Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


ХОМАШЁ ВА МАХСУЛОТЛАРНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХСУСИЯТЛАРИ


Download 1.93 Mb.
bet5/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

ХОМАШЁ ВА МАХСУЛОТЛАРНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХСУСИЯТЛАРИ.


Калийли ўғитларнинг турлари ва таркиби

Ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг ассортименти ўғитларнинг барча турларини ўз ичига олади: азотли, фосфорли, калийли, микроўғитлар, комплекс ўғитлар ва бошқалар.


Ўғитлар сифатининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, ундаги ўсимлик учун фойдали таъсир этувчи моддаларнинг миқдори ҳисобланади. Асосий таъсир этувчи моддалар бўлиб, азот, фосфор ва калий бирикмалари ҳисобаланади. Уларнинг ўғитларидаги миқдори элементар азот, фосфор (V)-оксиди-фосфор ангидрид (P2O5) ва калий оксиди (К2O)га ҳисоблаганда ўлчанади. Жаҳон матбуотида ўғитларнинг таъсир этувчи моддаларини ҳисоблашда (уларнинг миқдорини янада аниқ аниқлаш учун) оксидлардан элементларга: фосфор (V)-оксиди P2O5 дан-Р га, калий оксиди – К2О дан К га ўтиш (қайта ҳисоблаш коэффициентлари иловада келтирилган) масаласи қўйилмоқда.
Ўғитнинг ҳар бир турига стандарт – ДСТ ёки техник шартлар – ТШ билан битта ёки бир неча таъсир этувчи моддаларнинг минимал миқдори кўзда тутилган.
Стандарт билан намлик ва ўсимлик учун зарарли аралашмаларнинг миқдори, шунингдек физик-кимёвий ва механик хоссалари, кўрсаткичлари қийматлари чегараланади. Намнинг керагидан ортиғи ўғитнинг ёпишиб қолиши ва кесак-кесак бўлиб қолишига олиб келади; нам ўғитларнинг озуқавий моддалар миқдорини пасайтирадиган балласт ҳисобланади.
Калийли ўғитлар. Асосан сувда эрувчан калийли ўғитлар ишлаб чиқарилади. Уларга калий хлорид, калий сульфат, аралаш тузлар ва бошқалар киради
Калийли хом-ашёлар. Табиий калийли тузлар
Калий маъданлари – хлоридлар, сульфатлар ва силикатлардан иборат фойдали (калийни ўз ичига олган) минераллардан ва маъданга аралашиб қолган кераксиз жинс минераллари аралашмаларидан ҳосил бўлган тузли тоғ жинсларини ўз ичига олади.



Номи

Туз таркиби калий минераллари

К2О, %
миқдори

Зичлиги,
кг/м3

Сильвинит
Сильвин
Карналлит
Каинит
Шенит
Лангбейнит
Полигалит
Алунит
Нефелинли концентрат
Леонит
Калунит
Калиборит
Глазерит
Лейцит
Глауконит

NaCl∙ KCl
KCl
KCl ∙ MgCl2 ∙ 6H2O
KCl ∙ MgSO4 ∙ 3H2O
K2SO4 ∙ MgSO4 ∙ 6H2O
K2SO4 ∙ 2MgSO4
K2SO4 ∙ MgSO4 ∙ 2CаSO4 ∙ 2H2O
(K,Na)2SO4 ∙ Al2(SO4)3 ∙ 4Al(OH)3

(K,Na)2O ∙ Al2O3 ∙ 2SiO2


K2SO4 ∙ 2MgSO4 4H2O
K2SO4 ∙ CaSO4 ∙ H2O
K2O ∙ 4MgO ∙ 11B2O3 ∙ 18H2O
3K2SO4 ∙ Na2SO4
K2O ∙ Al2O3 ∙ 4SiO2
(K,Na)2O∙(Mg,Ca,Fe)O∙(Fe,Al)2O3∙4SiO2∙2H2O

22-25
63
17
19
23
23
16
23

6 - 7
17,4


28,66
6,97
49,37
21,56
12,27

-
2000
1600
2100
2100
2800
2700
2700

2600
2250


2600
2100
2700
2500
2200-2800

Калий маъдани таркибига лой-карбонат жинслари, минераллар, қўшимчалар: галит – NaCl, гипс – CaSO4·2H2O, кизерит – MgSO4·4H2O лар киради.


Ернинг устки қаттиқ қатламида калий миқдори 1,5%га яқин. Калий кўп жинслардан таркиб топган алюмосиликатлар, дала шпатлари, гранитлар, шенитлар, қаттиқ қазиб олинадиган туз қатламлари ва туз эритмалари таркибига киради.
Калий маъданлари – уларда у ёки бу минераллар миқдорининг кўплиги бўйича аниқланади.
Калий маъданларининг қимматли аралашмалари – бром, йод, рубидий, мис, рух ва бошқалар.
Калийнинг муҳим тузларидан – хлорид, сульфат ва улардан ҳосил бўладиган минераллар ҳисобланади.
Денгиз ва океан сувларида тахминан 0,05% калий бор. Дунё океанидаги тахминан 1,370*106 км миқдоридаги сувда 7 * 1014 тонна K2O бор. Шундай қилиб дунё океани калийли бирикмаларнинг туганмас манбаидир.
Калийнинг хлориди ва бошқа галогенидлари NaCl турдаги сувли эритмалардан криссталланади. 0ºС дан юқорида (KF·2H2O дан ташқари) сувсиз тузлар кристалланади. Эвтектик температура KCl·H2O + муз = −9,8ºС га тенг, -5,3ºСда эрийдиган KCl·H2O кристаллогидрат мавжуд.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling