Ишланма мавзу: Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда ижобий психологиянинг “перма бахт модели”
Download 1.39 Mb.
|
Jumaboyeva Madinaxon perma baxt modeli
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психокоррекцион маш қ «Қўл бармоқлари» учун машқи
- Жой алмашиш маш қ и
- Филтир шарчалар ” маш қи
- Миннатдорчилик Дарахти
- Кириш қисми Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар. Қоидалар
- Кутувлар: яхши кайфият қизиқарли ўйин янги билимлар янгиликлар “ Ижобий эмотсияларни улашиши
- Асосий қ исм. “Булоқ” машқи Машқнинг мақсади
- Психокоррекцион маш қ «Қўл бармоқлари» учун машқи
- Жой алмашиш машқи
- Филтир шарчалар ” маш қи Машқнинг мақсади
- Энди Бизда салбий эмотсия ва ёқимсиз хиссиётлар, муоммолар йўқ
- Якунлаш Миннатдорчилик Дарахти Кўрсатмалар
- «Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда Ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели” ни оммалаштиришга доир 5 Кунлик психологик тренинг лойихаси. 2-МАШҒУЛОТ
- Тренинг машғулотининг режаси Давомийлиги Ўқув воситалари Машқ мақсади
- Кириш қисми Танишув.
- Асосий қ исм “Қўлқоп ва сақич эстафедаси ” машқи
- Психокоррекцион маш қ «Шаршара»релаксацион машқи “Манзил аниқ, лекин қандай бораман ” машқи
- Нуқталарни бирлаштириш” маш қи
- Вақти: 50 дақиқа Мақсад
- Тренинг машғулотининг бориши: Кириш қисми . Самимий салом Мақсад
- Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар Қоидалар
- Асосий қисм. Қўлқоп ва сақич эстафедаси Мақсад
- Керакли ресурслар
- Психокоррекцион маш қ «Шаршара» релаксацион машқи Мақсад
- Манзил аниқ, лекин қандай бораман ” машқи Мақсад
- Нуқталарни бирлаштириш Керакли ресурсалар
Кириш қисми Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар. Қоидалар: интизом фаоллик кўнгилли иштирок бошқалар фикрини ҳурмат қилиш ўз фикрини қисқа ва лўнда билдириш Кутувлар: яхши кайфият қизиқарли ўйин янги билимлар янгиликлар “ Ижобий эмотсияларни улашиши ” Танишув машки. Иштирокчилар айлана тарзида ўтириб оладилар, 10 минут давомида бир-бирларига ўзлари ҳақида маълумот берадилар. Кейин олдиндан тайёрлаб кўйилган карточкаларга ўзидаги бирон бир ижобий эмотсияни ёзади ва жамоага ифодалаб бериб, ёнидаги шеригининг кўлига боғлаб кўйади . МАСАЛАН- мен “Қувончман” деб, шу эмотсияни ифодалаб бериши керак. Машк шу тарика давом этади ва иштирокчилар бир-бирларини таништиргунларига қадар давом этади. Асосий қисм. “Булоқ” машқи Машқнинг мақсади : салбий қувватдан тозалаш ва ижобий энергияни олиш.
Кўрсатма худди ўшандек. Гранитли қоядан силқиб чиқаётган булоқни тасаввур қилинг. Сиз унинг тоза суви қуёш нурида товланишини кўряпсиз, атрофдаги жимликда унинг шоввулашини эшитяпсиз. Сиз ўзгача, бошқа жойлардан озода, одатдагидан ёрқин бу жойнинг ҳиссини ўзингизга сингдиряпсиз. Бу сувни ичишга ҳаракат қилинг ва сизга ижобий қувват кириб келаётганини ҳис қилинг. Энди булоқ остида туринг ва сув сизнинг устингизга қуйилсин. У сизнинг барча ҳужайраларингиз орқали оқаётганлигини тасаввур қилинг. Тасаввур қилинг-ки, сув Сизда тўпланиб келган барча муаммолар, умидсизланиш, хафагарчилик, ташвиш, турли фикрларни ювиб кетмоқда. Аста – секинлик билан Сиз бу булоқнинг тозалиги сизнинг тозалигингиз, қуввати эса Сизнинг қувватингиз бўлаётганлигини сеза бошлайсиз. Психокоррекцион машқ «Қўл бармоқлари» учун машқи Энди, машқни қўл бармоқлари орқали бажарамиз. Даставвал, сиздан бир вақтнинг ўзида икала қўл бармоқларингизни мумкин қадар маҳкам қисишингизни сўрайман... Тайёрмисизлар?! (ҳа, жавобидан сўнг) Бошладик: муштингизни қаттиқ қисинг, қаттиқ, янада қаттиқроқ, яна ҳам мустаҳкамроқ... худи шундай ушлаб туринг. Санайман: бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти... Энди, бир оз бўшашинг, илгариги меъёрдаги ҳолатга қайтинг... Сезяпсиз: ёзишдан ниҳоятда чарчаган бармоқларингиз бир оз дам олгандек бўлди. Ушбу ҳолатни яна бир бор такрорлаймиз: Тайёрмисизлар?! (ҳа, жавобидан сўнг) бошладик: илгаригидек муштингизни қаттиқ қисишга ҳаракат қилинг, қаттиқроқ, янада қаттиқроқ... Энди бўшашинг... меъёрдаги ҳолатга қайтинг, қўл мускулларингиз дам олиши учун қарама – қарши ҳаракат қилишга шайланинг. Яъни, бармоқларни очиб бир қўлингизни бошқасининг устига қўйишингиз лозим. Бошладик. (намуна сифатида кўрсатиб борилади). Қўл панжаларингизни мумкин қадар кенгроқ ёзинг. Кенгроқ, яна ҳам кенгроқ, мумкин қадар кенгроқ... бир ҳолатда тутинг. Бўшашинг: асл ҳолатга қайтинг. Эътибор берган бўлсангиз бармоқларингизда иссиқлик, тафт, ва мускулларнинг ўзгача бир ҳолати, ҳаракати намоён бўлди... Бўшашинг: илгариги асл ҳолатга қайтинг, ҳеч нарсани эсламанг, ҳеч нарсани ўйламанг – ўзингизни ниҳоятда эркин ҳис этишга ҳаракат қилинг.
Иштирокчилар доира атрофида ўтирадилар, тренер эса доира ўртасида туради. Йўриқнома: доиранинг марказида турган киши (бошида бу мен бўламан) бирор умумий белгига эга бўлган нарсани ҳаммага таклиф этади ва кимда шу белги бўлса у жойини алмашади. Масалан, мен шундай дейман: «Синглиси борлар жойингизни алмаштиринг» ва ҳамма синглиси борлар жойларини алмаштиришлари керак. Бунда доиранинг марказида турган киши бўшаган жойни эгаллашга улгуриши керак. Марказда жойсиз қолган иштирокчи эса ўйинни давом эттириши керак». Машқ тугаганидан сўнг тренер гуруҳга қуйидаги саволлар билан мурожаат этиши мумкин: «Сиз ўзингизни қандай сезаяпсиз?», «Ҳозир сизнинг кайфиятингиз қандай?». Қоидаги мувофиқ машқлар қуйидагича ўтади. У қизишганликни пасайтиради, кайфиятини кўтаради, диққат ва фикрларни фаоллаштиради. “ Филтир шарчалар ” машқи Машқнинг мақсади : Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда фаоллигини ошириш. Иродавий жараёнларни мустахкамлаш. Кўрсатма: Иштирокчиларнинг хар бирига биттадан шар берилади ва тренир ўз нуткида Машқ мазмунини қуйидагича тушунтирали. Тасаввур қилинг, Сизнинг шахсий хаётингизда муаммолар, умидсизланиш, хафагарчилик, ташвиш, салбий эмотсия ва ёқимсиз хиссиётлар тўпланиб келган . Хозир қўлингиздаги шарга- сизни қийнаётган муоммоларни ичингиздан чикариб, шар ичига камайсиз. Кўзингизни юмган холда чукур нафас олинг ва шарни шиширинг, сизни муоммоларингиз қалбингизни бўшатиб, шар ичига ўтаётганини хис килинг. Хамма иштирокчилар шарларни шишириб бўлгач, бир-бирлари билан қўл ушлашиб , қўлларини тепага кўтаради. Энди Бизда салбий эмотсия ва ёқимсиз хиссиётлар, муоммолар йўқ деб шарларни ерга ташлаб , барча иштирокчилар бир вактда оёқлари билан шарларни ёриб ташлайдилар. Машқ тугаганидан сўнг тренер гуруҳга қуйидаги саволлар билан мурожаат этиши мумкин: «Сиз ўзингизни қандай сезаяпсиз?», «Ҳозир сизнинг кайфиятингиз қандай?». Қоидаги мувофиқ машқлар қуйидагича ўтади. У қизишганликни пасайтиради, кайфиятини кўтаради, диққат ва фикрларни фаоллаштиради.
Якунлаш Миннатдорчилик Дарахти Кўрсатмалар: Олдиндан миннатдорчилик дарахтини тайёрлаб қўйиб, лекин баргларини илманг. Биринчи куни хар бир ўқувчига қоғоз баргини (ёки лента тасмасини) беринг ва бутун иштирокчи билан биргаликда бу миннатдорчилик машкини бажаришингизни айтинг. Коғоз барг ичига, улар миннатдор булган (шукур килган) бирор бирнар сани ёзиш ва дарахтга боғлаш учун хар бир ўқувчини бирма бир таклиф килинг, ўқувчилар ўз исмларини когозга баргларга ёзишлари шарт емас. «Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда Ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели” ни оммалаштиришга доир 5 Кунлик психологик тренинг лойихаси. 2-МАШҒУЛОТ “Ўз оқимига эга бўлиш ва Оқим бўйлаб ҳаракатланиш” мавзусидаги тренинг машғулоти
Вақти: 50 дақиқа Мақсад: Ўқувчи ёшларни бугунги кунда бутунлай ўзгартирадиган фаолиятни топиш “Оқим бўйлаб ҳаракатланиш” кўникмаларини шакллантириш. Тренинг машғулотининг бориши: Кириш қисми. Самимий салом Мақсад: иштирокчилар ўртасида ижобий муҳитни пайдо қилиш ва позитив кайфиятни вужудга келтириш. Жараён: иштирокчилар бир бирини кўришга қулай тарзда айлана шаклида туришади ва бир кишидан бошланиб занжир тарзида ҳамма бир бири билан (ўнг ёнидаги шериги билан кетма-кет тарзда) эркин ўзи хоҳлаганича саломлашишиб, сўрашиб чиқишлари зарур. Саломлашиш биринчи одамга самимий табассумни сақлаш, ҳамда илиқ ҳиссиётларини юз орқали ва саломлашиш, сўрашиш орқали ифодалашга ҳаракат қилиш сўралади. Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар Қоидалар: интизомлилик фаоллик кўнгилли иштирок бошқалар фикрини хурмат қилиш ўз фикрини қисқа ва лўнда билдириш хозир ва шу ерда дўстона муносабат Кутувлар: яхши кайфият қизиқарли ўйинлар янги билимлар янгиликлар кайфиятни кўтариш Доскага тренинг қоидалари ёзиб олинади. Асосий қисм. Қўлқоп ва сақич эстафедаси Мақсад: иштирокчиларда қувноқ кайфиятни пайдо қилиш ҳамда жамоавийликни шакллантириш, жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ишлаш кўникмасини ривожлантириш. Керакли ресурслар: мос равишда ҳар бир иштирокчи учун 1 тадан сақич ва икки жуфт қўлқоп. Жараён: барча иштирокчиларни мос равишда иккита гуруҳга бирлаштириб яъни тенг бўлиб олиш керак. Ундан сўнг улардан ўз жамоалари билан нариги жамоага нисбатан қарама қарши туриб, бир қатор сафланиш сўралади. Жамоалар сафлангач ҳар бир иштирокчига биттадан сақич берилади ва ҳар бир жамоа сафида турган биринчи бир жуфт қўлқоп берилади. Шарт шуки, иштирокчилар қўлқопни кийиб сақичнинг устидаги (муқовасини) қоғозни олиб ташлаб оғзига солиши керак ва тезда қўлқопни ечиб ортидаги иштирокчига узтиши лозим. Кейинги иштирокчи ҳам шу тарзда қўлқопни ундан кейинги одамга узатиши талаб этилади. Қайсидир бир жамоа сафининг энг оҳирида турган иштирокчи ҳам қўлқопни кийиб сақични оғзига солиб қўлқопни ечса, ўша жамоа ғолиб ҳисобланади. Психокоррекцион машқ «Шаршара» релаксацион машқи Мақсад: Ўқувчиларда ўзига ишончни таркиб топтириш, руҳий зўриқишни бартараф этиш. Психолог: Ўзингизни эркин тутиб, кўзингизни юминг. Чуқур нафас олинг ва нафас чиқаринг - 2-3 марта. Фараз қилинг сиз шаршара ёнида турибсиз, аммо бу оддий шаршара эмас. Сув ўрнига ундан пастга қараб нафис, ёруғ нур оқаяпти. Сиз ўзингизни шу шаршара тагида тургандек ва ушбу ёруғ нур бошингиздан тушаётганини ҳис қилинг. Сиз пешонангиз, оғзингиз, юзингиз ва бўйнингизнинг енгиллашаётганини сезаяпсиз.Бу ёруғ нур сизнинг елкаларингиздан ва орқангиздан оқиб, уларнинг енгил ҳамда бўшашишига ёрдам бераяпти. Ёруғ нур орқангиздан оқиб тушиб, зўриқишни йўқотаётганини сезасиз ва орқангизнинг яна бир бор енгил бўлганинини ҳис қилаяпсиз. Нур сизнинг бутун танангиз бўйлаб оқаяпти. Сиз уларни роҳатланаётганини ҳис қилаяпсиз ва сиз хеч қандай қийинчиликсиз чуқур нафас олишингиз ҳамда нафас чиқаришингиз мумкин. Бу сизга ўзингизни жуда ҳам енгил ва яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради. Энди нур қўлларингиз, кафтингиз ва бармоқларингиз бўйлаб оқаяпти. Сиз қўлларингизнинг қанчалик майин бўлиб дам олаётганини ҳис қилаяпсиз. Нур оёғингиз бўйлаб ҳам оқаяпти ва товонингизга тушаяпти. Сиз уларни бўшашаётганини ва енгиллашаётганини ҳис қилаяпсиз. Бу ёруғ нурдан иборат ғаройиб шаршара бутун танангиз бўйлаб оқаяпти.Сиз ўзингизни тинч ва осойишта сезаяпсиз ва ҳар бир нафас олиб, нафас чиқарганингизда қувватингиз ошиб бораётганини ҳис қилаяпсиз. Энди эса ўша ғаройиб шаршарага сизни енгил бўлишингизга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдиринг. Ўзингизни ўнглаб, эркин тутган ҳолда кўзингизни очинг. “Манзил аниқ, лекин қандай бораман” машқи Мақсад: жамоавийликни шакллантириш ва ривожлантириш, озаро тушуниш орқали мақсад сари интилиш кўникмасиини машқлантириш. Керакли ресурслар: 15-20метр арқон. Жараён: иштирокчилардан доира шаклини ҳосил қилиб, иложи борича бир бирларига яқин туриб олишлари ва барча иштирокчилар икки қўллари билан қулоқларини ушлаб туришлари сўралади. Шундан сўнг тренер уларни арқон билан айлантириб, иложи борича бир бирига жипс ҳолатда (жисмонан зиён етказмайдиган даражада) сиқиб боғлайди. Боғлаб бўлгач, тренинг бўлаётган жой кенглигига қараб улардан 10-20 метр нарига бориб туради. Энди иштирокчилар тренернинг ёнигача шу ҳолатда биргаликда келишларини лозим. Иштирокчилардан биргаликда юриб келаётганларида, рационал ва ижодкорона ёндошишларини сўраш ҳам мумкин. Нуқталарни бирлаштириш Керакли ресурсалар: ҳар бир иштирокчи учун 1 тадан қоғоз ва ручка, флип чарт ёки ёзув дўскаси. Мақсад: иштирокчиларда ноодатий фикрлашни, ижодкорликни, мантиқий тафаккурни ривожлантириш. Жараён: дўскага ушбу шаклда 4 та нуқта қўйилади ҳамда иштирокчилардан ўз қоғозларига ҳудди шундай нуқталар қўйишлари сўралади. Ва шарт қуйидагича тушунтирилади: сизларга берилган ушбу нуқталарни сиз учта тўғри чизиқ билан қоғоздан ручкани узмай бирлаштиришингиз керак. Иштирокчиларга 1 дақиқа ўйлашга вақт бериш керак. Сўнгра жавобни тўгри топган иштирокчи бўлса, уни доскага чақириб тўғри жавобни кўрсатиб бериш сўралади. Тўгри жавоб қуйидагича Машғулотнинг иккинчи топшириғи ҳам шунга ўхшаш, лекин у бир мунча мушкулроқ. Энди тренер дўскага юқоридагидек тарзда нуқталар қўйиб чиқади ва шарт тушунтирилади: сизлар ручкани қоғоздан узмасдан 4 та тўғри чизиқ чизиш орқали орқали ушбу 9 та нуқталарни бирлаштиришингиз керак. Бунда иштирокчилар турли хил чалғитувчи саволлар бериб тренердан жавоб олишга уринишади буни ўйлашга улар учун 3-4 дақиқа бериш керак. Иложи борича иштирокчиларни ўзлари мустақил ўйлаб коришларига имкон яратиш лозим. Сўнгра жавобни тўгри топган иштирокчи бўлса, уни доскага чақириб тўғри жавобни кўрсатиб бериш сўралади. Агар бўлмаса янада ижодкор бўлиш, ноодатий ўйлаш, мантиқий тафаккурни ишга солиш сўралади ҳамда “ижодкорлик бу – чегарадан чиқиш” дегани деб қўшиб қўйилади. Бунда имкони борича иштирокчиларни ўзи мустақил ўйлаб топишларига қўйиб бериш керак. Тўғри жавоб эса қуйидагича бунда юқори бурчакдан пастга қараб бошланади ва кўрсаткичлар бўйича ҳаракат давом эттирилади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling