Ўлчов билан таққослаш услуби – ўлчанадиган катталик ўлчов билан қайта яратиладиган катталик билан таққосланадиган ўлчаш услуби (масалан, ўлчов сифатида маълум бир массага эга бўлган тошдан фойдаланиш билан).
Меъёрланадиган метрологик тавсифлар – меърий-техник ҳужжатлар билан ўрнатиладиган метрологик тавсифлар.
Ўлчаш воситасининг метрологик тавсифи - бу ўлчаш воситасининг ўлчаш натижаси ва унинг хатолигига таъсир кўрсатувчи хусусиятларидан бирининг тавсифидир.
Метрологик таъминот – ўлчашларнинг бир хиллилиги ва талаб қилинадиган аниқлигига эришиш учун зарур бўладиган илмий ва ташкилий асослар, техник воситалар, қоидалар ва меъёрларни ўрнатиш ва қўллашдир.
Ўлчовлар тўпламлари ва магазинлари – алоҳида ўлчовлар катталикларнинг албатта дискрет бўлган қандайдир бир оралиқ ёки йиғинди ўлчамларини қайта яратиш учун турлича бирикишлар билан бирлаштирилиши мумкин.
Ўзгармаслик – эталоннинг узоқ вақт интервали давомида у билан қайта яратиладиган ўлчамни ўзгартирмасдан ушлаб туриш хусусияти.
Таъсир кўрсатувчи катталикнинг ишчи қийматлар соҳаси – таъсир кўрсатувчи катталикнинг унинг доирасида қўшимча хатолик ёки ўлчаш воситасининг кўрсатишининг ўзгариши меъёрланадиган қийматлар соҳаси.
Таъсир кўрсатувчи катталикнинг нормал қийматлар соҳаси - таъсир кўрсатувчи катталикнинг унинг доирасида унинг таъсири остида ўлчаш натижасининг ўзгаришини ўрнатилган аниқлик меъёрларига мувофиқ ҳисобга олмаслик мумкин бўлган қийматлар соҳаси.
Таянч қиймат (тахмин қилинадиган ҳақиқий қиймат) – бу метрологик лабораторияда ўлчаш жараёнининг ўлчаш воситасига қараганда юқорироқ аниқликдаги ўлчаш воситаси билан намунанинг (деталнинг) параметрини кўп марталик ўлчаш (n > 20) натижасида олинган ўртача арифметик қийматдир.
Бирликнинг ўлчамини узатиш – физикавий катталикнинг бирлигининг қиёсланадиган ўлчаш воситасида сақланадиган эталон билан қайта яратиладиган ёки сақланадиган бирликнинг ўлчамига келтириш, ўлчаш воситаларини қиёслаш пайтида (калибрлашда) амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |