Халқаро қонунлаштирувчи метрология қўмитаси (МКЗМ) –Халқаро қонунлаштирувчи метрология ташкилотининг конференциялар ўртасида раҳбарликни амалга оширадиган ижро органи.
Кўп қийматли ўлчовлар – физикавий катталикнинг ўлчамлар қаторини, кўпинча ҳатто маълум бир чегаралар ўртасидаги қандайдир бир оралиқни узлуксиз тўлдирадиган ўлчамлар қаторини қайта яратиши мумкин бўлган ўлчовлар.
Бир қийматли ўлчовлар – битта ўлчамдаги физикавий катталикни қайта яратадиган ўлчовлар.
Физикавий катталикнинг ўлчовлари физикавий катталикнинг уларнинг қийматлари ўрнатилган катталикларда ифодаланган ва зарурий аниқлик билан маълум бўлган битта ёки бир нечта ўлчамларини қайта яратиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган.
Метрология – ўлчашлар, уларнинг бир хиллилигини таъминлаш услублари ва воситалари, талаб қилинадиган аниқликка эришиш усуллари тўғрисидаги фан.
Ўрнини босиш услуби ўлчанадиган катталикни ўлчаш қурилмасида ўлчов билан қайта яратиладиган қандайдир бир маълум катталик билан алмаштиришдан иборат.
Контактсиз ўлчашлар услуби – приборнинг сезувчан элементи ўлчанадиган объект билан контактга киришмаслигига асосланган ўлчаш услуби.
Контактли ўлчашлар услуби – приборнинг сезувчан элементи ўлчанадиган объект билан контактга киришишига асосланган ўлчаш услуби. Масалан, тешикнинг диаметрини нутромер билан ўлчаш.
Ўлчаш услуби – амалга оширилган ўлчаш тамойилига мувофиқ физикавий катталикни унинг бирлиги билан таққослаш приёми ёки приёмлар жамланмасидир.
Нолли услуб (ёки тўлиқ мувозанатлаш услуби) – ўлчов билан таққослаш услуби бўлиб, унда ўлчовнинг таққослайдиган қурилмага кўрсатадиган натижавий таъсири нолга келтирилади. Бундай ҳолда ўлчанадиган катталикнинг қиймати ўлчовнинг қийматига тенг деб қабул қилинади.
Мос келишлар услуби – бу ўлчанадиган катталик билан ўлчов воситасида қайта яратиладиган катталик ўртасидаги фарқ шкалаларнинг белгилари ёки даврий сигналларнинг мос келиши билан ўлчанадиган ўлчаш услуби.
Do'stlaringiz bilan baham: |