Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари
Download 1.93 Mb.
|
Kaliy kurs loyixa
Аммиакли усул. Концентрланган (80% ва ундан ортиқ) сув-аммиакли эритмада ва суюқ сувсиз аммиакда КСl амалда эримайди, NaCl нинг эрувчанлиги эса, анча юқори бўлади.
Набиев М.Н сильвинитни концентрланган (80-90% NH3) сув-аммиак эритмасида эритишни таклиф қилди. Галитни эритгандан сўнг, фазаларга ажралгандан кейин КCl сувда эримайдиган моддалар, ангидридларидан иборат чўкма ҳосил бўлади. Аммиак ҳайдалиб қуритилгандан кейин 86-89% техник KCl олинади. Калий маъданининг ўзлаштирилиш даражаси 97-98% бўлганда, эритмадан аммиак буғлатилиб ажратилгандан сўнг 99,8% NaCl олинади. Калийли маъданларини флотация усулида бойитишнинг чет элдаги корхоналари АҚШ. Одатда, АҚШ нинг калийли корхоналари комбинацияланган схемадан фойдаланади. Асосий усул - бу флотацион усулдир. Галургия усули комбинацияланган схемани тўлдириб туради ва у KCl ажратиб олишни оширади ва сифатини яхшилашга олиб келади Калий заводлари умумий схемага эга: маъданни бўлаклаш ва майдалаш; 1,7-3 мм катталиккача ёпиқ циклда нам усулда майдалаш; маъданни механик шламсизлантириш ва қолдиқ лойсимон шламларни реагентлар билан депрессиялаш; сильвинни флотациялаш; сувсизлантириш; қуритиш ва концентратни грануллаш; майда фракция ва шламларни галургик усулда қайта ишлаш, ҳамда флотация чиқиндиларидан KCl ни ишқорлаб ажратиб олиш. Заводдан чиқаётган тайёр маҳсулот 85% ни ташкил этади ва у 1-3 мм ли заррачалардан иборат бўлиб таркибида 95% KCl бўлади. Кичик заррачали KCl қолдиқлари 1,5-6%, йирик заррачалар эса 4-4,2% ни ташкил этади. Реагентлар сифатида С16–С18 аминлар ишлатилади, қарагай мойи, крахмал, полисахарид - моногалактан ва бошқалар хизмат қилади. Канада. Канада заводлари 4 хил маҳсулот ишлаб чиқаради: стандарт KClнинг йириклилиги -1,2+0,2мм ли; катта донадор, заррача ўлчамлари-2,4+0,6ммли; гранулланган -3,3+0,8мм ли; таркибида 60% К2О мавжуд кристалл шаклидаги KCl. Технологик жараёнларнинг кетма-кетлиги. Кам миқдорда шлам ва карналлит сақлаган маъдан +10мм ли катталикда бўлаклашга берилади. 10 мм дан катта маъдан фракциясини қайтадан бўлаклашга юборилади. 10 мм дан кичик фракцияни ғалвирдан тушган маҳсулотни нам классификациялашга узатилади. Ғалвирдан ўтган маҳсулот шламни эзишга берилади ва ёйли ғалвирда иккита фракцияга ажратилади: йирик фракция - реагент билан қайта ишловга берилади ва майда фракция 2 босқичли шламсизлантиришдан кейин реагент билан кондиционерлаш жараёнига узатилади. Йирик ва майда фракцияларни флотациялаш биргаликда олиб борилади. Сувсизлантиришдан кейинги чиқиндилар ташлаб юборилади. Концентрат классификацияланади, яъни йирик фракциялар тайёр маҳсулот сифатида ажратиб олинади, майда фракция флотацияга юборилади. Тозалаш чиқиндилари гидроциклонларда классификацияланади ва оқавалари флотацияланади. Кўпикли маҳсулот галургик қайта ишлаш циклига берилади, чиқиндиси ташлашдан олдин қуюлтирилади ва сувсизлантирилади. Концентрат центрифугадан кейин сувсизлантирилади, барабанли қуриткичда қуритилади ва 3 та синфга ажратилади: йирик, стандарт ва майда. Майда фракция пресслашга узатилади. Майда дисперс флотоконцентрат ва циклон чанги галургик усулда қайта ишлашга, эриш ва вакуум-кристаллашга жўнатилади. Ўғитларнинг 80% яқини йирик заррачали ва гранулланган маҳсулот сифатида ишлаб чиқарилади. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling