Назорат саволлари
1. Техник ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказиш нима?
2. Техник ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказишнинг вазифаларини санаб беринг.
3. Метрологик экспертизага қайси ҳужжатлар тортилади?
4. Шаклга бериладиган йўл қўйилишлар ва ўлчамга бериладиган йўл қўйилишларнинг рационал нисбат даражаларини айтинг.
5. Чизиқли ўлчамларни ўлчашларнинг ишончлилиги қандай баҳоланади?
6. Деталнинг чизмасини метрологик экспертизадан ўтказиш кетма-кетлигини келтиринг.
7. Метрологик экспертизадан ўтказишнинг натижалари қандай расмийлаштирилади?
8. Технологик ҳужжатларни метрологик экспертизадан ўтказишнинг мақсадини айтинг.
8.1 расм. Шлицали валнинг чизмаси
Глоссарий (изоҳли луғат)
Русча вариантда изоҳли луғат алфавит тарбида берилган, ўзбекча вариантда алфавит тартибини сақлашнинг иложи бўлмади, чунки атамаларни русча вариантда келиш тартибида ёздим
Таъсир кўрсатувчи катталик – бу берилган ўлчаш воситаси билан ўлчанмайдиган, бироқ ўлчанадиган катталикнинг ўлчамига ва (ёки) ўлчашларнинг натижасига таъсир кўрсатадиган физикавий катталикдир.
Физикавий катталикнинг бирлигини қайта яратиш – бу физикавий катталикнинг бирлигини давлат бирламчи эталони ёрдамида мамлакатда энг юқори бўлган аниқлик билан моддийлаштириш бўйича операциялар жамланмасидир.
Қайта яралувчанлик – физикавий катталикнинг бирлигини ўлчаш техникасининг мавжуд ривожланиш даражаси учун энг кичик хатолик билан қайта яратиш (унинг назарий аниқланиши асосида) имкониятидир Бунга тизимли хатоликларни аниқлаш ва мос келувчи тузатмаларни киритиш йўли билан уларни истисно қилиш мақсадида эталонни доимий тадқиқ қилиш йўли билан эришилади.
Ўлчовлар ва оғирликлар бўйича Бош конференция катталикларнинг бирликлари ва уларнинг таърифлари, қайта яратиш услублари ва эталонларни ўрнатиш масалалари бўйича дунёдаги олий орган бўлиб ҳисобланади.
Дифференциал услуб – бу ўлчанадиган катталикни ўлчанадиган катталикнинг қийматидан унчалик кўп фарқ қилмайдиган маълум қийматга эга бўлган бир номдаги катталик билан солиштириш билан ўлчаш услубидир, бунда бу иккита катталик ўртасидаги фарқ ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |