Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Метрология қоидалари ва меъёрларини бузганлик учун жавобгарлик
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
1.5.Метрология қоидалари ва меъёрларини бузганлик учун жавобгарлик
Юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек РФ давлат бошқарув органлари “Ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ ушбу қонуннинг қоидалари ва меъёрларини бузганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Метрологик меъёрий талабларнинг бузилишининг характери ва оғирлигига боғлиқ равишда маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий, жиноий ёки интизомий жавобгарлик белгиланади. Маъмурий характердаги жазо чораларини қўллаш учун асос давлат метрология хизмати органлари ёки минтақалараро ҳудудий бошқармаларнинг давлат назоратчилари томонидан тузилган метрология қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини текшириш далолатномаси ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома бўлиб ҳисобланади. Давлат метрология хизмати органлари инспекцион текширишларни ўтказишда қуйидаги ҳуқуқларга эга: - қиёслаш тамғаларини ўчириш ёки қиёслаш тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш; - ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, сотиш ва ижарага бериш ҳуқуқига берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисида таклифларни бериш. Минтақалараро ҳудудий бошқармаларнинг давлат назоратчилари: - барча турдаги кўрсатмаларни (қарорлар, тақдимномалар) беради; - маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва Россия Федерацияси маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодексининг 19.5 моддаси ва 19.19 моддасининг 3-қисмига мувофиқ ҳужжатларни маъмурий жазо чораларини (одатда жарималар) қўллаш учун судга юборади. Кўрсатилган кодекснинг “Давлат назоратини (текширувини) амалга оширувчи органнинг (мансабдор шахснинг) қонуний кўрсатмасини ўз муддатида бажармаслик” 19.5 моддаси маъмурий жарима қўллашни кўзда тутади, унинг миқдори фуқаролар, мансабдор шахслар ва юридик шахслар учун алоҳида белгиланади. 19.19 модданинг 3-қисми мансабдор шахслар ва юридик шахсларга нисбатан қуйидагилар учун маъмурий жаримани қўллашни кўзда тутади: ўлчаш воситасини қиёслаш қоидасини бузганлик; аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиятларининг талабларини бузганлик; эталонлар, савдода ўрнатилган бирликларнинг катталиклари ёки метрология қоидалари ва меъёрларининг ҳолатига қўйилган талабларни бузганлик; уларнинг типлари тасдиқланмаган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш, ижарага бериш ёки қўллаш; қиёсланмаган ўлчаш воситаларини қўллаш. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик юридик ёки жисмоний шахс томонидан метрология қоидалари ва меъёрлари бузилиши натижасида мол-мулкка зарар етказилган ёки бошқа зарар етказилган ҳолатларда қўлланилади. Келтирилган зарар жабрланувчининг даъвосига кўра, фуқаролик қонунчилигининг тегишли ҳужжатлари асосида ундирилиши лозим. Қонунбузарликда Жиноят Кодексида кўзда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда метрология талабларини бузган қонунбузарлар жиноий жавобгарликка тортилади. Метрология қоидалари ва талабларини бузганлик учун интизомий жавобгарлик меҳнат қонунлари Кодекси асосида маъмурият (ташкилотнинг раҳбари) томонидан белгиланади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling