Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Калибрларнинг йўл қўйилишлари ва йўл қўйилишлар майдонларининг ўрталарининг координаталари, мкм (ГОСТ 24853)
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
- Bu sahifa navigatsiya:
- 180 мм гача бўлган номинал ўлчамлар учун мўлжалланган калибрларнинг йўл қўйилиш майдонларининг жойлашиш схемалари (ГОСТ 24853)
- 180 мм гача ўлчамларга эга бўлган калибрларнинг ижро ўлчамларини ҳисоблаш учун формулалар (ГОСТ 24853)
Калибрларнинг йўл қўйилишлари ва йўл қўйилишлар майдонларининг ўрталарининг координаталари, мкм (ГОСТ 24853)
Эслатмалар: 1. Стандарт йўл қўйилишларнинг сонли қийматлари – ГОСТ 25346 бўйича. 2. Йўл қўйилишлар ва йўл қўйилишлар майдонларининг ўрталарининг координаталарининг белгиланишига тушунтиришлар 6.8 жадвалда келтирилган. Калибрларнинг йўл қўйилишлар майдонларининг ўрталарининг координаталари буюмларнинг мос келувчи энг чекка ўлчамларидан бошлаб ҳисобланади (6.8 жадвал). Масалан, тешиклар учун мўлжалланган ўтадиган калибрларнинг йўл қўйилишлар майдонларининг ўрталарининг координаталари тешикнинг энг кичик энг чекка ўлчамидан, ўтмайдиган калибрларники эса – тешикнинг энг катта энг чекка ўлчамидан ҳисобланади. Шунга мувофиқ, валлар учун мўлжалланган ўтадиган калибрлар ва уларга контркалибрларнинг йўл қўйилиш майдонларининг ўрталарининг координаталари валнинг энг катта энг чекка ўлчамидан, ўтмайдиган калибрларнинг йўл қўйилиш майдонларининг ўрталарининг координаталари эса – валнинг энг кичик энг чекка ўлчамидан ҳисобланади. Ўтадиган калибрлар эксплуатация қилиш жараёнида ейилиши сабабли, улар учун, тайёрлашга бериладиган йўл қўйилишдан ташқари, ейилишга йўл қўйилиш ҳам кўзда тутилади. 500 мм гача бўлган ўлчамли, IT8 гача (ўз ичига олган ҳолда) йўл қўйилишга эга бўлган деталларни назорат қилиш учун мўлжалланган ПР калибрларнинг ейилиши деталнинг йўл қўйилиш майдонининг чегараларидан тиқинлар учун Y ва скобалар учун Y1 катталикка ташқарига чиқиши мумкин; IT9 дан IT17 гача йўл қўйилишга эга бўлган деталларни назорат қилиш учун мўлжалланган ПР калибрларнинг ейилиши валнинг энг катта энг чекка ўлчами билан ёки тешикнинг энг кичик энг чекка ўлчами билан чегараланади, яъни бунда Y = Y1= 0 бўлади. Катта ўлчамли (180 мм дан ошиқ) калибрлар билан назорат қилишда хатоликларни компенсациялаш учун ишончлилик зонаси кўзда тутилади. Бундай зона бўлганда ўтмайдиган калибрнинг йўл қўйилиш майдони ва кафолатланган ейилишнинг чегараси детални тайёрлашга берилган йўл қўйилиш майдонининг ичига тиқинлар учун α ва скобалар учун α1 катталикка силжийди. Бу, квалитетга боғлиқ равишда, ишлаб чиқаришга йўл қўйилиш берилганидан 10-40% га кичик бўлишига олиб келади. Бироқ йўл қўйилишлар нисбатан катта бўлганда бундай оғишлар буюмнинг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада пасайтирмайди. 6.8 жадвал 180 мм гача бўлган номинал ўлчамлар учун мўлжалланган калибрларнинг йўл қўйилиш майдонларининг жойлашиш схемалари (ГОСТ 24853) Расмнинг ичидаги сўзларнинг таржимаси (тепадан-пастга, чапдан-ўнгга): Назорат қилинадиган параметр Тешик Вал Калибрларнинг йўл қўйилишлар майдонларининг схемалари Ўтмайдиган томон Ўтадиган томон Ейилиш чегараси Эслатмалар. Схемаларда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган: Dmax, dmax– тегишлича тешик ва валнинг энг катта энг чекка ўлчами; Dmin, dmin– тегишлича тешик ва валнинг энг кичик энг чекка ўлчами; Т – тешик ёки валнинг йўл қўйилиши; Н, Н1 – тегишлича тешик ва вал учун калибрларни тайёрлашга йўл қўйилиш; Нр – назорат калибрларини тайёрлашга йўл қўйилиш; Z, Z1– ўтадиган калибрнинг йўл қўйилиш майдонининг ўртасининг координатаси; Y, Y1– ейилган ўтадиган калибрнинг ўлчамининг тегишлича тешик ва валнинг йўл қўйилиш майдонининг чегарасидан йўл қўйиладиган ташқарига чиқиш катталиги. Калибрларнинг энг чекка ўлчамларини ҳисоблаш 6.9 жадвалдаги формулалар бўйича бажарилади. Калибрларнинг ишчи юзаларининг ижро ўлчамлари (калибрларнинг чизмаларига қўйиладиган ўлчамлар) тайёрлашга бериладиган бутун йўл қўйилиш калибрнинг “танасига” йўналадиган қилиб белгиланади. Шу сабабли тиқин калибрнинг номинал ўлчами сифатида унинг энг катта энг чекка ўлчами қабул қилинади; четлашишлар эса es = 0, ei = –H ёки ei = –Hp га тенг қилиб қабул қилинади; калибр-скобанинг номинал ўлчами сифатида унинг энг кичик энг чекка ўлчами қабул қилинади, четлашишлар эса – EI = 0, ES = +H1 га тенг деб қабул қилинади (6.9 жадвалга қаралсин). 6.9 жадвал 180 мм гача ўлчамларга эга бўлган калибрларнинг ижро ўлчамларини ҳисоблаш учун формулалар (ГОСТ 24853)
Эслатма. Ўлчамлар ишлаб чиқаришга йўл қўйилиш камаядиган томонга қараб бутун микрометргача яхлитланади. *– калибрнинг йўл қўйилиш майдонининг иккинчи четлашиши нолга тенг. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling