Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари
Download 1.93 Mb.
|
Kaliy kurs loyixa
III –калийли горизонти 236,7-225,0 м чуқурликда қайд этилган. Бу ерда калий тузлари билан тўйинган 3 та қатлам қайд этилган. Биринчи қатлам таркибида 8,4 дан 24,8 %гача гўшт-қизил сильвин аралашмали оч пушти йирик кристалли галитдан иборат бўлиб 236,7-233,6м чуқурликда жойлашган. У иккинчи қатламдан, йирик кристалли тиниқ галитдан иборат 1м га яқин қалинликдаги (233,69-232,50м) оралиқ тош тузи билан ажратилган. Иккинчи қатлам (232,1-225,3 м) оралиқда жойлашган булиб KCl миқдори 13,8 дан 73,25% гача ўртача 40,67% KCl бириктирган. Иккинчи қатлам ичида KCl миқдори 60,2 дан 73,2% гача ўзгарадиган қалинлиги 2,7м ли қатламни ажратиб олиш мумкин. У сильвин аралашмали йирик кристалли галит билан тахланган. Уни юқорида ётган учинчи қатламдан KCl миқдори 1% дан кам бўлган, 20см атрофидаги қалиндаги оралиқ лойли галит қатлами ажратиб туради. Бу лой қатлами иккинчи калий қатламини ювилиб кетишидан сақлайди.
Учинчи қатлам 225,6 чуқурликдан бошланади ва 225,0м.гача етади. Унинг қалинлиги 0,6 м. KCl нинг ўртача миқдори 21,65%. У сильвин аралашмали йирик кристалли пушти галитдан иборат. III- калийли горизонти бўйича компонентларнинг ўртача миқдори: NaCl – 73,1%, KCl – 22,9%, MgCl2 – 0,49%, сувда эрийдиган В2О3 – 0,0006 дан 0,108% гача (ўртача 0,0028%). Mn миқдори 0,001 дан 0,006% гача, Ti – 0,001 дан 0,1% гача, V – 0,001%, Cu – 0,001%, Ni – 0,001%, Zn – 0,003%, Sr – 0,01% 225,6 дан 190,9 м.гача 34,7 м масофада лой, сильвиннинг сийрак аралашмалари ва у ёки бу жойларда ангидрид қатламлари билан (223,8-222,3 м) оч пушти, тиниқ галит келади. Бу интервалда бош жинс ҳосил қилувчи минерал 70-90% миқдорли галитдир. Тюбегатаннинг галоген қатламини қуйидаги зоналарга бўлиш мумкин: тўшама ангидрид; тўшама тош тузи; калий горизонти (I, II, III) ва оралиқ тош тузи; ёпма тош тузи; ёпма ангидрит; ёпма лойлар, аргиллитлар ва ҳоказолар. Шундай қилиб Тюбегатан туз қатламлари кўпгина калийли маъдан конларига хос меъёрий стратиграфик қирқимни сақлайди. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling