Ишланма мавзу: Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда ижобий психологиянинг “перма бахт модели”
Download 1.39 Mb.
|
Jumaboyeva Madinaxon perma baxt modeli
Оқимни топиш учун калитлар Оқим” шунингдек, инсоннинг қобилиятлари фақатгина бошқарилиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишда тўлиқ иштирок этганда ҳам юзага келади, шунинг учун у янги кўникмаларни ўрганиш ва муаммоларни кўпайтириш учун магнит каби ҳаракат қилади Вазифангиз сизнинг кўникмаларингизни “узайтириш”ингизни талаб қилади, аммо эришиш мумкин бўлади Агар вазифа кўникма даражасидан паст бўлса, унда зерикиш ҳосил бўлади Агар вазифа жуда ҳам оғир бўлса, унда умидсизлик ҳосил бўлади Оқимни сизга қизиқтирадиган ёки завқланадиган нарса бўлганида топиш осонроқ Якунлаш Мақсад: Ўқувчиларни машғлотдан олган билимларини мустаҳкамланганлигини аниқлаш, хулоса қилишга ўрганиш. Тренинг сўнгида коптокни бир-бирига отиб қуйидаги жумлани давом эттириш таклиф этилади... “ Ўз оқимимга эгаман , чунки....” Энди сиз бу саволга умуман бошқа тарзда жавоб берасиз, чунки хамма нарсага бошқа нуқтаи-назардан қараяпсиз, асосийси, мақсад йўлида ишлаш кўникмасини ривожлантиришга эришиш мумкинлигига машғулот давомида ишонч хосил қилдик. Шунинг учун ҳар бир кунингиз кутилмаган хушхабар ва янгиликларга бой бўлишини истаб қоламиз. «Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда Ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели” ни оммалаштиришга доир 5 Кунлик психологик тренинг лойихаси. 3-МАШҒУЛОТ “Алоқа қуриш муносабатлари” мавзусидаги тренинг машғулоти
Мақсад: Ўқувчи ёшларнинг Ижобий ва ижтимоий алоқалар ўртатиш кўникмаларини ривожлантириш. Вазифаси: - ўқувчиларнинг шахс хусусиятларини коррекция қилиш ; Кутилаётган натижалар: -ўқувчиларнинг диққат, хотира, хаёл ва тафаккур хусусиятларини ривожлантириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш; -Ўқувчи ёшларнинг Ижобий ва ижтимоий алоқалар ўртатиш кўникмаларини ривожлантириш, ўз билим ва тажрибаларини оширишга муваффақ бўлиш. Иштирокчилар: Мактаб ўқувчилари. Вақт: 50 дақиқа. Тренингнинг бориши. 1. Кириш қисми. - тренингнинг қоидалари, мақсад ва вазифалари билан таништириш; - психологик хизматнинг асосий йўналишлари ҳақида қисқача маълумот бериш;
- тренингда ўтказиладиган методика ва машқлар билан таништириш. Қоидалар: -фаоллик; -кўнгилли иштирок; -белгиланган вақтга риоя қилиш; -бошқалар фикрини ҳурмат қилиш; -қўл кўтариш қоидаси; -фикрни қисқа ва лўнда билдириш.
Иштирокчилардан айлана ҳосил қилиб туриб олиш сўрадади. Ҳамда танишув бошланади, бунда ҳар бир иштирокчи коптокни қўлига олиб ўзини таништириши ва бўлажак тренингдан кутаётган кутувларини айтади. Сўнгра қўлидаги коптокни исталган иштирокчига отади ва коптокни олган иштирокчи ҳамда қолганлар ҳам машғулотни шу тарзда давом эттиришади. Машғулотни тренернинг ўзи бошлаб бергади ва ҳамма иштирокчилар ўзларини таништириб бўлгач, биринчи бошлаган инсон яъни тренерга топ қайтиб келади. Бунда топни икки томодаги қўшнисига эмас, иложи борича узоқроқда турган ихтиёрий иштирокчига секин отиб бериш сўралади. 2. Асосий қисм: “Шарқ бозори” машқи Мақсад: муомала ва мулоқотга киришувчанлик кўникмаларини шакллантириш, ўзаро танишув, дипломатик ҳамда ўзаро фойдали келишув ўрнатишни ўрганиш. Керакли ресурслар: ҳар бир иштирокчи учун 4 тадан бир ҳил рангли стикер (ёпишқоқ қоғозлар), ҳар бир ичтирокчи учун 1 тадан ручка, ички қисми 15-20 сантиметр чуқур бўлган қоғоз қути. Жараён: ҳар бир иштирокчига тўрттадан стикер тарқатилади ва уларнинг ҳар бирига иштирокчилар ўз исмларини ёзиб чиқишлари сўралади. Шундан сўнг, ҳар бир стикер икки марта (ёзуви кўринмайдиган даражада) букланади ва тренер қўлидаги қоғоз қутига барча букланган стикерлар жойлаштирилади. Тренер қути ичидаги стикерларни яхшилаб аралаштириб юборади, сўнгра ҳар бир иштирокчидан қути ичидан қарамай 4 тадан стикер олишни сўрайди. Стикерлар тарқатиб бўлингач иштирокчилардан стикерларни очиб кўриш лекин ундаги исмларни бир-бирларига маълум қилмаслик талаб этилади. Шарт шуки, иштирокчилар ўз исмлари ёзилган стикерларни бошқа иштирокчилардан сўраб топиб олишлари керак, лекин қўлидаги исм ёзилган стикерларнинг эгасига уларни шунчаки бериб юбормасликлари лозим, бунинг учун улар ўз исми ёзилган стикерларни топиб олиб келишни, ёки кимда эканлигини кўрсатишни сўраш ёки бошқа бир стикерга алмашиш орқали сўраган иштирокчи исми ёзилаган стикерни беришлари мақсадга мувофиқлиги тушунтирилади. Қисқача “текинга ҳеч кимга ҳеч нарса бермаслик” сўралади. Ўз исмлари ёзилган стикерларнинг ҳар тўттасини ҳам биринчи, иккинчи, учинчи бўлиб топган ва олишга муваффақ бўлган иштирокчилар ғолиб деп топилади. Ушбу машғулот учун уларга (иштирокчилар сонига қараб)10-20 дақиқа бериш мумкин. Машғулот тўлиқ тугагач ғолиблардан ўз таасуротлари ва тажрибалари билан ўртоқлашиш яъни қандай қилиб тезда ўз исми ёзилган стикерларни қўлга киритганлигини, қандай стратегия қўллаганликларини айтиб бериш сўралади. Бундан сўнг эса, кимлар оҳирида қолиб кетишган бўлишса, улардан нималарда қийинчиликкаучраганликлари ва уларга тезда стикерларини йиғиб олишга нима ҳалал берганини айтиб бериш сўралади. Тренер хулоса ўрнида қуйидагиларни таъкидлаб ўтиши жоизки, ушбу машғулотдан иштирокчилар инсонлар билан мулоқотга киришишда ва улар билан маълум бир алоқа ўрнатишда ўзидаги қандай кўникма ва ҳислатлардан фойдаланиши мумкинлигини шунинг билан биргаликда, ўзида қўшимча яна қандай комуникатив билим ва кўникмаларни шакллантиришлари ҳамда ривожлантиришлари лозимлигини билиб олишлари керак.
бўлиб, методика ёрдамида инсонни ўз хатоларини унутиш ва мақсадлари сари интилишларига эришиш. Керакли жиҳозлар: Ҳар бир иштирокчи учун махсус бланкалар ва ручка. Ўтказиш тартиби: Бунда иштирокчиларга махсус варақалар тақдим этилиб, тренер тамонидан кўрсатма берилади.
содир этган хатоликларингизни ёзинг. Энг юқори катакчага эса агар олдингиздан сеҳргар чиқиб қолса ундан сўрашингиз мумкин бўлган тилакни, яъни энг катта орзуингизни ёзинг. Қоғознинг ўнг тарафидаги катакларга эса бунинг учун амалга оширишингиз керак бўлган хатти-ҳаракатларни ёзинг. Иштирокчилар 5 дақиқа вақт ичида вазифани бажаришлари лозим. Машқ муҳокамаси: Иштирокчилар ўз ёзган нарсаларини ўқиб эшиттирадилар ва муҳокама қилинади. Тренер якуний хулосаларни айтади. 4. “ Психологик ресурслар уйи ” машқи Мақсад: иштирокчиларда мотивация уйғотиш ҳамда психологик ресурсларни вужудга келтириш, иштирокчилар ўртасида ҳиссий-емоционал яқинликни вужудга келтириш. Керакли ресурлар: ҳар бир иштирокчи учун 1 тадан А4 форматдаги оқ қоғоз ва ручка. Жараён: иштирокчилардан 4тадан 6тагача одамдан ташкил топган кичик гуруҳлар шакллантирилади ва қуйидагича (1-расм) уй расми чизилиши сўралади. Уйнинг расми иштирокчиларга аниқ кўрсатилиши шарт чунки ҳеч бир элемент қолиб кетмаслиги зарур. Бундан сўнг иштирокчилар уйни кўрсатилган тартибда рақамлаб чиқишглари керак. Улар ҳар бир белгиланган рақам тўгрисига маълум бир нарсаларни ёзиб чиқшлари керак бўлади улар эса қуйидагилардан иборат:1 рақами билан белгиланган уйнинг ҳар бир деразасига биттадан, иштирокчининг ўзининг қўлидан келадиган, қойилмақом даражада ёки профессионал даражада қила оладиган иш, машғулот ёки касб-ҳунарни ёзиши керак; 2 рақами билан белгиланган уйнинг эшигига иштирокчининг шу пайтгача ўз кучи билан эришган энг ката ютуғини ёзиши керак; 3 рақами билан белгиланган уйнинг ҳар бир зинапоясига иштирокчини ҳаётида ёрқин из қолдирган ёки унга катта ижобий таъсир қилган, унга туртки ҳамда мотивация берган биттадан 3та инсонни исмини ёзиши керак; 4 рақами билан белгиланган уйнинг чердагига иштирокчи ўзини чуда қулай ҳис этадиган, у ерда бўлиш унга роҳат бахш этадиган ёки ҳордиқ берадиган ихтиёрий лекин реал жойнинг номини ёзиши керак; 5 рақами билан белгиланган уйнинг том қисмига иштирокчини бошқалардан эшитишни йки шундай чақиришларини ҳоҳлайдиган ҳамда ўзига ёқадиган 3 та сўз (мисол учун: мақтов, комплимент, таҳаллус ёки лақаб…) ёзиши керак; 6 рақами билан белгиланган уйнинг мўрисига ёки унинг ёнига қуйидаги саволга жавоб ёзилиши керак бўлади “Бордию агар бирор бир сабабдан умрингиз тугашига бир йил вақт қолган бўлса қандай ишларни қилар эдингиз ёки нималарни амалга оширар эдингиз?” Иштирокчиларга юқоридгиларни ёзиб тугатишларига аудиториянинг ёши ва дунёқарашини ҳисобга олиб 10 дақиқадан 15 дақиқагача вақт берилади. Улар берилган топшириқни бажаргач ўзлари бирлашган кичик гуруҳларда айлана шаклида ўтириб олиб галма-галдан ўз гуруҳига ўзларининг ёзган нарсаларини қисқача ва тушунарли қилиб сўзлаб беришлари керак бўлади. Бунда ҳар бир иштирокчидан ўзининг ёзганлари ҳақида сўзлаб бериши учун 4-6 дақиқагача регламентга амал қилиш сўралади. 5. Якуний қисм: - муҳокама; - тренингни якунлаш; - ижобий установкаларни мустаҳкамлаш. Иштирокчилар тренинг жараёнидаги ҳолатларни, ўзлари учун янгилик бўлган тренингнинг аҳамияти ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашадилар. Тренинг юзасидан якуний хулоса ва хайрлашув. Машғулот ва ўйинлар
Тренингнинг бориши. 1. Кириш қисми. - тренингнинг қоидалари, мақсад ва вазифалари билан таништириш; - психологик хизматнинг асосий йўналишлари ҳақида қисқача маълумот бериш;
- тренингда ўтказиладиган методика ва машқлар билан таништириш. Қоидалар: -фаоллик; -кўнгилли иштирок; -белгиланган вақтга риоя қилиш; -бошқалар фикрини ҳурмат қилиш; -қўл кўтариш қоидаси; -фикрни қисқа ва лўнда билдириш.
Кириш қисми Тўти қуш Пўли Мақсад: танишув асосан иштирокчиларўзаро бир бирларини исмларини эслаб қолиши, ижобий кайфиятни вужудга келтириш. Жараён: иштирокчилардан айлана шаклини ҳосил қилиб туриб олиш сўралади ва тренер ҳам улар билан бирга туриши керак. Шундан сўнг тренер шартни тушунтиради. Айланадаги ҳар бир киши (галма-гал) бир қадам айлана ичига қадам ташлайди ва исмини баланд овозда айтиб ихтиёрий тана ҳаракатини амалга оширади. Буни ўша пайтиёқ, барча иштирокчилар юқоридаги иштирокчини ҳаракатини ҳудди ўшандай тарзда олдинга бир қадам ташлаб кўрсатишлари ҳамда унинг исмини баланд овозда қайтаришлари керак. Биринчи иштирокчи вазифасида тренер бўлиб, танишувни бошлаб бергани мақул. Сўнгра бу жараён тренердан ўнг тарафга қараб давом этади. Ва ҳамма иштирокчидан ўтиб тренерга қайтиб навбат келганида, тренер яна бир қадам олдинга чиқади ва “Мен сизлар билан танишганимдан ҳурсандман” деб қарсак чалади ва бошқа иштирокчилар ҳам буни қайтаришади, шунинг билан машғулот якунланади. Асосий қисм “Реал келажакни қуриш” машқи Техниканинг мақсади: эртанги кунга ишонч ва қайсидир қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган сифат ва манбааларга тез ва дадил эга бўлиш. Бажарилиши. Вақт чизиғини яратинг, туғилиш, ҳозирги замон ва келажак нуқталарини белгиланг. Ҳозирги замон нуқтасида туринг, муаммони уч тизимда тасвирланг ва ассоциация позициясида туриб вақт чизиғини тасвирланг. Ҳаёт йўлининг ўтмишида ўзингизнинг келажак гўзал, қимматли жойини топинг ва ушбу нуқтадаги позицияда туринг. Ўша жойдан барча ресурслар (ресурлар нималиги ҳақида аввалдан маълумот берилиши зарур ва тажриба билан ўзингизга назар ташланг. Эҳтимол, сиз ўйлагандирсиз, ушбу пайт қайтмас ҳолда йўқотилган ёки уни эсдан чиқаргансиз. Барча ресурслар орасида сиз қувонч, муҳаббат, ишонч, янги ҳаётни ҳис қилишни топасиз. Сиз учун шунчалик ёқимли бўлган вақтга, ўтмишга киринг. Унга бир дақиқага ўша даврда мавжуд бўлган сифат ва манбаларни ҳис этиш учун қадам қўйинг, кейин хотираларингиздан чиқинг. Бу вақт мобайнида ушбу сифатларга эга бўлган, ўтган ҳаёт билан яшаётган “мен” билан учрашинг. Ўша ҳолатда нима қадрли ва муҳим бўлганлигини, сиз учун унда нима муҳим эканлигини таҳлил қилинг, ўша пайтни сиз учун бунчалик муҳим этувчи сифатларни олиш учун “мен”га киринг. Ўзингиз учун бу сифатларни изоҳланг. Барча ушбу сифатларни, ижобий хотираларни, қобилиятларни хотирангизда сақлаб, орқага, ўзингизнинг ҳақиқий ҳаётингиз чизиғи нуқтасига қайтинг. Саволга жавоб беринг: “Ушбу сифатларни улар менинг ҳозирги ҳолатим ва келажагим ҳақидаги тасаввурларимга энг қулай мос келиши учун сафламоқ мумкинми?”. Агар эътироз ёки хавотир мавжуд бўлса, бу сифатларни улар сизга ҳақиқий ва тўлақонли туюлганига қадар ёнга қўйиб туринг. Бу сифатларни сунъий равишда келажагингизга, яъни ҳаёт чизиғининг ҳозирги кунидан келажагингизга қараб қўзғатиб кўринг. Сиз томонингиздан ўтмишдан танланган, ўзгартирилган сифатларни шундай жойлаштирингки,улар сиз кутган келажакдаги воқеаларга тўлиқ мос келсин. Ўзингизнинг воқелигингиз қилмоқчи бўлган келажакка яна бир бор назар ташланг.
Психокоррекцион машқ «Нима? Ким? Қандай? Қаерда? Қачон?» рефлексив муолажаси Мақсад: Яқин келажак режаларини аниқлашга ва «ҳаётий дастур»ни тузишга ўргатиш. Тренер ҳар бир иштирокчига яқин орада эришиши мумкин бўлган орзу-умидларини кўриб чиқишни ва уларнинг аҳамиятлилик даражасига кўра жойлашишлари кераклигини тушунтиради. Ўз эҳтиёжларини қондиришга асосланган муваффақият дастурини тузиш қуйидаги қоидаларга асосланади: -«менда нима бўлади?», «мен нимани хоҳлайман?», «мен мағлубиятни қандай ҳис қиламан?» ва ҳоказолар каби муваффақият калитини тузиш; -ҳар ким ўзи бажара оладиганини режалаштириш; -қўлга киритилган натижаларни сенсор тизимда: ҳис этиш, сезиш, товуш, кайфият ва ҳоказоларда тасвирлаш; -қўлга киритилган натижалар қачон ва қай тарзда керак бўлишини тасаввур қилиш; -кутилган натижаларнинг оқибати нима билан тугаши мумкинлигини ўйлаб кўриш. Гуруҳда натижалар муҳокама қилинади. РИВОЖЛАНТИРУВЧИ МАШҒУЛОТЛАР. «Муқобил далиллар» машқи Мақсад: Инсоннинг ўзини намоён этиш шароитларини яратиш, ўзига бўлган ишончни шакллантириш. Иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар. Ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзидан қониқмаган бўш жиҳатларини айтиб беради. Қолган аъзолар унинг бу жиҳати маълум вазиятларда ижобий фазилат эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бунда ҳар бир иштирокчи бир-бирини такрорламаган ҳолда ушбу ҳолатнинг бирон бир ижобий тарафини санайди.
Мақсад: Ўзини-ўзини конструктив баҳолашни шакллантириш, ўзига адекват муносабатни таркиб топтириш. Иштирокчи ўзига-ўзи хат ёзади. Унда ўзидаги мавжуд ижобий хислатларни, ўзидаги ноёб фазилатларни акс эттириши лозим. Ҳар бир иштирокчи гуруҳ аъзоларига ўзининг хатини ўқиб эшиттиради. Гуруҳ аъзолари бунда бир-бирларининг фикрларини эътирозсиз қабул қилишлари ва бир- бирларининг ижобий фазилатларини қўллаб-қувватлашлари лозим. Сўнг гуруҳий муҳокама бўлиб ўтади. 5. Якунлаш - муҳокама; - тренингни якунлаш; - ижобий установкаларни мустаҳкамлаш. Иштирокчилар тренинг жараёнидаги ҳолатларни, ўзлари учун янгилик бўлган тренингнинг аҳамияти ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашадилар. Тренинг юзасидан якуний хулоса ва хайрлашув. Машғулот ва ўйинлар
Тренингнинг бориши. 1. Кириш қисми. - тренингнинг қоидалари, мақсад ва вазифалари билан таништириш; - психологик хизматнинг асосий йўналишлари ҳақида қисқача маълумот бериш;
- тренингда ўтказиладиган методика ва машқлар билан таништириш. Қоидалар: -фаоллик; -кўнгилли иштирок; -белгиланган вақтга риоя қилиш; -бошқалар фикрини ҳурмат қилиш; -қўл кўтариш қоидаси; -фикрни қисқа ва лўнда билдириш.
Сенинг келажагинг Бошловчи: Бугун анъанавий саломлашишни “Сенинг келажагинг” шиори остида ўтказамиз. Бир-бирингиз билан сўрашар экансиз, шеригингизга унинг келажаги ҳақида кичик тилак билдиринг. Масалан, “Салом, Алишер, мен ўйлайманки, беш йилдан кейин сен шундай қувноқ ва меҳрибонлигинча қоласан”. Асосий қисм «Муқобил далиллар» машғулоти Мақсад: Инсоннинг ўзини намоён этиш шароитларини яратиш, ўзига бўлган ишончни шакллантириш. Иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар. Ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзидан қониқмаган бўш жиҳатларини айтиб беради. Қолган аъзолар унинг бу жиҳати маълум вазиятларда ижобий фазилат эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бунда ҳар бир иштирокчи бир-бирини такрорламаган ҳолда ушбу ҳолатнинг бирон бир ижобий тарафини санайди. Муваффақият ва омад ҳақида Охирги пайтларда биз жуда кўп муваффақиятли, омадли инсонлар ҳақида эшитамиз, муваффақиятли бўлишни нуфузли ва зўр деб ҳисоблаймиз. Келинг, муваффақият нима, унинг омаддан фарқли томони нимада, ишларнинг юришмай қолиши муваффақиятга олиб келиши мумкинми – аниқлашга уриниб кўрамиз. Коэльо Поэльонинг фикрича, «Муваффақият – ўз устида ишлаш ва омадсизликлардан сабоқ олишдир” Бу фикрлар сизнинг қарашларингиз билан тўғри келадими? Муваффақият ва омад синонимларми? Келинг, биргаликда фарқларини аниқлаб кўрайликчи... Сизга бир қанча вазиятлар ёзилган карточкалар берилган. Уларни тақсимланг: қайсиниси омадни билдиради, қайсиниси муваффақиятни. Сиз узоқ ва жиддий шуғулландингиз ва мусобақада ғолиб чиқдингиз Сиз лотореяда катта маблағ ютиб олдингиз Сиз назорат ишига тайёрланмадингиз, лекин яхши баҳо олдингиз. Сиз иштиёқ билан шуғулландингиз ва она тили бўйича олимпиадада ғолиб чиқдингиз. Сиз мактабда яхши ўқидингиз, имтиҳонларни аъло топширдингиз ва нуфузли олий ўқув юртига кирдингиз. Сиз тасодифан имтиҳонда юқори баҳо олдингиз. Ўз жавобларингизни асослаб берингчи.(Жавобларни тинглаш ва изоҳлаш зарур). Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки: Омад – бу вазиятларнинг тўғри келиб қолиши бўлса, муваффақият – узоқ ва матонатли меҳнат самарасидир. Омад – Сизнинг хизматларингиз самараси эмас, чунки лотореяда ютиб олиш учун Сиз меҳнат қилмагансиз. Омад – Сизга омад келиб қолганлиги учун бошингизга тушган. Муваффақият – уни ишлаб топганларга келади Бунда Сиз: Сиз нимани хоҳлаётганлигингизни биласиз; Сиз бунинг учун зарур ишларни қиласиз; Сиз интилган нарсангизга эришасиз; Бу Сизнинг мувафақиятингиз ва у доимо Сиз билан!
Психокоррекцион машқ «Ўзимнинг афзаллик декларациям» машғулоти Мақсад: Ўзида ижобий установкаларни шакллантириш, ҳаётий қувватни ошириш. Барча гуруҳ аъзоларига бир варақдан қоғоз тарқатилади. Ҳар бир иштирокчи унга ўзининг декларациясини тузиши лозим. Бунда қатнашчилар 10 дақиқа вақт ичида ўзларининг бошқалардан фарқ қилувчи хислатларини ёзишлари лозим. Вақт тугагач, иштирокчилар ўзгалардан фарқ қилувчи афзалликлари битилган декларацияни овозларини чиқариб ўқиб эшиттирадилар. Сўнгра гуруҳ аъзоларининг ҳар бири «Мен- бу мен», «Мен- ажойибман» - деган сўзларни баланд овозда қайтарадилар.
“ Мақсад ва ишлар” методикаси Мақсад: ўз ҳаётининг мақсадларини англашга рағбатлантириш, ўз вақтини тўғри тақсимлай олиш қобилиятини ривожлантиришга йўналтириш. Кўрсатма. Ишларни мақсаддан ажрата олиш муҳим. Иш –бу қилиши мумкин бўлган, бажариладиган нарса. Масалан, кечки пайт яхшилаб дам олиш – бу мақсад, уларга эришиш учун қилинадиган ишлар эса турлича бўлиши мумкин – меҳмонларни таклиф қилиш, бирортасига қўнғироқ қилиб, учрашув ҳақида келишиб олиш, дўсти билан айланишга бориш ва ҳоказо. Икки дақиқа давомида кечки пайт қандай дам олиш мумкинлиги ҳақида иложи борича кўпроқ усулларни ўйлаб кўринг. Иложи борича ижодий ёндошинг, фантазиянгизни тўлиқ ишлатишни машқ қилиб кўринг. Тўхтамасдан, тин олмасдан ёзишга ҳаракат қилинг. Келинг, ўз режаларимиз билан бўлишамиз. Изоҳ. Дам олишнинг энг кўп учрайдиган усули доскада ёзилади. Иштирокчиларга дам олишнинг бу усулини амалга ошириш учун ёрдам берадиган иш ва ҳатти-ҳаракатларни айтиш таклиф эьтилади. Ишлар рўйхати доскада ёзилади. Кейин иштирокчилардан бу ишларни бажариш учун қанча вақт ажрата олишлари мумкинлиги ва қайси вақтгача улар тугатилиши кераклигини аниқлаш таклиф қилинади. Мана, тренингларимиз ҳам ниҳоясига yeтди. Охирги машғулотимиз ҳам тугади. Кимдир бундай тренингларда биринчи марта иштирок этди ва ўйлайманки, Сизда ижобий ўзгаришлар юз берди, ўзингизга ишонч, иродавий хусусиятлар ўсди, ота-онангиз ва бошқа катталарни тушунишга ҳаракат қила бошладингиз. Баъзиларингиз авваллари ҳам тренингларда иштирок этгансиз, лекин умид қиламанки, Сизлар ҳам ўзингизга нимадир янгиликни олдингиз, янги таниш ва дўстлар орттирдингиз, Сизда ўз тажрибаларингизни янгиси билан солиштирши имкони бўлди. Мен бу ўзига яраша мураккаб йўлни Сизлар билан биргаликда ўтганимиздан хурсандман. Балки келажакда яна учрашиб қолармиз. Соғ бўлинг, Сизларга омад ва муваффақиятлар тилайман. Якунлаш «Мақсадни танлаш» мунозараси Иш вақти – 10–15 дақиқа. Мақсадга интилиш Дарахтга нишонни илиб қўйиб, камондан отиш бўйича Уста ўз шогирдларидан нимани кўраётганларини сўради. Биттаси: “Мен гуллаган боғни ва унинг ўртасида нишон осилган дарахтни кўряпман”, – дебди. Иккинчиси: “мен нишон осилган дарахтни кўряпман”, – дебди. Учинчиси: “Нишондан бошқа ҳеч нарсани кўрмаяпман”, – дебди Муҳокма учун саволлар – Бу ривоятни қандай тушундингиз? – Сизнинг фикрингизча, Устанинг энг яхши шогирди ким эди? – Ўз касбида энг зўр бўлиш учун мақсадга интилувчан бўлишнинг ўзи yeтадими? Эслатма.Тренинг иштирокчилари касбий танлов мавзусини муҳокама қилишга йўналтириш мумкин: биз нима учун ишлаймиз, биз учун нима муҳим. Якуний хулосалар ва самимий хайрлашув Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling