Калий хлориди ишлаб чикаришда асосан термик эритиш (галургик) ёки флотация усулидан фойдаланилади.
Термик эритиш KCl ва NaCl ларнинг бир хил темпиратурада хар хил эришига асосланган, бунда калий ва натрий хлоридларга ажратилади.
Ютуғи: маҳсулотнинг тоза олиниши, яхши физик характеристикага эгалиги, чиқинди хисобланадиган тузнинг реагентлардан ҳолилиги ва унинг тайёр маҳсулот – ош тузи эканлиги, турли таркибли хом – ашёни ишлатиш мумкинлигидир.
Камчилиги: технологик жараённинг мураккаблиги, юкори энергия сарфи, қурилмаларнинг тез коррозияланиши, маҳсулотга бўлган юқори талаб, қайта ишлашнинг қимматлиги хисобланади.
Флотация калий хлорид ва натрий хлоридларнинг турлича гидрофобланишига асосланган. Бунда реагентнинг таъсири орқали KCl ва NaCl бир биридан ажратилади.
Ютуғи: технологик жараённи эксплуатация қилишнинг осонлиги, ишлаб чиқаришнинг доимий ҳароратда олиб борилиши, энергия сарфининг камлиги, термик усулга қараганда қурилмалар коррозиясининг камлиги, маҳсулот сифатига талаб юқори эмаслиги, ишлаб чиқаришнинг арзонлигидир.
Камчилиги: маҳсулотнинг сифати юқори эмаслиги, реагентларнинг қўлланилиши, катта миқдорда чиқинди ҳосил бўлиши, уни тўғридан тўғри ишлатиб бўлмаслиги ва маҳсулот фақат қишлоқ хўжалиги учун яроқлилигидир.
3. Бойитишнинг бошқа усуллари. Бунинг учун сильвинит майдаланилади ва шламсизлантирилади, сўнг қаттиқ модда ва эритмадан иборат суспензия тайёрланилади, унга мазут, керосин ёки бошқа совунсиз сувда эримайдиган нефт маҳсулотлари, шунингдек реагентлар ҳам (алифатик аминлар) қўшилади. Ундан кейин суспензия тебранувчи қурилмага берилади ва 79% KCl сақлаган маҳсулот олинади.
Куйдириш ёрдамида бойитиш. Йирик донали сильвинит қиздирилганда, галит кристалларининг дарз кетиши кузатилади. Сильвин кристаллари қиздиришга чидамайди. Бойитиш 400°С да механик таъсирсиз ва 450°С да айланувчи печда олиб борилади. Одатда, сильвинитни механик таъсир этмасдан қиздиришга қараганда, айланувчи печдаги кўрсаткичлар пастроқ бўлади. Куйдириш учун шахтали печларни қўллаш қулайдир. Қиздириш жараёнида сильвинитнинг устки қатламидаги чиқиндилар, лой аралашмалари куйдириб юборилади, чунки улар флотацион бойитишда бўкиб қолиши мумкин. Шунинг учун сильвинитларни куйдириш – бойитишнинг энг яхши усулидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |