Аналогли приборлар – уларнинг санаш қурилмалари иккита элемент – шкала ва кўрсаткичдан ташкил топадиган ўлчаш приборлари, бунда улардан бири приборнинг қўзғалувчан тизими билан, бошқаси – корпус билан боғланади.
Қабул қилиш чегаралари – ўлчамларнинг улар бўйича буюмларни қабул қилиш бажариладиган қийматлари, йўл қўйиладиган ўлчаш хатолигини ҳисобга олиш билан ўрнатилади.
Физикавий катталикнинг ўлчами – физикавий катталикнинг конкрет моддий объект, тизим, ҳодиса ёки жараёнга тегишли бўлган миқдорий қиймати.
Ўлчамлилик – физикавий катталикнинг сифатий фарқининг шакл берилган акс этиши.
Техник регламентлар уларни ўлчаш процедуралари давлат метрология текшируви ва назоратига тортиладиган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва ҳоказоларга қўйиладиган мажбурий талабларни ўрнатади.
Тўғирланган ўлчаш натижаси – катталикнинг қийматини ўлчашда олинган ва унга тизимли хатоликларнинг таъсирига зарурий тузатмалар киритиш йўли билан аниқлаштирилган қиймати.
Тўғирланмаган ўлчаш натижаси – катталикнинг ўлчаш пайтида олинган, тузатмалар киритилмаган қиймати.
Ўлчашларнинг натижалари. Ўлчаш натижаларининг қайта яралувчанлиги (ўлчашларнинг қайта яралувчанлиги) – бу худди ўша битта катталикни турли жойларда, турли услублар билан, турли воситалар билан, турли операторлар томонидан, турли вақтда, бироқ бир хил ўлчаш шароитларида (ҳарорат, босим, намлик ва бошқалар) ўлчаш билан олинган ўлчаш натижаларининг бир-бирига яқинлигидир.
Ўлчашларнинг натижалари. Ўлчашларнинг ишончлилиги ўлчашнинг натижасига бўлган ишонч даражаси билан белгиланади ва ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий қиймати ўлчаш натижаси интервалининг кўрсатилган оралиғида бўлади деган эҳтимоллик билан тавсифланади.
Ўлчашларнинг натижалари. Метрологик экспертиза (МЭ) – бу ўлчашга тортиладиган параметрларни танлаш, ўлчашларнинг аниқлигига қўйиладиган талабларни ўрнатиш ва маҳсулотни ишлаб чиқиш, тайёрлаш, синовлардан ўтказиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлашни ўлчаш воситалари ва услублари билан таъминлаш бўйича техник ечимларни таҳлил қилиш ва баҳолашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |