Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Навбатдан ташқари қиёслаш


Download 1.44 Mb.
bet56/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

Навбатдан ташқари қиёслаш ўлчаш воситасини навбатдаги қиёслаш муддати етиб келмасдан қиёслаш.
Инспекцион қиёслаш давлат метрология хизмати органи томонидан ўлчаш воситаларининг ҳолати ва қўлланилишини давлат назоратидан ўтказишда бажариладиган қиёслаш.
Бирламчи қиёслаш ўлчаш воситаси ишлаб чиқаришдан муомалага чиқарилганда ёки таъмирлашдан чиқарилганда, шунингдек ўлчаш воситаларини партиялар билан хориждан олиб киришда, сотишда ўтказиладиган қиёслаш.
Даврий қиёслаш эксплуатацияда ёки сақлашда бўлган ўлчаш воситасини ўрнатилган қиёслашлараро вақт интервалларидан кейин бажариладиган қиёслаш.
Ўлчаш воситасини қиёслаш бу давлат метрология хизмати органи (ёки бошқа расмий вакил қилинган орган, ташкилот) томонидан экспериментал тарзда аниқланадиган метрологик тавсифлар асосида ўлчаш воситасининг қўллаш учун яроқлилигини аниқлаш ва уларнинг ўрнатилган мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлашдир.
Маҳаллий қиёслаш схемаси минтақа, тармоқ, соҳа ёки алоҳида корхонада (ташкилотда) қўлланиладиган ўлчаш воситаларига ёйиладиган ўлчаш схемаси.
Ўлчаш воситасини қиёслаш схемаси бу бирликнинг ўлчамини эталондан ишчи ўлчаш воситаларига услублар ва хатоликларни кўрсатиш билан узатишда иштирок этадиган ўлчаш воситаларининг бир-бирига бўйсунишини ўрнатадиган меъёрий ҳужжатдир.
Давлат қиёслаш схемаси берилган физикавий катталикни ўлчайдиган, мамлакатда мавжуд бўлган барча ўлчаш воситаларига ёйиладиган қиёслаш схемаси.
Абсолют хатолик бу ўлчанадиган катталикнинг бирликларида ифодаланган ўлчаш хатолигидир.
Ўлчашнинг хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанадиган катталикнинг ҳақиқий қийматидан четлашишидир.
Қўпол ўлчаш хатолиги (адашиш) бу ўлчашлар қаторига кирадиган алоҳида ўлчаш натижасининг хатолиги бўлиб, берилган шарт-шароитлар учун шу қаторнинг бошқа натижаларидан кескин фарқ қилади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling