Қишлоқ ХЎжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ва муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплашга доир қЎшимча чора-тадбирлар тўҒрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 88.25 Kb.
bet2/6
Sana17.02.2023
Hajmi88.25 Kb.
#1208839
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
MUQOBIL ENERGIYADAN FOYDALANISH BO‘YICHA XARAJATLARINING BIR QISMINI

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022-йил 7-июн,
315-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июндаги 315-сон қарорига
1-ИЛОВА
Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига (кейинги ўринларда — талабгорлар) 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
субсидия — талабгорларнинг 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан ажратиладиган маблағ;
талабгорлар — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида 2022-йил ёки ундан кейинги йилларда 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари;
қайта тикланувчи энергия манбалари ва кўчма генераторлар каби ускуналар — 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун насос стансиялари ва суғориш қудуқларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш, сув, шамол ёрдамида ҳамда кўчма генераторлар орқали электр энергиясини ҳосил қилувчи қурилмалар;
хулоса — 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олган талабгорга ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибдаги туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат.
3. Талабгорларга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун:
қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
кўчма генератор ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 30 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

Download 88.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling