Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Фильтр тўсиқ юзасида чўкма ҳосил қилиб фильтрлаш


Download 1.93 Mb.
bet17/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Фильтр тўсиқ юзасида чўкма ҳосил қилиб фильтрлаш жараёни қаттиқ жисм заррачаларининг диаметри dэ, ковак диаметри d дан катта бўлганда рўй беради .
Бу усул суспензия таркибидаги қаттиқ фаза концентрацияси 1% (масс)дан ортиқ бўлганда қўлланилади, чунки бунда фильтр тўсиқ ковагига кириш жойида гумбазчалар ҳосил бўлиши учун қулай шароитлар яратилади. Гумбазчалар ҳосил бўлиши, чўкиш тезлиги ва суспензия концентрациясининг ортишига имконият туғдиради.
Ковакларни тўлдириш усулида фильтрлаш фильтр тўсиқ ковакларига қаттиқ заррачалар кириб тўлдирганда рўй беради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, фильтрлашнинг бошланич давридаёқ, қаттиқ заррачалар тўсиқ ковакларини тўлдириб бошлайди. Бу ҳодиса, албатта фильтр қурилмалар иш унумдорлигини пасайтиради. Жараённи керакли даражада ушлаб туриш учун фильтр тўсиқни биринчи ҳолатини тиклаш, яъни фильтрлашга яроқли қилиш керак. Бунинг учун тўсиқлар суюқлик оқими билан ювилади ёки тўсиқ металлдан ясалган бўлса, қиздириб куйдирилади.
Оралиқ фильтрлаш усули бир вақтнинг ўзида ҳам фильтр тўсиқ юзасида чўкма ҳосил қилиш, ҳам ковакларни тўлдириб, фильтрлаш усуллари рўй берганда амалга ошади.
Ушбу усулда кичик концентрацияли суспензияларни фильтрлаш жараёни тезлигини ошириш учун қўшимча моддалар иштирокида олиб борилади. Жараёндан аввал фильтр тўсиқ юзаси қўшимча модда билан қопланади. Қўшимча моддалардан қилинган қоплама тўсиқ ковакларини тўлиб қолишдан сақлайди. Қўшимча моддалар сифатида ўта майин кўмир, перлит, асбест, кизельгур, фиброфло, асканит ва бошқа материаллар қўлланилиши мумкин.
Ишлаш принципига қараб, фильтрлар қуйидагиларга бўлинади: ўзгармас босимлар фарқи ёки ўзгармас фильтрлаш тезлигида ишлайдиган фильтрлар; фильтр тўсиқда ҳосил қиладиган босимлар фарқига қараб, вакуум ёки ортиқча босим остида ишлайдиган қурилмалар; жараённи ташкил этишга қараб, узлукли ёки узлуксиз ишлайдиган қурилмалар.
Технологик мақсадларга қараб, қурилмалар икки турга бўлинади:
а) суюқликларни тозалаш фильтрлари; б) газларни тозалаш фильтрлари.
Фильтр тўсиқларнинг турига қараб, донасимон материаллар, турли газламалар ва қаттиқ материаллар (керамика, тўр) ёрдамида турли жинсли тизимларни тозалайдиган фильтрларга бўлинади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling