Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


-расм. Лентали вакуум - фильтр


Download 1.93 Mb.
bet19/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

11.5-расм. Лентали вакуум - фильтр.
1 - узатувчи барабан; 2 - пуркагич; 3 - вакуум-камера; 4 - резина лента; 5 - нов; 6 - тарангловчи барабан; 7 - тарангловчи ғилдиракчалар; 8 - фильтрат чиқариш коллектори; 9 - ювувчи сувни чиқариш коллектори; 10 – чўкма йиғич; 11- фильтр тўқима.

Ушбу фильтр камчиликлари: фильтр тўқима тез едирилади ва фильтрат билан тузли шлам кўп миқдорда чиқиб кетади. Шунинг учун, охирги пайтда галит ташланмаларини фильтрлаш учун лентали вакуум-фильтрлар қўлланилмоқда. Бу фильтрлар юқори унумдорликка эга ва нисбатан тоза фильтрат олинади. Хлорвинил ёки лавсандан тайёрланган фильтр тўқималар хизмат муддати катта, чунки чўкмани олиш учун пичоқлар ишлатилмайди.


Фильтрловчи юзага галит ташланмаси лоток 10 дан боради, лоток 9 дан узатилаётган сув билан ювилади ва фильтр тўқима 2 роликлардан айланиб ўтаётганда транспортёрга тўкилади (11..6-расм). Вакуум тизимга фильтрат ва ҳаво штуцер 8 орқали вакуум камера 7 дан сўриб олинади. Лентали вакуум-фильтр ён қирралари резинали лента 5 ва вакуум камера 7 дан иборат.
Резинали лента ҳаракатланувчи 4 ва тарангловчи 12 барабанлар орасида тортилган. Фильтрлаш зонасида резинали лента 5 га бир хил тезликда ҳаракатланувчи фильтр тўқима 2 ёпишиб туради. Пастки қисмида лента ва тўқима алоҳида ҳаракатланади. Бу ерда тўқима ювилади ва қуритилади. Фильтр тўқима таранглигини роликлар 15 ва текислаш механизми 14 лар таъминлайди. Резинали лента юзасида дренаж пластиналар ва чўзинчоқ тешиклар мавжуд бўлиб, фильтрат ва ҳавони чиқариш учун хизмат қилишади. ЛСХ-10-1,4К типидаги лентали фильтр унумдорлиги 200 т/соат, яъни 1 м2 дан 5,55 кг/с. Лентанинг ҳаракат тезлиги 0,117-0,35 м/с.
Фильтр қурилманинг ташланма бўйича унумдорлиги ушбу формуладан топилади:
; (11.3)
бу ерда wл – лента тезлиги, м/с; Влента эни, м; h – лентадаги филтр материал баландлиги, м; γ – ташланманинг тўкма зичлиги, кг/м3.
Фильтрлар сони галит ташланмасининг сарфи qГН асосида аниқланади. Ўз навбатида qГН битта фильтр унумдорлиги QГ ва технологик линия қуввати моддий балансидан топилади.
Халқ хўжалигида кимё ва бошқа саноатлар тайёр маҳсулотининг салмоғи ортиб бориши ва юқори гидравлик қаршиликга эга чўкмаларнинг тури, миқдорининг кўпайиб бориши, фильтрлар иш унумдорлигини оширишни тақозо этади. Бу муаммони ҳал этиш учун фильтрларнинг фильтрлаш юзаси ва жараён тезлигини ошириш йўллари билан эришиш мақсадга мувофиқдир.


Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling