Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари


Download 1.93 Mb.
bet1/24
Sana15.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1200396
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa


МУНДАРИЖА



  1. КИРИШ..................................................................................... 2




  1. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ..... 5




  1. ХОМАШЁ ВА МАХСУЛОТЛАРНИНГ ФИЗИК-

КИМЁВИЙ ХСУСИЯТЛАРИ............................................... 8



  1. ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМ БАЁНИ ...................................... 26




  1. ДЕХҚОНОБОД КАЛИЙЛИ ЎҒИТЛАР ЗАВОДИНИНГ

МОДДИЙ БАЛАНСИ............................................................ 32



  1. АСОСИЙ АППАРАТ ҲИСОБИ........................................... 40




  1. Калийли маъданларни флотациялаш жараёнида

ишлатиладиган асосий жиҳозлар....................................... 41



  1. Хулоса.....................................................................................42




  1. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.............................. 43


КИРИШ

Ўзбекистон–агросаноати ривожланган давлат. Ўзбекистонда 25 млн 736 минг.г.а ер қишлоқ хўжалигига ажратилган,ундан 3,73 млн г.а ер суғориладиган.Бундан келиб чиқиб,корхоналарни мадернизация қилишни тезлаштириш,замонавий техналогиялар билан корхоналарни техник ва техналогик қайта жиҳозлаш,корхоналарни рақобатбардошлигини ошириш,махсулот тан нархи ва ишлаб чиқаришга кетадиган сарф харажатларни ҳам камайтириш талаб этилади. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл-кўл ҳосил олиш гарови – уларни тўлиқ ва етарлича озиқлантиришдир. Ўсимликларнинг ҳаёти учун ёруғлик, иссиқлик, сув ва озуқавий моддалар жуда зарурдир. Бу шартларнинг барчаси тенг қимматли ва жуда кераклидир. Ўсимликларнинг озуқавий моддаларга бўлган эҳтиёжи – ўсимликнинг тури ва бу моддаларнинг шаклларига боғлиқ бўлади.


Ўзбекистон Республикасида макроўғитлардан фосфорли ва азотли ўғитлар ишлаб чиқарилади, лекин қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган калийли ўғитлар ишлаб чиқарилмайди. Калийли ўғитлар айниқса пахтачилик учун зарур, чунки улар пахта толасининг сифатини оширади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида калийли ўғитлар ишлаб чикариш корхоналари мавжуд эмас. Қишлок хўжалиги учун калийли ўғитлар Россиядан олиб келинади ва бу эса катта валюта сарфланишини талаб қилади, ҳамда Республиканинг калийлиги ўғитларга бўлган талабини тўлиқ қониқтирмайди. Илмий асосланган маълумотларга кўра Республиканинг калийли ўғитларга бўлган талаби 282 минг тоннани ташкил этади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2007 йил 17 декабрда ПП-748 – сонли “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи қурилишини тезлаштириш хақида тадбирлар” қарорлари чиқарилган.
Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи (ДКЎЗ) қайта ишлаш комплексининг калий хлорид бўйича унумдорлиги йилига 200 минг тоннани ташкил қилиб, Қашқадарё вилоятида, Деҳқонобод шаҳридан 3км масофада, шаҳар темир йул станциясига яқин жойлашган. Калийли тузлар Деҳқонобод калийли ўғитлар заводидан 43км масофадаги Тюбегатан конидан автотранспортларда ташиб келтирилади.
Ўзбекистон ҳудудида Тюбегатан конининг калийли тузлар заҳираси: категория (A+B+C) - 215278 минг тонна (35.95% KCl), категория С2-60923 минг тонна (35.39% KCl). Маъдан ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати йилига 700 минг тоннани ташкил қилади (31.93% KCl). Хом маъданлар автотранспорт билан Деҳқонобод калийли ўғитлар заводига олиб келинади. Қайта ишлаш комплексида маъдан флотация усулида - калий хлорид ва натрий хлоридларнинг турлича гидрофобланишига асосланиб, реагентнинг таъсирида, бир биридан ажратилади. Бу ишлаб чиқаришнинг янгилиги шундан иборатки, яратилган технология бўйича биринчи маротаба Ўзбекистон Республикасида жойлашган Тюбегатан кони сильвинити асосида минерал ўғит сифатида калий хлорид ишлаб чиқарилади.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling