Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа
Download 1.44 Mb.
|
2 5240132612499968615
Назорат саволлари
1. Ўлчаш воситаларига таъриф беринг. 2. Ўлчаш воситаларининг асосий турларини айтинг. 3. Физикавий катталикларнинг ўлчовларига мисоллар келтиринг. 4. Ўлчаш тизимининг ўлчаш қурилмасидан фарқи нимада? 5. Ўлчаш воситасининг метрологик тавсифларига таъриф беринг. 6. Ўлчаш воситасининг асосий метрологик тавсифларини айтинг. 7. Таъсир кўрсатувчи катталикка таъриф беринг. 8. Нормал ва ишчи ўлчашларни бажариш шароитларининг фарқи нимада? 9. Механик ўлчаш воситалари билан чизиқли ўлчашларни бажаришда асосий таъсир кўрсатувчи катталикларга мисоллар келтиринг. 10. Ўлчаш воситаларининг асосий ва қўшимча хатоликларига таъриф беринг. 11. Ўлчаш воситасининг аниқлик классини нима белгилайди? 12. Ўлчаш воситасини танлашда қайси омиллар ҳисобга олинади? 13. Йўл қўйиладиган ўлчаш хатолигининг катталиги нимага боғлиқ бўлади ва у қайси хатоликларни ўз ичига олади? 14. Қабул қилиш чегаралари деганда нима тушунилади? 15. Қандай ҳолларда ишлаб чиқаришга йўл қўйилиш белгиланади? 16. Ишлаб чиқаришга йўл қўйилиш белгиланганда қабул қилиш чегаралари қандай катталикка силжийди? 17. Танланган ўлчаш воситалари билан деталларни ўлчашда уларнинг нотўғри қабул қилиниши ва нотўғри яроқсизга чиқарилишини нима билан изоҳлаш мумкин? 18. Энг чекка калибрлар ёрдамида валлар ва тешиклар қандай қилиб назорат қилинади? 19. Энг чекка калибрлар билан қайси квалитетдаги валлар ва тешиклар назорат қилинади? 20. Назорат калибрларидан нима мақсадда фойдаланилади? 21. Қайси ишлаб чиқаришларда энг чекка қаттиқ ва ростланадиган калибрлардан фойдаланилади? 22. Ўлчаш воситасининг метрологик ишончлилигига таъриф беринг. 23. Ишончлиликнинг асосий хусусиятларини айтинг ва уларга таъриф беринг. 24. Ўлчаш воситасининг метрологик тавсифларининг ўзгариши нима билан чақирилади? 25. Ишдан чиқмасдан ишлашга таъриф беринг ва ишдан чиқмасдан ишлашни статистик баҳолашни келтиринг. 26. Ишдан чиқишлар интенсивлиги, ишдан чиққунча ўртача ва гамма-фойиз ишлаш вақтига таъриф беринг. 27. Ишдан чиқишгача ишлаш вақтининг тўсатдан ва аста-секин ишдан чиқишларга тақсимланиш қонунларини айтинг. 28. Ўлчаш воситасининг узоқ муддатлилигининг асосий кўрсаткичларини айтинг. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling