Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Download 1.44 Mb.
bet60/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

Ишчи ўлчаш воситаси - бу бирликнинг ўлчамини бошқа ўлчаш воситаларига узатиш билан боғланмайдиган ўлчашлар учун мўлжалланган ўлчаш воситасидир. Ишчи ўлчаш воситаси одамнинг турли-туман фаолиятида зарур бўладиган катталикларнинг ўлчамларини ўлчаш учун мўлжалланган.
Ўлчаш воситаси. Ўлчаш воситасининг ўлчашлар диапазони - катталикнинг унинг доирасида ўлчаш воситасининг хатолигининг йўл қўйиладиган чегаралари меъёрланган қийматлар соҳаси.
Ўлчаш воситаси. Ўлчаш воситасининг кўрсатишлар диапазони - прибор шкаласининг шкаланинг бошланғич ва охирги бўлинмалари билан чегараланган қийматлар соҳаси.
Ўлчаш воситаси. Ўлчаш воситасининг аниқлик класси – берилган типдаги ўлчаш воситаларининг умумлаштирилган тавсифи бўлиб, қоидага кўра, уларнинг йўл қўйиладиган асосий ва қўшимча хатоликларнинг чегаралари, шунингдек аниқликка таъсир кўрсатувчи бошқа тавсифлар билан ифодаланадиган аниқлик даражасини акс эттиради.
Ўлчаш воситаси. Амалдаги метрологик тавсифлар экспериментал тарзда аниқланадиган метрологик тавсифлар.
Ўлчаш воситаси. Ўлчаш воситасининг хатолиги – ўлчаш воситасининг кўрсатиши билан ўлчанадиган физикавий катталикнинг ҳақиқий (амалдаги) қиймати ўртасидаги фарқ.
Ўлчаш воситаси. Шкаланинг бўлиниш қиймати – катталикнинг ўлчаш воситаси шкаласининг иккита қўшни белгиларига мос келадиган қийматларининг фарқи.
Ўлчаш воситаси. Ўлчаш воситасининг сезувчанлиги – ўлчаш воситасининг шу ўлчаш воситасининг чиқиш сигналининг ўзгаришининг шу ўзгаришни чақирадиган ўлчанадиган катталикка нисбати билан аниқланадиган хусусияти.
Ўлчаш жараёнининг барқарорлиги (статистик бошқарилувчан ҳолат) – ўлчаш жараёнининг барча ўзига хос (тасодифий бўлмаган) ўзгартирувчи сабаблар чиқариб ташланган, яъни кузатиладиган ўзгарувчанлик фақатгина одатдаги (тасодифий) сабаблар билан изоҳланадиган ҳолати.
Моддалар ва материалларнинг таркиби ва хусусиятларининг стандарт намуналари – қатъий регламентланган таркибга эга бўлган маълум бир модданинг, уларнинг хусусиятларидан бири маълум бир шароитларда маълум қийматга эга бўлган катталик бўлиб ҳисобланадиган жисмлари ёки намуналари.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling