Қишлоқ ХЎжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/41
Sana21.09.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1683212
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
cut va sut makhs.kull. ohirg 0

Минерал моддалар. Сутдати минерал моддалар қаторига том маъноси 
билан айтганда, Д. И. Менделеев даврий жадвалидаги барча элементлар киради. 
Сутда кальций, калий, магний, натрий, темир тузлари, нитрат, фосфат ва 
хлорид кислота тузлари хамда бошқа бир қанча моддалар бор. Уларнинг 
барчаеи сутда осон сингийдиган бўлади. Биронта ҳам таом организмга сутчалик 
яхши кальций бермайди. Фосфор тўғрисида ҳам шуни айтсв бўлади. 
Сутдаги тузлар таркибининг муҳим хусусияти шуки, унда айрим 
элементлар инсон учун энг мақбул ннсбатда бўлади. Бундан ташқари, сутнинг 
узи сингийдиган кальций берувчи аъло даражали манба бўлишдан ташқари, сут 
бошқа маҳсулотларда - дон, сабзавот, меваларда бўладиган кальцийнинг 
ўзлаштирнлишини кучайтира олади, ҳам. Темир сутда нисбатан камроқ бўлади. 
Юқорида айтиб ўтилган тузлардан ташқари сутда, гарчи арзимас миқдорда 
бўлса ҳам, кўпгина бошқа тузлар бор. Кобалт, мис, рух, марганец, фтор, бром, 
йод, мишьяк, кремний, бор, ванадий микроэлементлари ва бошқалар шулар 
жумласидандир. Бу микроэлементлар ниҳоят даражада кам бўлишига 



қарамасдан, улар инсон танасининг модда алмашииуви жараёнларида 
сарфланиб турадиган хар хил суюқликлар ва шираларнинг ўрни тўлиб туриши 
учун зарурдир. Масалан, микроэлементлар қон, лимфа, меъда на ичак шираси, 
тер, сўлак, кўз ёшлари ва хоказоларнинг ўрни тўлиб туриши учун хизмат 
қилади. Уларнинг иштироки бўлмаса, қалқонсимон без, жинснй безлар ва 
бошқалар сингари муҳим ички секресия безларининг ишлаб туриши мумкин 
бўлмас эди. 
Овқатда микроэлементлар етишмай қолиши саломатликка путур етказиши 
мумкин. Масалан, миснинг қон гемоглобини ҳосил бўлиши учун зарурлиги, 
кобалтнинг В витамини таркибига кириши, рухнинг кўпайиш жараёнларида 
иштирок этиши, марганецнинг оксидланиш- қайтарилиш жараёнларида ва С, В 
витаминлари ҳосил бўлишида қатнашиши аниқланган. Организмда литий 
етишмай қолиши руҳий касалликлар пайдо бўлишига олиб келади, фтор 
тишларнинг кариес бўлишига йўл қўймайди. Ванадий бўлмай қолиши
ўсишнинг секинлашиб қолишига олиб боради. Овқатда йод етишмаслиги оғир 
қалқонсимон без касаллигига сабаб бўлади. 
Сутда цитрат (лимон) ва фосфор кислоталари мавжуд. Лимон 
кислотасининг аҳамияти, шундан иборатки, у ивитилган сут маҳсулотлари 
тайёрлаш учун хушбўй моддалар ҳоснл булишида иштирок этади. 
Минерал тузлар организмда ишқор-кислота мувозанатини сақлаб туради. 
Сутдаги минерал тузлар миқдори нисбатаи ўзгармас булади, чунки улар 
озиқада етишмайдиган бўлса, ҳайвоннинг суяк туқимасидан сутига ўтади. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling