорт бўйича олиб кириш ва эксплуатация қилишда ўлчаш воситаларини қиёслаш; - типни тасдиқлаш мақсадида ўлчаш воситалари ва ўйин автоматларини синовлардан ўтказиш; - ишлаб чиқарилган ва қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва ўйин автоматларининг тасдиқланган типларга мувофиқлигини назорат қилиш; - юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳуқуқига акредитациялашда иштирок этиш; - биркитилган ҳудудда юридик шахсларнинг аккредитацияланган метрологик хизматлари томонидан қиёсланган ўлчаш воситаларининг сони тўғрисида маълумотларни тўплаш; - юридик шахсларнинг метрологик хизматларида ишлайдиган, қиёслаш ҳуқуқига аккредитацияланган қиёсловчиларни аттестациядан ўтказиш; - юридик шахсларнинг метрология хизматларини калибрлаш ишларини бажариш ҳуқуқига аккредитациялашда иштирок этиш, ўлчашларни бажариш услубиятларини аттестациядан ўтказиш ва ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш; - биркитилган ҳудуддаги корхоналарда синовлардан ўтказиш ва ўлчаш лабораторияларида ўлчашларнинг ҳолатини баҳолаш; - ўлчаш воситаларини сертификатлаштириш ва калибрлаш, ўлчаш услубиятларини ишлаб чиқиш ва аттестациядан ўтказиш, меъёрий ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш; - синовлардан ўтказадиган асбоб-ускуналарни бирламчи аттестациядан ўтказиш; - биркитилган ҳудудда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўйича ишларнинг натижаларини таҳлил қилиш; - эталонлар ва стандарт намуналарни тайёрлаш; - ГОСТ Р сертификатлаштириш тизимида ўзларининг фаолиятини амалга оширадиган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига услубий ёрдам кўрсатиш; - сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг инспекцион назорат қилиш ҳуқуқини аккредитациялашда иштирок этиш; - маҳсулотларни (товарлар, ишлар, хизматлар) тадқиқ қилиш (синовлардан ўтказиш) ва экспертлик баҳолаши; - маҳсулотларни (товарларни) лабораториялараро солиштирма синовлардан ўтказишни ташкил қилиш ва ўтказиш; - стандартлаштириш, ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитациялаш бўйича меъёрий ҳужжатлар фондини шакллантириш ва юритиш; - товар маҳсулотларига берилган каталог варақаларини ҳисобга олиш ва қайд қилиш; - Ростехтартибгасолишнинг даврий нашрларини тарқатиш; - РФ Президентининг тегишли федерал округдаги ваколатли вакили, Ростехтартибгасолиш, Ростехтартибгасолишнинг тегишли минтақалараро ҳудудий бошқармаси, тегишли ҳудудлардаги қонунчилик ва ижро ҳокимияти органларига белгиланган тартибда маълумотларни тақдим қилиш; - Низомда кўрсатилган бошқа ишлар. Бундан ташқари федерал давлат муассасаларига қўшимча касбий таълим берувчи Давлат таълим муассасаси “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш академияси” (ДПО «АСМС») ва Федерал каталоглаштириш маркази (ФКЦ) киради. ДПО «АСМС» федерал давлат муассасаси техник тартибга солиш, сифат менежменти, ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш соҳаси ва бошқа соҳаларда қўшимча касбий таълим бериш дастурлари бўйича ходимларнинг малакасини ошириш, уларни касбий қайта тайёрлаш масалалари билан шуғулланади. Ростехтартибгасолишнинг идоравий тартибда бўйсунувчи ташкилотлари таркибига 12 та очиқ акциядорлик жамиятлари ҳам киради: Бутунроссия сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (ВНИИС), агросаноат маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти (НИИССАГОПРОДУКТ), техник тизимларни назорат қилиш ва ташхислаш илмий-тадқиқот маркази (НИЦКД) ва бошқалар. Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш масалалари билан давлат метрология хизмати (ГМС) билан бир қаторда қуйидагилар ҳам шуғулланади: Давлат вақт, частоталар ва Ернинг айланиш параметрларини аниқлаш хизмати (ГСВЧ), Давлат моддалар ва материалларнинг таркиби ва хусусиятларининг стандарт намуналари хизмати (ГССО) ва Давлат физикавий константалар ва моддалар ва материалларнинг хусусиятлари тўғрисида стандарт справочник маълумотлари хизмати (ГСССД). Давлат метрология хизматининг ташкилий тагтизимига юқорида кўрсатилган метрологик хизматлардан ташқари ижро ҳокимияти федерал органлари ва юридик шахсларнинг “РФ давлат бошқарув органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизмати тўғрисида типлашган қоидалар” га (ПР 50-732-93) мувофиқ ташкил қилинган метрология хизматлари киради. Бу метрологик хизматлар вазирликлар, юридик шахс бўлиб ҳисобланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларда ташкил қилиниши мумкин. Юридик шахснинг метрология хизмати ўзида, қоидага кўра, бош метролог томонидан бошқариладиган ва у тўғрисидаги Низом асосида фаолият юритадиган махсус тузилмавий бўлинмани тақдим қилади. Низомда юридик шахс, унинг структураси, вазифалари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари тўғрисида маълумотлар бўлиши лозим. Юридик шахснинг метрология хизматининг структураси ва штатлари ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш бўйича ишлар ишларнинг асосий турларига киришини ҳисобга олиш билан юридик шахснинг раҳбари томонидан белгиланади. Юридик шахснинг метрология хизматининг фаолият юритиш асослари Россия Федерациясининг “Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тўғрисида” ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ифодаланган. Юридик шахснинг метрология хизматининг асосий вазифалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: - ўлчашларнинг бир хиллилиги ва талаб қилинадиган аниқлигини таъминлаш, ўлчашлар техникасининг даражасини ошириш ва ривожлантириш; - фаолиятнинг асосий йўналишларини аниқлаш ва тадқиқотлар, маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, синовлардан ўтказиш ва эксплуатация қилишни метрологик таъминлаш ишларини бажариш; - замонавий услублар ва ўлчаш воситалари, автоматлашган назорат-ўлчаш техникаси, эталонларни жорий қилиш, калибрлаш тизимини ривожлантириш ва ҳоказолар; - ўлчаш воситаларини ўз вақтида қиёслашга тақдим қилиш ва ўлчаш воситаларини калибрлаш йўли билан доимий метрологик назоратни амалга ошириш; - метрология қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши, ўлчаш воситалари, аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиятлари, эталонларнинг ҳолати ва қўлланилишини назорат қилиш. Кўрсатилган вазифаларни ҳал қилиш учун юридик шахснинг метрология хизмати маълум бир ҳуқуқларга эга бўлиши лозим, улардан энг муҳимлари қаторига қуйидагилар киради: - юридик шахснинг тузилмавий бўлинмаларига метрология қоидалари ва меъёрларининг бузилишининг олдини олиш, тўхтатиш ёки бартараф қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи; - юридик шахснинг раҳбарига метрологик таъминот соҳасида федерал метрологик қоидалар ва меъёрларга зид бўлган меъёрий ҳужжатлар, буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмаларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи; - юридик шахснинг раҳбарига метрологик таъминот сҳасида такомиллаштириш ва ишларнинг сифатини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи; - юридик шахснинг бошқа тузилмавий бўлинмаларидан метрологик текшириш ва назорат қилиш доирасида текширишларни ўтказиш учун зарур бўладиган материалларни олиш ҳуқуқи; - бажариладиган ишларнинг характерига мос келадиган бошқа ҳуқуқлар. Юридик шахснинг метрология хизматининг мажбуриятларига қуйидагилар киради: - ўлчашлар, назорат қилиш ва синовлардан ўтказишнинг ҳолатини таҳлил қилиш; - метрологик таъминотни такомиллаштириш режаларини ишлаб чиқиш; - ўлчаш воситалари ва услубиятлари, эталонлар ва ҳоказоларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш, уларни сотиб олиш бўйича таклифларни тайёрлаш; - ўлчаш воситалари, ўлчашларни бажариш услубиятлари ва ҳоказоларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда иштирок этиш; - қўлланиладиган ўлчаш воситаларининг ўлчайдиган назорат қилишнинг талаб қилинадиган параметрларига мувофиқлигини таъминлаш; - метрология текшируви ва назоратини доимий равишда амалга ошириш; - ходимларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш; - метрологик таъминот нуқтаи-назаридан маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатига даъволарни таҳлил қилишда иштирок этиш; - Ростехтартибгасолишнинг ташкилотлари билан ўзаро ҳаракатларни амалга ошириш; - конкрет юридик шахс доирасида ўлчашларнинг бир хиллилиги ва талаб қилинадиган аниқликни таъминлаш вазифаларидан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятлар. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари ўлчаш воситаларини қиёслаш ва (ёки) калибрлаш ва ўлчашларнинг бир хиллилиги ва талаб қилинадиган аниқлигини таъминлаш соҳасида фаолиятнинг конкрет турларини амалга оширишга техник ваколатлиликка аккредитацияланиши мумкин. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling