Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Download 1.93 Mb.
bet18/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Дискли фильтр;
Нутч - фильтр;
Барабанли вакуум - фильтр.
Лентали фильтр. Бу фильтр ром, узатувчи 1 ва тарангловчи 6 барабанлардан, ҳамда икки барабан орасига тортилган тешикли, чексиз узунликдаги резина лента 4 дан таркиб топган (11.5-расм).
Тешикли резина лента остида вакуум - камера 3 бўлиб, у пастки қисми билан фильтрат 8 ва ювувчи суюқлик чиқариш коллекторлари 9 билан уланган. Ҳосил қилинаётган вакуум ҳисобига лента вакуум – камеранинг тепа қисмига ёпишиб туради.
Фильтр тўқима эса, тарангловчи ғилдиракчалар 7 ёрдамида, чексиз резина лентага сиқиб қўйилади.
Суспензия фильтр тўқимага нов 5 дан узатилади. Фильтрат вакуум остида камераларга ва коллектор орқали йиғгичга юборилади. Ҳосил бўлган чўкмага пуркагич 2 дан ювувчи сув берилади ва камераларга сўриб олиниб, сўнг коллектор 9 орқали йиғич 10га чиқарилади.
Узатувчи барабанда фильтр тўқима резина лентадан ажрайди ва йўналтирувчи ғилдиракчани айланиб ўтади. Шунда, чўкма фильтр тўқимадан сирпаниб тушади ва чўкма йиғгичга тўкилади. Фильтр тўқима иккита ғилдиракча 7 лар орасидан ўтгунча ювилади, қуритилади ва тозаланади.
Галит ташланмаси (отвали)ни фильтрлаш қурилмаси. Шнекли эритгичдан чиққан галит ташланмасининг таркибида 12-17% маточний эритма мавжуд. KCl йўқотилишини камайтириш мақсадида у фильтрланади ва сув билан ювилади. Йирик донадор галит ташланмасини фильтрлаш учун узлуксиз ишлайдиган вакуум-фильтрлар қўлланилади, чунки уларнинг тузилиши содда ва юқори унумдорликка эга. Барабанли вакуум-фильтрлар асосан флотацион-бойитиш фабрикаларида ишлатилади. Галургик калийли заводларда кўпроқ тарелкали ва лентали фильтрлар қўлланилади.
Тарелкали вакуум-фильтр горизонтал фильтр-юзали, тешикли панжара кўринишида бўлиб, бронза ёки легирланган пўлатдан ясалади.
Ушбу панжара диаметри 5м ва у 0,0167с-1 (1айл/мин) частота билан айланади; фильтрловчи панжара остидаги вакуум 100-150 мм.сим.уст.ни ташкил этади. Материал қолдиқ намлиги 5-7% бўлганда, галит ташланмаси бўйича унумдорлик 3,3-4,5 кг/м2·с ни ташкил этади.




Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling