Тўғридан-тўғри ўлчаш – физикавий катталикнинг қидирилаётган қиймати бевосита ўлчаш воситасининг кўрсатишлари бўйича аниқланадиган ўлчашдир.
Физикавий катталикни ўлчаш – физикавий катталикнинг бирлигини сақлайдиган, ўлчанадиган катталикнинг унинг бирлиги билан нисбатини тоаиш (яққол ёки яққол бўлмаган тарзда) ва бу катталикнинг қийматини олишни таъминлаш бўйича операциялар жамланмасидир.
Динамик ўлчашлар – бу ўлчамлари бўйича ўзгарадиган физикавий катталикларни ўлчашлардир.
Метрологик ўлчашлар уларнинг ўлчамини ишчи ўлчаш воситаларига узатиш учун физикавий катталикларнинг бирликларини қайта яратиш мақсадида эталонлар ёрдамида бажарилади.
Тенг аниқликда бўлмаган ўлчашлар – қандайдир бир катталикни аниқлиги бўйича фарқ қиладиган ўлчаш воситалари билан ва турлича шароитларда бажарилган ўлчашлар қаторидир.
Иенг аниқликдаги ўлчашлар - қандайдир бир катталикни бир хил аниқликдаги ўлчаш воситалари билан ва бир хил шароитларда бир хил диққат билан бажарилган ўлчашлар қаторидир.
Биргаликда ўлчашлар – уларнинг ўртасидаги боғланишларни аниқлаш учун иккита ёки бир нечта турли катталикларни бир пайтда ўлчашдир.
Жамланма ўлчашлар – бир нечта бир номдаги катталикларни бир пайтда ўлчаш бўлиб, бунда катталикларнинг қидирилаётган қийматлари бу катталикларни турли бирикишларда ўлчашлар билан олинган тенгламалар тизимини ечиш билан топилади.
Статик ўлчашлар – конкрет ўлчаш вазифасига мувофиқ ўлчаш вақти давомида ўзгармас деб қабул қилинадиган физикавий катталикни ўлчашдир.
Техник ўлчашлар қоидага кўра, ишчи ўлчаш воситалари билан ишлаб чиқариш шароитларида ўтказилади.
Ўлчаш тизими - бу объектга хос бўлган битта ёки бир нечта физикавий катталикларни ўлчаш ва турли мақсадлар учун мўлжалланган ўлчаш сигналларини ишлаб чиқариш учун назорат қилинадиган объектнинг турли нуқталарига жойлаштирилган, функционал бирлаштирилган ўлчовлар, ўлчаш приборлари, ўлчайдиган қайта шакллантиргиялар, ЭҲМ ва бошқа техник воситалар жамланмасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |