Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти мундарижа


Силлиқ туташувларнинг деталларини назорат қилиш


Download 1.44 Mb.
bet40/63
Sana25.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1718986
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   63
Bog'liq
2 5240132612499968615

6.4. Силлиқ туташувларнинг деталларини назорат қилиш
500 мм гача бўлган ўлчамлар диапазонида IT6 дан IT17 хатолик билан деталларни назорат қилиш, айниқса оммавий ва йирик серияли ишлаб чиқаришда, кўпинча калибрлар билан амалга оширилади. IT6 дан аниқроқ йўл қўйилишга эга бўлган валлар ва тешикларни калибрлар билан текшириш тавсия қилинмайди, чунки бунда катта ўлчаш хатолиги вужудга келади. Бундай буюмлар универсал воситалар билан текширилади.
Калибрлар ишчи калибрлар ва назорат калибрларига (контркалибрлар) бўлинади.
Силлиқ цилиндрик деталларнинг ўлчамларини назорат қилиш учун мўлжалланган энг чекка ишчи калибрлар тўплами ПР ўтадиган калибр (у билан текшириладиган детал материалининг максимумига мос келадиган энг чекка ўлчам назорат қилинади) ва НЕ ўтмайдиган калибрдан (у билан текшириладиган детал материалининг минимумига мос келадиган энг чекка ўлчам назорат қилинади) ташкил топади (6.8 расм).

6.8 расм. Деталларни назорат қилиш схемалари: а - вални скоба билан; б – тешикларни тиқинлар билан
ПР ва НЕ калибрлар буюмларни уларни тайёрлаш жараёнида назорат қилиш учун мўлжалланган. Бу калибрлардан тайёрловчи заводнинг ишчилари ва техник назорат қилиш бўлимининг (ОТК) назоратчилари фойдаланади, бунда назоратчилар кўпинча ейилган ПР калибрлар ва янги НЕ калибрлардан фойдаланади.
Калибрлар билан назорат қилишда, агар ўтадиган калибр (калибрнинг ўтадиган томони) ўзининг оғирлиги ёки тахминан шунга тенг бўлган, бироқ 1Н дан кам бўлмаган куч таъсири остида деталнинг назорат қилинадиган юзаси бўйлаб ўтадиган, ўтмайдиган калибр эса (калибрнинг ўтмайдиган томони) деталнинг назорат қилинадиган юзаси бўйлаб ўтмайдиган деталь яроқли деб топилади. Бу иккита шартдан ҳар қандайини қаноатлантирмайдиган деталлар яроқсиз бўлиб ҳисобланади, улар яроқсизга чиқарилади.
Ростланадиган калибр-скобаларни ўрнатиш ва ростланмайдиган калибр-скобаларни назорат қилиш учун К-И назорат калибрлари қўлланилади, улар ўтмайдиган калибрлар бўлиб ҳисобланади ва ейилган ишчи скобаларни эксплуатациядан чиқариш учун хизмат қилади. Тиқин калибрларга назорат калибрлари кўзда тутилмаган, чунки уларни универсал ўлчаш воситалари билан осон текшириш мумкин.
Валларни назорат қилиш учун асосан скобалар кўринишидаги калибрлардан фойдаланилади (6.8, а расмга қаралсин). Ҳалқа кўринишидаги калибрлар фақатгина цилиндрлиликдан четлашишни назорат қилиш талаб қилинадиган махсус ҳолатларда қўлланилади (айниқса чеккалар алдамчи айлана шаклига эга бўлганда).
Силлиқ калибрлар конструктив жиҳатдан ростланадиган ва ростланмайдиган қилиб ишланади. Ростланадиган калибрлар ростланмайдиган калибрларга қараганда қимматроқ ва қаттиқлиги камроқ, бироқ уларни ўлчамларнинг қандайдир бир интервали учун қайта шайлаш мумкин, бунинг устига улар ишчи юзаларнинг ейилиш оқибатида йўқолган ўлчамларини тезда аниқлайди. Ростланмайдиган калибрлар ростланадиган калибрларга қараганда кўпроқ аниқ ва арзонроқ бўлади.
Тешикларнинг ўлчамларини назорат қилиш ўтадиган ва ўтмайдиган тиқин калибрлар билан амалга оширилади (6.8, б расмга қаралсин).
500 мм гача бўлган ўлчамлар учун силлиқ ишчи калибрлар ва назорат калибрларининг йўл қўйилишлари ва йўл қўйилишлар майдонларининг ўрталарининг координаталари меъёрланган (ГОСТ 24853) (6.7 жадвал).
6.7 жадвал

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling