Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
TF ва цилиндрик юзалар учун диаметрга бериладиган йўл қўйилишнинг ярмидан кичик бўлиши лозим бўлган TF< 0,5JT ҳолларда йўл қўйилади. Шаклга бериладиган йўл қўйилишлар билан JT ўлчамга бериладиган йўл қўйилиш ўртасида рационал нисбатни таъминлаш учун ГОСТ 24643 да нисбий геометрик аниқликнинг учта даражаси тавсия қилинган. А – нормал нисбий геометрик аниқлик. Ясии юзалар учун - TF = 0,6JT ва цилиндрик юзалар учун TF = 0,3JT. В – оширилган нисбий геометрик аниқлик. Ясси ва цилиндрик юзалар учун тегишлича TF = 0,4JT ва TF = 0,2JT. С – юқори нисбий геометрик аниқлик. Ясси ва цилиндрик юзалар учун тегишлича TF = 0,25JT ва TF = 0,12JT. Худди шундай нисбатлар параллеллик ва ўлчамга бериладиган йўл қўйилишлар учун ҳам ўрнатилган. Конуссимон туташувларнинг деталларининг диаметри, бурчаги ва юзаларининг шаклига бериладиган йўл қўйилишларнинг ўзаро боғланишини текширишда ГОСТ 25307 га асосланиш лозим бўлади. Берилган кесимда конуснинг диаметрига берилган TDS йўл қўйилишда конуснинг бурчагига бериладиган АТD йўл қўйилишни конуснинг диаметрига бериладиган йўл қўйилишдан ошмайдиган қилиб белгилаш тавсия қилинади . Конуснинг бурчаги ва юзасининг шаклига берилган йўл қўйилишлар маълум бўлганда (ҳосил қилувчиларнинг думалоқлиги ва тўғри чизиқлилигига йўл қўйилишлар), уларнинг ўртасидаги қуйидаги нисбатларга риоя қилиш тавсия қилинади: конус бурчагининг бир томонга энг чекка эгилишларида ( +АТ ёки –АТ) ; конус бурчагининг симметрик энг чекка эгилишларида ( АТ/2) . Нисбий геометрик аниқликнинг учала даражаси учун ғадир-будурлик параметрларининг энг катта қийматлари қуйидаги нисбатлардан аниқланиши лозим: А даражада профилнинг ўртача арифметик четлашиши - Ra 0,05JT; В даражада – Ra 0,025JT; С даражада – Ra 0,012JT. ТС урилишга йўл қўйилишлар берилганда (берилган йўналишда ТСR радиал ёки ТСА ёнлама урилишга, тўлиқ радиал ёки тўлиқ ёнлама урилишга) Ra ғадир-будурлик параметрининг қийматларини қуйидаги шартдан келиб чиқиш билан чегаралаш тавсия қилинади . Нотекисликларнинг баландлиги Rz ўнта нуқта бўйича меъёрланадиган ҳолларда қуйидаги боғланишдан фойдаланиш мумкин , Бу ерда k = 4, Ra = (2,5 … 80) мкм бўлганда, k = 5, Ra = (0,02 … 1,6) мкм бўлганда. Ўрнатилган аниқлик меъёрларининг назорат қилишга яроқлилигини экспертизадан ўтказишда асосий эътибор буюмнинг конструкторлик ҳужжатларида кўрсатилган параметрларини мавжуд ўлчаш воситалари билан ўлчаш имкониятини таҳлил қилишга қаратилади. Агар бундай имконият мавжуд бўлмаса, кўрсатилган аниқлик параметрлари ва уларга берилган йўл қўйилишларнинг асосланганлиги текширилади. Бунда буюмнинг худди ўша битта хусусиятлари турли параметрларни меъёрлаш билан таъминланган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур бўлади. Масалан, битталик ишлаб чиқаришда тешикларнинг ўқларининг позицион четлашишини назорат қилиш учун мажмуавий калибрлар бўлмаган тақдирда, ГОСТ 28187 га мувофиқ позицион йўл қўйилишларни мувофиқлаштирувчи ўлчамларнинг энг чекка четлашишлари билан алмаштириш мумкин. Ўлчаш воситаларининг аниқлигига қўйиладиган талабларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириш, қоидага кўра, меъёрланадиган параметрлар бевосита текширилмайдиган, балки билвосита ўлчаш услубларидан фойдаланиладиган ҳолларда амалга оширилади. Билвосита ўлчашларда ўлчаш воситаларининг хатолиги ўлчашларнинг хатолигининг бир қисмини ташкил қилади. Бундай ҳолларда ўлчашлар хатолигинг услубий таркиб топтирувчиси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш зарур бўлади. Ўлчаш воситаларининг аниқлигига қўйиладиган талабларнинг тўғрилигини текширишда аниқлик бўйича ҳаддан зиёд заҳира иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслигини ҳисобга олиш лозим бўлади. Ўлчаш воситаси қанчалик аниқ бўлса, ўлчашга кетадиган харажатлар, жумладан бу воситаларга метрологик хизмат кўрсатишга кетадиган харажатлар шунчалик юқори бўлади. Чизиқли ўлчамларни ўлчашларнинг ишончлилигини ГОСТ 8.051 бўйича деталларга технологик ишлов бериш жараёнининг аниқлиги ва ўлчашлар аниқлигига боғлиқ равишда аниқланадиган m (нотўғри қабул қилинган деталларнинг сони), n (нотўғри яроқсизга чиқарилган деталларнинг сони) ва с (нотўғри қабул қилинган деталларда йўл қўйилишлар майдонининг чегарасидан мумкин бўлган ташқарига чиқиш) параметрларнинг катталиги билан баҳолаш мумкин (6.3 расмга қаралсин). Кўрсатилган параметрлар йўл қўйиладиган конструктив (m, c) ва иқтисодий (n) талаблар доирасида жойлашиши лозим. Метрологик атамалар, ўлчанадиган катталикларнинг номлари ва уларнинг бирликларининг белгиланишининг тўғрилигини текшириш учун ГОСТ 16263, ГОСТ 8.417 ва бошқа ГОСТ ларнинг талабларининг бажарилиши текширилади. Атамалардан тўғри фойдаланиш – хатолар ва техник ҳужжатларнинг мазмунида бир қийматли эмасликнинг олдини олишнинг гаровидир. Ҳужжатларда Халқаро бирликлар тизимининг (СИ) бирликлари, СИ бирликларининг каррали ва улушли бирликлари, СИ бирликлари билан бир қаторда қўллашга рухсат берилган бошқа бирликларни қўллашга рухсат берилади. Конструкторлик ҳужжатларини метрологик экспертизадан ўтказишнинг энг муҳим ва масъул босқичларидан бири машина ва приборларнинг ишчи чизмаларини метрологик экспертизидан ўтказиш бўлиб ҳисобланади. Деталнинг чизмасини метрологик экспертизадан ўтказишнинг мақсади чизмада ўрнатилган аниқлик меъёрларини назорат қилиш имкониятини аниқлаш бўлиб ҳисобланади. Деталнинг чизмасини МЭ дан ўтказиш қуйидаги кетма-кетликда бажарилади. 1. Бевосита чизмада ва техник талабларда кўрсатилган ўлчамлар, шакл, юзаларнинг жойлашиши ва ғадир-будурлигига берилган йўл қўйилишларнинг деталнинг хизмат мўлжалланиши ва тегишли давлат стандартларига мувофиқлиги (зарурлиги ва етарлилиги) текширилади. 2. Белгиланган техник талабларда атамаларнинг тўғрилиги, ўлчанадиган катталикларнинг номлари ва уларнинг белгиланишининг Халқаро бирликлар тизимига мувофиқлиги текширилади. 3. Ўлчамларга йўл қўйилишларнинг ўзаро боғланиши, деталнинг юзаларининг ўзаро жойлашиши ва ғадир-будурлиги текширилади. 4. 3 пунктда кўрсатилган йўл қўйилишларнинг назорат қилишга яроқлилиги аниқланади. 5. Белгиланган аниқлик меъёрларини назорат қилишнинг ишончлилиги аниқланади. Метрологик экспертизадан ўтказишнинг натижалари танбеҳлар ва таклифлар кўринишида расмийлаштирилади. Ҳужжатлар танбеҳлар ва таклифлар рўйхати билан биргаликда тузатишлар киритиш учун ишлаб чиқувчига қайтарилади. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling