Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Download 1.44 Mb.
bet53/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

Ўлчаш қурилмаси бу битта ёки бир нечта физикавий катталикларни ўлчаш учун мўлжалланган ва бир жойда жойлашган, функционал бирлаштирилган ўлчовлар, ўлчаш приборлари, ўлчайдиган қайта шакллантиргичлар ва бошқа қурилмалар жамланмасидир.
Ўлчайдиган қайта шакллантиргич бу меъёрий метрологик тавсифларга эга бўлган, ўлчанадиган катталикни ишлов бериш, сақлаш, яна қайта шакллантириш, индикациялаш ёки узатиш учун қулай бўлган бошқа катталикка ёки ўлчаш сигналига қайта шакллантириш учун хизмат қиладиган техник воситадир.
Ўлчаш жараёни ўлчанадиган катталикнинг қийматини ресурслардан фойдаланиш воситасида (ўлчаш техникаси воситалари ва бошқа асбоб-ускуналар, оператор, қуршаб турувчи муҳит ва бошқалар) ўлчашнинг натижасига айлантирадиган, ўлчашни бажариш услубияти билан тартибга солинадиган жараёндир.
Ўлчаш воситасини калибрлаш ўлчаш воситасининг амалдаги метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида катталикнинг берилган ўлчаш воситаси ёрдамида олинган қиймати билан эталон ёрдамида олинган қиймати ўртасидаги нисбатни аниқлайдиган операциялар жамланмасидир.
Назорат қилиш бу буюмнинг параметрининг қийматининг ўрнатилган талабларга ёки меъёрларга мувофиқлигини аниқлаш жараёнидир.
Масштабли қайта шакллантиргич (ёки кучайтиргич) – ундан фойдаланилганда катталикнинг физикавий табиати ўзгармайдиган, қайта шакллантириш функцияси эса чизиқли бўладиган қайта шакллантиргич (кучланишни кучайтиргичлар, ўлчаш микроскоплари, электрон кучайтиргичлар).
Ўлчовлар ва оғирликлар бўйича Халқаро Қўмита бош конференцияларни чақиришлар ўртасидаги оралиқларда оғирликлар ва ўлчовлар бўйича Халқаро ташкилотнинг ишига раҳбарлик қилади.
Халқаро ўлчовлар ва оғирликлар бюроси 1879 йилда ташкил топган энг кекса халқаро ташкилотлардан бири.
Ўлчаш техникаси ва приборсозлик бўйича Халқаро конференция (ИМЕКО) – дунёнинг 30 дан ошиқ мамлакатида ўлчашлар масалалари билан шуғулланадиган илмий ва муҳандислик ташкилотларини бирлаштирадиган ноҳукумат ташкилоти.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling