53
КАРАМ
ЕТИШТИРИШ
7–китоб
(баргларнинг пастки томонида) –
конидиофора ва кони-
диялардан ташкил топган юпқа, сийрак, оч-кулранг моғор
қатлами
ривожланади, барглар сарғаяди, сўлади, қурийди.
Кўчатхона ва далаларда ўсиш
даврида касаллик конидия-
лари билан тарқалади ва соғлом ўсимликларни зарарлайди.
Зарарланган тўқимада конидиялар ривожланиши учун том-
чи шаклидаги намлик (ёмғир, шудринг) талаб этилади. Ка-
саллик ривожланиши учун оптимал ҳаво ҳарорати +10+15
о
С.
Сохта ун-шудрингнинг зарари катта. Зарарланган карам
бошлари бактериал юмшоқ чиришга чидамсиз бўлиб қола-
ди. Касаллик кучли ривожланганида иссиқхонадаги
барча
кўчатлар 2-3 кунда нобуд бўлиши тез-тез кузатилади.
Кураш чоралари: иссиқхоналарни дезинфекциялаш; туп-
роқни алмаштириш ёки зарарсизлантириш; шамоллатиб ту-
риш; экишдан олдин уруғни +48+50
о
С лик сувда 15-20 дақиқа
ивитиш, дарҳол, 2-3 дақиқа давомида совуқ сувда совитиш,
қуритиш ва фунгицид билан дорилаш; ниҳолларни кераги-
дан ортиқ суғормаслик; касал ниҳолларни ягона қилиб, ис-
сиқхонадан чиқариб, йўқотиш; касаллик бошланиши билан,
ниҳолларга фунгицид пуркаш; далаларда 1-ва 2-йил экинла-
рини яқин жойлаштирмаслик; уруғлик экинларга фунгицид
ва бегона ўтларга қарши
гербицид пуркаш; ўсимлик қол-
диқларини йўқотиш; кузда ерни чуқур шудгор қилиш тавсия
этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: