Ишланма мавзу
Мақсад: Гуруҳнинг жипслашувини таъминлайди, гуруҳ аъзоларининг ўрни аниқланади. Кўрсатма
Download 74 Kb.
|
«Гуруҳни жипслаштириш ва ундаги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсад
- III. Якуний қисм
Мақсад: Гуруҳнинг жипслашувини таъминлайди, гуруҳ аъзоларининг ўрни аниқланади.
Кўрсатма: Ҳозир ҳар бир гуруҳ тўлақонли, мукаммал уй бўлиши учун унга нималар кераклигини таҳлил қилади. Сўнг гуруҳ аъзоларидан ким нима ролни бажаришини гаплашиб олинг. Кимдир − эшик, кимдир девор бўлсин. Муҳокама қилиш мумкин. Муҳокама: гуруҳларда муҳокама қандай амалга оширилди? «Уй»да ўз ўрнингизни топишга қийналмадизми? Нимага айнан шу ролни танладингиз? Менимча, уй тўлиқ, мукаммал бўлиши учун ҳар бир қисми лозимлигини тушуниб етдингиз. 3. «Ҳайвонот олами» ўйини Мақсад: Мулоқотда ижобий кайфият ўрни ҳақида тасаввур ҳосил қилинади. Гуруҳда ижобий муҳит яратилади. Кўрсатма: иштирокчиларни гуруҳларга бўлишда ҳайвонллар акс эттирилган карточкалар олиниши сўралади. Карточкалар тарқатилгач, гуруҳ аъзолари акс эттирилган ҳайвоннинг овози орқали ўз оиласини топиши лозим. Иккита иштирокчи бир−бирини топгач, қўлларини маҳкам ушлаганча қолган иштирокчиларни излайди. Барча гуруҳлар бирлашгач, ўйин якунланади. 4. «Узук ҳукмдорлари» ўйини Мақсад: Гуруҳнинг биргаликда ишлаши учун кўникма вазифасини бажаради, ноодатий муаммоларнинг ечишда гуруҳий усуллардан фойдаланилади. Кўрсатма: ҳозир мана шу узукни идишга кийдирасиз. Фақат кўзингиз юмиқ бўлиб, орқангизда биттадан иштирокчи нима қилишингиз кераклигини айтиб туради. Муҳокама: олдин иштирокчилар машқдаги ҳиссиётлари билан алмашинади, кейин қандай психологик сифатларга эга бўлганини ва бу вазиятни реал ҳаётдаги қайси вазиятга ўхшатиш мумкинлигини айтинг. III. Якуний қисм «Охирги учрашув» Ҳамма бир бирини қўлини маҳкам ушласин. Кўзингизни юминг. Тўлиқ нафас олинг, нафас чиқараётганизда эса барча ичингиздаги салбий энергияни чиқариб ташланг. Нафас олинг ва чиқаринг. Келажакка саёҳат қиламиз. Бугун июннинг охирги куни, ҳамма ўзи истаган баҳоларига сессияларни ёпди, гос.экзаменлар топшириб, дипломини муваффақиятли топшириб бўлди. Барча хурсанд бўлиш билан бирга дилида тушунтириб бўлмас ҳаяжон, чунки бугун, айнан бугун курсдошларимизни охирги марта кўряпмиз, айнан бугун охирги марта уларнинг кулиб турган чеҳралари, ёниб турадиган кўзларини кўриб турибмиз. Бошқа уларнинг бирортаси ҳам дафтарингизни сўраб турмайди, бошқа уларнинг бирортаси ҳам 14 январга сувенир, крушка, 8 мартга эса торт, торт, гуллар бермайди . . . Ҳозир 3 гача санайман, ўша кайфиятни сақлаб қолган ҳолда кўзингизни очасиз ва дилингиздаги гаплар, курсдошларга тилакларни билдирасиз. 1… 2… 3… Қайта алоқа Мен бугун тренгингдан. . . Ҳар бир иштирокчи шу мавзуда ўз фикрини билдириб ўтади. Download 74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling