Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Мирзаев томонидан амалга оширилган вазифалар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
02.06.2022 й
№
|
Амалга ошириладиган вазифалар
|
Санаси
|
Ижро ҳолати
|
1.
|
2022 йил якунлари бўйича статистик кўрсаткичларнинг бажарилиши таъминлар ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмлари ҳисобини юритиш.
|
Йил давомида
|
Бажарилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 августдаги 67-сонли йиғилиш баёни иловаси билан тасдиқланган намунавий жадваллар бўйича ҳудудлардан таҳлилий маълумотлар ҳар ойда олиниб, мониторинг қилиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунга қадар январ-май ойларида ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг Сурхондарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ишчи гуруҳлари тақдим этган маълумотлари таҳлил қилинди.
Бундан ташқари Хоразм ва Наманган вилоятларида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжаликлари томонидан дон корхоналари билан бошоқли дон етказиб бериш учун шартномалари реестри таҳлил қилиниб, 1 ярим йилликда дон етиштириш ҳажмлари ҳисоб-китоб қилинди.
Январь-май ойлари учун режа кўрсаткичлари ишлаб чиқилди, унга кўра 94,2 млрд сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарилиши белгилаб олинган. Шундан 30,6 млрд сўми деҳқончилик маҳсулотлари, 63,6 млрд сўми чорвачилик маҳсулотлари ташкил этади.
|
2.
|
Қисқа ва ўрта муддатли прогнозларни ишлаб чиқишнинг замонавий кўп омилли моделини ишлаб чиқиш.
|
Йил давомида
|
Бажарилмоқда.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва истиқболларини белгилаш борасида ишлаб чиқиладиган прогнозларни бозор иқтисодиётига ўтаётган Болтиқ бўйи давлатлари, Польша, Вегрия, Чехия давлатларида ўзининг ижобий самарасини берган илғор методикалар ўрганилмоқда.
|
3.
|
2022 йилда аграр соҳа йўналишларида 3 млн та доимий ва мавсумий иш ўринларини яратиш ва ҳисобини юритиш
|
Йил давомида
|
Бажарилмоқда.
Йил бошидан қишлоқ хўжалигида яратилаётган иш ўринлари йўналишлар ва соҳалар кесимида ойма-ой режа-графиклар бўйича ҳисоботи юритиб келинмоқда.
2022 йил январь-май ойларида 1 880 мингта янги иш ўринларини яратиш белгиланган.
Ҳудудлардан олинган тезкор маълумотларга кўра 2022 йил 1 май ҳолатига барча йўналишларда жами 1 942 мингта янги иш ўринлари (январь-май ойлари режасига нисбатан 103,3%) яратилди, жумладан иш ўринларининг:
– 709 мингтаси (36,5%) аҳолига ер ажратиб бериш;
– 347 мингтаси (17,9%) кластер ва фермер хўжаликларида;
– 886 мингтаси (45,6%) пиллачилик тармоғида яратилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилган иш ўринларининг манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, солиқ ва меҳнат органларида қайд этилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |