Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
8.3. Технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш
Технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказишнинг мақсадлари худди ишчи конструкторлик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказишдаги каби [5, 13]. Агар технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказишдан олдин ишчи конструкторлик ҳужжатлари метрологик экспертизадан ўтказилган бўлса, у ҳолда экспертизага фақатгина конструкторлик ҳужжатларида кўрсатилган меъёрларга устама тарзда ўрнатилган аниқлик меъёрлари тортилиши мумкин. масалан, технологик хизмат томонидан киритилган ишлаб чиқаришга берилган йўл қўйилишлар ёки операциялараро ўлчамларга берилган йўл қўйилишлар (шакл ёки юзаларнинг жойлашишидан четлашишлар, юзаларнинг ғадир-будурлигидан четлашишлар). Ишлаб чиқариш шароитларида технологик ҳужжатларда кўзда тутилган ўлчаш услубари ва воситалари билан назорат қилишнинг иложи бўлмаганда ёки бу қийин бўлганда ўрнатилган аниқлик меъёрларининг асосланганлиги текширилади ва ўлчаш воситаларини аниқроқ воситалар билан алмаштириш масаласи кўриб чиқилади ёки камроқ аниқ ўлчаш воситасидан фойдаланиш имконини берувчи ишлаб чиқаришга йўл қўйилиш киритилади. Бироқ ишлаб чиқаришга йўл қўйилишни киритиш нотўғри яроқсизга чиқарилган деталларнинг сонининг ортишига олиб келиши мумкин. Бу маҳсулотнинг таннархининг ортишини чақиради. Агар нотўғри яроқсизга чиқариш фойизи йўл қўйиб бўлмайдиган даражада катта бўлса, у ҳолда технологик хизматларга технологик жараённинг аниқлигини ошириш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинади. Технологик ҳужжатларни МЭ дан ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: - технологик ҳужжатларда ўрнатилган назорат қилиш услублари, аниқлик меъёрларининг етарлилигини таҳлил қилиш; - назорат қилиш услубининг унумдорлигининг технологик жараённинг унумдорлигига мувофиқлигини текшириш (назорат қилиш услубининг унумдорлиги етарли бўлмаганда статистик назорат қилиш услублари, автоматик ва ярим автоматик ўлчаш воситалари ёки фаол назорат қилиш услубларини қўллаш мумкинлиги кўриб чиқилади); - назорат қилиш операцияларининг тасвирланишининг тўлиқлиги ва аниқлигини текшириш (тасвирланишларнинг тўлиқлиги технологик ҳужжатнинг турига боғлиқ бўлади); агар технологик ҳужжатда назорат қилиш услубини тўлиқ тасвирлашнинг иложи бўлмаса, у ҳолда бу операцияга технологик назорат қилиш операцион картаси ёки технологик йўриқнома тузилиши лозим; - танланган ўлчаш услубининг тежамкорлигини ҳисоблаш; - меҳнат ва атроф-муҳитнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўлчашларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича кўрсатмаларнинг тўғрилигини таҳлил қилиш. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling