Ўлчашларнинг натижалари. Ўлчаш натижаларининг прецизионлиги – ўлчашларнинг конкрет регламентланган шароитларда олинган мустақил натижаларининг бир-бирига яқинлик даражаси.
Ўлчашларнинг натижалари. Ўлчаш натижаларининг ўхшашлиги (ўлчашларнинг ўхшашлиги) – худди ўша битта катталикни худди ўша битта услуб билан, худди ўша битта воситалар билан бир хил шароитларда ва бир хил диққат билан такрорий ўлчашларда олинган ўлчаш натижаларининг бир-бирига яқинлигидир.
Россия калибрлаш тизими (РСК) – давлат метрология текшируви ва назоратига тортилмайдиган ва калибрлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказишга ўрнатилган талаблар асосида фаолият кўрсатадиган сфераларда ўлчашларнинг бир хиллилигини таъминлашга йўналтирилган фаолият субъектлари ва калибрлаш ишлари жамланмаси.
Хусусият – объектнинг (жисм, жараён, ҳодиса) бошқа объектлар (ҳодисалар, жараёнлар) билан фарқи ёки умумийлигини шартлайдиган жиҳатини ифодалайдиган фалсафий категория.
Таққлсланувчанлик – қиёслаш схемасида қуйида турадиган, биринчи навбатда иккиламчи эталонларни мавжуд ўлчаш техникаси учун энг юқори бўлган аниқлик билан бошқа ўлчаш воситаларининг эталонлари билан таққослаш имконияти.
Ўлчаш воситаси - бу ўлчашлар учун мўлжалланган, меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлган, маълум вақт интервали давомида унинг ўлчами ўзгармайди деб қабул қилинадиган физикавий катталикнинг бирлигини қайта яратадиган ва (ёки) сақлайдиган техник воситадир.
Ўлчанадиган катталикнинг ўртача арифметик қиймати - ўлчашлар натижаларининг математик кутилишининг нуқтали баҳоси.
Ўртача тортилган қиймат – тенг аниқликда бўлмаган ўлчашларда натижа сифатида тенг аниқликдаги ўлчашларнинг натижаларининг оғирликлари билан қабул қилинадиган катталик.
Ўлчаш натижасининг ўртача арифметик қийматининг ўртача квадратик хатолиги (четлашиши) – ўртача арифметик қийматларнинг сочилиш тавсифи.
Ўлчашлар қаторида битталик ўлчашлар натижаларининг ўртача квадратик хатолиги ёки ўртача квадратик хатолик – ўлчашлар натижаларининг битталик ўлчашлар натижаларининг уларнинг ўртача қиймати атрофида сочилишини тавсифлайдиган ўртача квадратик четлашиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |