Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Download 1.93 Mb.
bet7/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Калий хлорид – асосий калийли ўғитдир. К2О нинг концентрацияси тоза калий хлоридда 63,1%. Калий хлорид ўз ичига – 53,7±0,6 дан 60±0,6% гача К2О олган ўғитдир.

Калий хлориднинг физик-кимёвий хоссалари:





1 моль оғирлиги, кг/моль

74,56

Зичлиги, кг/м³

1990

25ºС даги солиштирма иссиқлик сиғими, Ж/кг

691,3

Эриш иссиқлиги, кж/моль

26,8

Сублимация температураси, ºС
эриш
қайнаш

223,6
768,0
1417,0

Калий хлорид куб шаклида, кўпинча ўтмас бурчакли кристаллар шаклида кристалланади. Кристаллар тоза ҳолда рангсиз ва сув кўринишида тиниқ, аралашмаларда – қизил-сариқ, очиқ-қизил ёки пушти рангли бўлади. Кристаллар қаттиқлиги (Мосс шкаласи бўйича) 2га тенг.
KCl нинг сувда эрувчанлиги (тўйинган эритма концентрацияси С)нинг температурага боғлиқлиги қуйида келтирилган.



t, ºC

C, % (моль)

t, ºC

C, % (моль)

t, ºC

C, % (моль)

-5

20,95

40

28,70

100

35,90

0

21,90

50

30,10

125

38,20

10

23,80

60

31,40

150

40,50

20

25,60

70

32,60

200

44,90

25

26,45

80

33,80

250

49,50

30

27,20

90

34,90

300

54,00



МДҲдаги калийли маъдан конлари

Яқин чет элларда калий тузларининг 22 та кони ҳисобга олинган, қидириб топилган захиралар ўтган асрнинг 70 йилларида 24 млрд. т. ташкил этди ва фақат 2,5 млрд. тоннаси саноат заҳираларига тўғри келади. Энг йирик калий конлари: Верхнекамск ва Верхнепечорск (Урал); Старобин, Копаткевичи ва Петриков (Белоруссия); Прикарпатье (Украина); Гаурдак ва Карлюк (Туркманистон); Жилян (Қозоғистон); Тюбегатан (Ўзбекистон);


Верхнекамск кони Перм областида жойлашган. Туз қатламининг қалинлиги 1000м. Кон чуқур жойлашмаган (90-220м) сильвинит ва карналлитнинг қалин қатламларидан иборат.
Калий тузларининг зонаси иккита кучли қатламларни ҳосил қилади: пастки – сильвинитли ва юқори–сильвинит-карналлитли. Пастки зонада тош тузи қатлам-қатлами билан ажралган сильвинитнинг олтита қатлами бор. Сильвинитли горизонтал қатламнинг қалинлиги 7-8 дан 30-40м гача; калий миқдори – 55%. Миқдори (%): KCl-17,2-39,6; MgCl2-0,2-0,3; эримайдиган қолдиқ (э.қ.)-1,0-1,4.
Юқори сильвинит-карналлитли горизонтал қатлами ола-була сильвинитли карналлит жинс билан тахланган тўққиз қатламни ташкил этади. Горизонт қалинлиги 20дан 115м.гача, қатлам қалинлиги 0,5дан 25м гача ва кўпроқ. Сильвинит миқдори (%): KCl -20,9-38,7; MgCl2-0,2-1,2; эримайдиган қолдиқ – 0,9-6,3. Карналлит миқдори (%): KCl -13,4-20,6; MgCl2 -14,6-19,0; эримайдиган қолдиқ – 1,4-4,5.
Карналлит қалинлиги саноат аҳамиятига эга. Калий тузларининг Верхнекамск кони базасида Урал калий ишлаб чиқариш бирлашмаси ишлайди.
Старобин кони – Белоруссиянинг калий қазиб олинадиган бассейни (ҳавзаси). Припять чуқурлигида Солигорск ва Старобин шаҳарлари худудида жойлашган.
Биринчи калий горизонтининг қалинлиги 3-8м, жойлашиш чуқурлиги 360-726м, KCl нинг ўртача миқдори горизонт бўйича 19%. Биринчи горизонт балансдаги заҳирага тааллуқли бўлиб, маъдандаги эримайдиган қолдиғи 12- 26% ташкил қилади.
Иккинчи калий горизанти 400 дан 1000 м.гача чуқурликда жойлашган ва сильвинит, тош тузи ва галопелитларнинг тез-тез алмашиб туриши билан характерланади. KCl ўртача миқдори – 278%; эримайдиган қолдиғи – 5-6% яқин, MgCl2 фоизининг ўндан бир улушидан ошмайди.
Учинчи калий горизонти етарлича катта қалинлиги билан иккинчидан фарқ қилади. Қалинлиги – 7,5 м, жойлашиш чуқурлиги 350 м.дан 1200 м.гача ва ундан ортиқроқ, KCl ўртача миқдори 22-23%, эримайдиган қолдиғи – 5-12%.
Тўртинчи калий горизонтининг қалинлиги 5 дан 35-40 м.гачани ташкил қилади, жойлашиш чуқурлиги 525 дан 1500 м гача ўзгаради, горизонтда иккита маҳсулот қатлами кузатилади, бирининг қалинлиги 3-4,2 м; KCl миқдори – 16-24,5%, MgCl2 – 1,5%, эримайдиган қолдиғи – 3-10,8%.
Иккинчиси унча катта бўлмаган қалинликка (0,8 м.гача) KCl миқдори 24 дан 44% гача. Калий тузларини қазиб олиш 260, 420-430 м. ва 700-800 м. чуқурликда олиб борилади. Бу тузлар маъданида «Белорускалий» ишлаб чиқариш бирлашмаси ишлайди.
Петриков кони 1966 йилда очилган ва Петриков шаҳар (Голяль вилояти) худудида Припять чуқурлигининг марказий қисмида жойлашган. Коннинг туз қатлами кесими таркибида калий бўлган 20га яқин горизонтларни ташкил қилади. Калий қатламининг қалинлиги 1300м.га етади. Маҳсулот зонаси кўп марта алмашиб турадиган галит, сильвин ва тузсиз жинслар (доломит, ангидрит, лой, мергель, алевролит) қатламларидан иборат. Калийли қатлам уч қисмга бўлинади: юқори, ўрта ва пастки. Юқори қисмнинг қалинлиги 25-160 м, туз билан тўйинганлиги 52-81%, калийли мавжуд эмас. Пастки қисмининг қалинлиги 350-600 м, туз билан тўйинганлиги – 36-64%, битта калийли горизонтга эга. Ўрта қисмнинг қалинлиги – 420-520 м, туз билан тўйинганлиги 96%га етади, саккизта калийли горизонтга эга.
Саноатни қизиқтирадиган қисм бу тўртинчи горизонтдир. Унинг қалинлиги 1,3 дан 22 метргача, жойлишиш чуқурлиги 510 дан 1400м.гача, қалинлиги 1,9м. дан катта бўлмаган горизонтал участкаларда KCl мавжуд. 7,25м. қалинликдаги участкаларда KCl миқдори 16,5%гача камаяди, MgCl2 миқдори эса 17,8% ташкил қилади.
Пастки қатлам – тўртта KCl қатламларидан ташкил топган маҳсулот зонасининг қалинлиги 2,6 дан 5,3м гача. Таркибида ўртача миқдорда (%): KCl – 17,9-24,9 да ўзгаради; NaCl – 69-76; MgCl2 – 0,1-3,8; эримайдиган қолдиғи – 0,2-1,2.
Нежинск кони. Старобиндан шарқда жойлашган, тўртта калийли горизонтга эга, уларнинг иккинчиси ва учинчиси саноат аҳамиятига эга.
Иккинчи калийли горизонт 520-1000 м. чуқурликда жойлашган. Горизонтнинг қалинлиги 0,75 дан 2,6м.гача ўзгариб туради. Қатламда KCl миқдори – 27,3%, э.қ. – 4,4%. Қатлам галит қатлами билан ажралган иккита сильвинит қатламларидан ташкил топган. Учинчи горизонт 520-1100м. чуқурликда жойлашган, шимолга томон 1200м ва ундан ортиқроқ кўпаяди. Горизонтнинг қалинлиги 2-3 дан 5-7 м.гача ўзгаради. Қатламдаги KCl ўртача миқдори 27% ва э. қ. – 6,5%.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling