Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Download 1.93 Mb.
bet11/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Тош тузи
Тюбегатан туз қатлами жойлашишида асосий ролни конларда учрайдиган тош тузи эгаллайди. Тош тузи – шаффоф, пушти ранг, кўк ранг, камдан-кам сут каби оппоқ. Тузилиши бўйича йирик, ўрта ва майда тузлар мавжуд бўлиб, кўпинча турли ўлчамли доналари учрайди. Галит доналарининг катталиги кўпгина ўрганиб чиқилган намуналарда миллиметр улушидан 2-3 см гача ўзгариб туради.
Тюбегатанда кристалланиш жараёнлари кенг ривожланган, бу эса йиллик қатламлар деб ифодаланадиган туз жинсларининг қатлами мавжуд эмаслигини изоҳлайди. Айрим интервалларда куз-қиш мавсумида, яъни паст температураларда (<100С) пайдо бўладиган гидрогалитнинг кристалланиши натижасида пайдо бўлган сувдек шаффоф ёки оқ-пушти ранг галитнинг йирик кристалл доналари учрайди. Температура кўтарилиши билан у сувни йўқотиб, галитга айланади. Тюбегатан учун қуйидаги галит турлари характерлидир: шаффоф ва рангсиз галит; кул ранг галит; шаффоф пушти рангли галит; шаффоф қизил галит; кўк галит; темир оксидлари, лой тупроқ заррачалари қўшилган галит.
Оқ шаффоф галитга ҳар қандай ангидрит – лой-тупроқли материаллар қўшилмаган ёки унда жуда оз миқдорда мавжуд. Энг кўп пушти ранг галит тарқалган, у айрим пайтларда сарғиш рангга айланади. Оч пушти ранг ва пушти рангнинг сабаби аниқ эмас. Кўк галит кристаллари камдан-кам учрайди. Галитнинг ҳаво рангда бўлишини минералда натрий металининг коллоидларга бўлиниб кетган (атомлар) заррачаларнинг оз миқдорда мавжудлиги келтириб чиқарган. Кўк ранг ҳар доим мустаҳкам кристалл ҳолатга интиладиган коллоидал моддага қарашли. Вақт ўтган сари кўк ранг йўқолади, бунга кристалл панжаранинг тикланиши дарак беради. Тош тузида кўк рангнинг пайдо бўлишига кристалл панжаранинг бутунлигини бузаётган ва янги бўялган марказлар пайдо бўлишини тезлатаётган босим ёрдам беради.
Тюбегатан туз қатламининг пастки горизонти – тоза, оз миқдордаги аралашмадир. Тош тузи асосан ангидрид ва кул рангли лой қўшилгани сабабли рангсиз, шаффоф ёки кўк ранглидир. Галитнинг қопланиш зонаси 16 дан 30м гача.
Турли зона кесимларидан олинган ҳар хил тош тузининг кимёвий таҳлили: галит NaCI миқдори 97,9% дан 100% гача, оз миқдори – CаCI2,CaSO4 ва KCI лардир (жадвал).
Саноат аҳамиятига эга бўлган Тюбегатан калийли туз қатламларининг кимёвий таркиби



Намуна

CaCl2

MgCl2

KCl

NaCl

Эримайдиган қисм

Тузлар йиғиндиси

В2О3

КК

64

Қизил сильвин ва гил тупроқли пушти галит

0,18

0,66

22,83

67,17

7,98

100,20

0,0026

129,790

65

0,08

0,12

6,52

92,92

0,64

100,50

0

34,240

66

Пушти сильвинит

0,06

0,01

73,25

27,15

0,05

100,59

0,0077

382,037

67

Қизил сильвинит

0,25

0,12

60,21

37,09

1,38

99,98

0

320,180

68

0,20

0,09

67,45

30,01

1,90

100,17

0,001

359,920

69

Қизил сильвинли шаффоф галит

0,04

0,05

13,79

84,83

0,58

99,50

0,0022

72,98

1. Галит билан яқин аралашмада мустақил қатламлар кўринишида тўқ сариқ карналлит;


2. Пушти ранг тузда нотўғри шаклдаги катта бўлмаган кўринишда қўшилган сарғиш турлари;
3. 2-5 мм жилка ва тўқ-пушти ранг лой-тупроқсимон туз кўринишидаги оқ карналлит.
Флотация ва галургик усуллари

Таркибида калий бўлган хом ашёни калий тузига қайта ишлаш турли технологик схема бўйича амалга оширилади. Ушбу схемалар қуйидаги усулларга асосланган:



  1. Қайта ишлов берилаётган маъданнинг эриши ва унинг таркибидаги тузларни алоҳида-алоҳида кристаллаб ажратиш кимёвий ёки галургик усул деб номланади.

  2. Калий маъданини флотацион бойитиш усули ғоят оддий. Шунинг учун маъданни қайта ишлаш юқори температурада эмас, нормал температурада амалга оширилади.

Сильвинитларни галургик усул билан қайта ишлаш СКМБ (Соликамск калий маъдани бошқармаси) ва БКМБ (Березники калий маъдани бошқармаси) да олиб борbлмоқда. Бошқа қолган корхоналар, «Уралкалий» ва «Беларускалий» ИЧБ флотацион усули билан қайта ишлайди. Маъданни флотацион усули билан бойитиш ҳорижнинг кўпгина калий корхоналари (АҚШ, Канада, Германия ва бошқалар) да ҳам жорий қилинган.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling