Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Download 1.44 Mb.
bet43/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

F(t) функция ўзининг аргументи камаймайдиган функция бўлиб ҳисобланади ва унинг қийматлари бўлганда 0 дан бошланади ва бўлганда 1 га етади. 6.12 расмда tmin дан tmах гача бўлган турли вақт моментларида ишдан чиқиш бошлангунча F(t) ишлаш вақтининг интеграл функцияси кўрсатилган. ti вақт давомида ишдан чиқишнинг статистик эҳтимоллиги ишдан чиққунча ишлаш вақти ti дан кичик бўлган n(ti) ишдан чиқишлар сонининг N умумий ишдан чиқишлар сонига нисбати билан аниқланади
. (6.4)
Ишдан чиқишлар ва ишдан чиқмаслик – бир-бирига қарама-қарши ва бирлаштириб бўлмайдиган ҳодисалардир, чунки улар берилган ўлчаш воситасида бир пайтнинг ўзида намоён бўла олмайди. Бундан ишдан чиқмасдан ишлаш эҳтимоллиги
. (6.5)


6.12. Ишдан чиққунча ишлаш вақтининг интеграл функцияси (а) ва зичлиги (б)
ti вақт давомида ишдан чиқмасдан ишлашнинг статистик эҳтимоллигини ti ишлаш вақти билан ишдан чиқишлар сонининг умумий ишдан чиқишлар сонига нисбати сифатида ҳисоблаш мумкин
. (6.6)
Р(t) ишдан чиқмасдан ишлаш эҳтимоли нолдан биргача ўзгаради (6.11 расм). Қиймат бирга қанчалик яқин бўлса, ўлчаш воситасининг ишдан чиқмаслик эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. F(t) ва Р(t) нинг кесишиш нуқтаси ишдан чиққунча ўртача ишлаш вақтини белгилайди. Бу нуқтада F(t) ва Р(t) 0,5 га тенг бўлади.
ti вақт давомида ишдан чиқмасдан ишлаш эҳтимолини fн(t) ишдан чиққунча ишлаш вақтининг тақсимланиш зичлиги орқали топиш мумкин (6.12 расмга қаралсин). fн(t) = dF(t) / dt бўлганлиги сабабли
, (6.7)
яъни F(t) ишдан чиқиш эҳтимоли дан t гача бўлган участкада fн(t) эгри чизиқнинг остидаги майдонга тенг бўлади. Шунда ўлчаш воситасининг t вақт давомида ишдан чиқмасдан ишлаш эҳтимоли t дан + гача бўлган участкада f(t) эгри чизиқнинг остидаги майдонга тенг бўлади
(6.8)
Ишдан чиққунча ўртача ишлаш вақти деб ўлчаш воситасининг биринчи ишдан чиқишгача ишлаш вақтининг математик кутилишига айтилади

ёки (6.9)
.
Ишдан чиққунча ишлашнинг tγ гамма-фойизи – бу ўлчаш воситасининг γ эҳтимоллик билан ишдан чиқиши вужудга келмайдиган ишлаш вақтининг фойизлардаги ифодасидир:
. (6.10)
γ = 100% бўлганда гамма-фойиз ишлаш вақти ўрнатилган ишдан чиқмасдан ишлаш вақти γ = 50 % бўлганда эса - ўрнатилган медиана ишлаш вақти деб аталади.
Ишдан чиқишларнинг сабабларини таҳлил қилиш учун ўлчаш воситасининг ишдан чиқишлар интенсивлигини билиш муҳим бўлади. λ(t) ишдан чиқишлар интенсивлиги қайта тикланмайдиган ўлчаш воситасининг ишдан чиқишлари вужудга келиш эҳтимолининг шартли зичлиги сифатида аниқланади, бунда кўриб чиқилаётган вақт моментигача ишдан чиқиш вужудга келмаган деб ҳисобланади:
. (6.11)
Ишдан чиқишлар интенсивлигининг вақтга боғланиши, қоидага кўра, учта даврга эга бўлади, уларнинг ҳар бири ишдан чиқишларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради, бу хусусиятлар вақт ўтиши билан ўзгаради (6.13 расм).

6.13 расм. Ишдан чиқишлар интенсивлигининг вақтга боғланиши
t1 давр ўлчашларнинг юқори, бироқ вақт ўтиши билан камаймайдиган интенсивлиги билан тавсифланади. Бу давр нометрологик ишдан чиқишларга хос бўлади ва ўлчаш воситасини тайёрлашда нуқсонларнинг бўлиши билан боғланади.
t2 давр – ўлчаш воситасининг ишлашининг асосий вақт участкасидир. Бу даврда аста-секин ишдан чиқишлар ҳали бошланмайди, ишдан чиқишларнинг интенсивлиги барқарор бўлади ва улар кўпроқ тўсатданлик (тасодифий) характерга эга бўлади. Тўсатдан ишдан чиқишлар метрологик бўлиши ҳам, нометрологик бўлиши ҳам мумкин, улар кўпгина ҳолатларнинг ноқулай кечиши билан чақирилади ва шу сабабли доимий интенсивликка эга бўлади λ(t) = λ = const.
t3 давр λ(t) const аста-секин ишдан чиқишларнинг вужудга келиши ва уларнинг интенсивлигининг ортиши билан тавсифланади. Бу даврда ўлчаш воситаси элементларининг эскириши ёки ейилиши билан боғланадиган метрологик ишдан чиқишлар содир бўлади.
Тўсатдан ишдан чиқишлар одатда экспоненциал қонун бўйича тақсимланади [15]. Бу тақсимланиш қонунида Р(t) ишдан чиқмасдан ишлаш эҳтимоли қуйидаги формула бўйича аниқланади
. (6.12)
Энг оддий ҳолатда λ(t) = λ = const бўлганда
. (6.13)
Ишдан чиққунча ишлаш вақтининг тақсимланиш зичлиги
. (6.14)
Экспоненциал тақсимланиш қонунида ишдан чиққунча ўртача ишлаш вақти
. (6.15)
Аста-секин ишдан чиқишлар учун ишдан чиқмасдан ишлаш эҳтимоллигининг тақсимланиш қонунларидан фойдаланилади, улар дастлаб паст тақсимланиш зичлигини беради, шундан кейин максимал ва сўнгра ишга қобилиятли буюмларнинг камайиши билан боғланадиган яна паст тақсимланиш зичлигини беради. Шу боис аста-секин ишдан чиқишларда ўлчаш воситасининг ишдан чиққунча ишлаш вақтининг тақсимланиш зичлигини тасвирлаш учун нормал ва логарифмик нормал қонунлар, шунингдек Вейбулл қонунидан фойдаланилади [15, 16].
Агар ишдан чиққунча ишлаш вақтининг тақсимланиш зичлиги нормал қонунга бўйсунса, у ҳолда
, (6.16)
Бу ерда mt ва σ – тегишлича ўлчаш воситасининг ишдан чиққунча ишлаш вақтининг математик кутилиши ва ўртача квадратик четлашиши.
Интеграл функция z = (t-mt)/σ ўзгарувчи киритилганда қуйидаги кўринишга эга бўлади:
, (6.17)
Бу ерда 0(z) – Лаплас функцияси.
Бундай ҳолда ишдан чиқмасдан ишлаш эҳтимоли
. (6.18)
Бундай масалалар ташкилий-техник фикрлардан келиб чиқиш билан регламентланган ишлаш вақти, масалан, ўлчаш воситасининг таъмирлашгача ёки ростлашгача ишлаш вақти қабул қилинган тақдирда ечилади.
Ўлчаш воситасининг узоқ муддатлилигининг асосий кўрсаткичлари хизмат қилиш муддати ва ресурслар бўлиб ҳисобланади [16]. ГОСТ 27.003 га мувофиқ ресурсдан узоқ муддатлиликнинг кўрсаткичи сифатида уларда энг чекка ҳолатга ўтишни белгилайдиган асосий жараён ейилиш бўлиб ҳисобланадиган буюмлар учун фойдаланилади. Ўлчаш воситасининг ресурси – бу ўлчаш воситасининг эксплуатация қилиш бошлангандан то энг чекка ҳолатга ўтишгача ишлаш вақтидир. Ресурс ўзида ўлчаш воситасининг ишлаш вақтининг мумкин бўлган заҳирасини тақдим қилади ва соатларда ўлчанади. Агар энг чекка ҳолатга ўтишни белгилайдиган асосий жараён эскириш бўлиб ҳисобланса, у ҳолда узоқ муддатлиликнинг кўрсаткичи сифатида хизмат қилиш муддатидан фойдаланилади.
Ўртача ресурс деб ресурснинг математик кутилишига айтилади
, (6.19)
Бу ерда – берилган типдаги ўлчаш воситалари жамланмаси учун ресурснинг тақсимланиш зачлиги.
Гамма-фойиз ресурс – бу унинг давомида ўлчаш воситаси берилган γ эҳтимоллик билан энг чекка ҳолатга эришмайдиган фойизларда ифодаланган ишлаш вақтидир
. (6.20)
Ўлчаш воситасининг хизмат қилиш муддати – бу ўлчаш воситасини эксплуатация қилишдан бошлаб то энг чекка ҳолатга ўтгунча унинг тақвимий ишлаш давомийлигидир. У йиллар ёки ойлар билан ўлчанади.
Ўртача хизмат қилиш муддати – бу хизмат қилиш муддатининг математик кутилишидир.
, (6.21)
Бу ерда fсл(t) – берилган типдаги ўлчаш воситалари жамланмаси учун хизмат қилиш муддатининг тақсимланиш зичлиги.
Гамма-фойиз хизмат қилиш муддати – бу ўлчаш воситасини эксплуатация қилиш бошлангандан кейин унинг давомида ўлчаш воситаси берилган γ эҳтимоллик билан энг чекка ҳолатга эришмайдиган фойизларда ифодаланган тақвимий хизмат қилиш давомийлигидир
. (6.22)
Сақланувчанлик узоқ муддатлиликни баҳолаш учун қўлланиладиган худди ўша кўрсаткичлар билан баҳоланади, масалан, ўртача сақланувчанлик вақти ва гамма-фойиз сақланувчанлик муддати.
Ўлчаш воситаси ишдан чиқмаслик етарлича бўлмаганда, бироқ юқори таъмирлашга яроқлилик шартида етарлича ишончлилик даражасига эга бўлиши мумкин. Ишдан чиқмаслик ва таъмирлашга яроқлиликни ҳисобга оладиган мажмуавий кўрсаткичларга, масалан, тайёрлик коэффициенти киради. Тайёрлик коэффициенти деб объектнинг режали техник хизмат кўрсатишларни бажаришлар ўртасидаги оралиқларда ихтиёрий танланган вақт моментида ишга қобилиятли бўлиши эҳтимолига айтилади.
Таъмирлашга яроқлилик ўлчаш воситаси ишдан чиққандан кейин шикастланишларни аниқлаш ва уни қайта тиклашга вақт сарфи ва мунтазам равишда техник хизмат кўрсатиш йўли билан уни ишга қобилиятли ҳолатда ушлаб туриш билан тавсифланади. Таъмирлашга яроқлиликнинг кўрсаткичларидан бири ўлчаш воситасининг ишга қобилиятли ҳолатини ўртача қайта тиклаш вақти бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб, ишончлилик назарияси услубларидан фойдаланиш билан ўлчаш воситаоарининг ишдан чиқишларининг вужудга келишини башорат қилиш мумкин, бу истеъмолчига қиёслашлараро интервалларни асосли тарзда белгилаш ва ўлчаш воситасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашни рационал ташкил қилиш имконини беради.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling