17
КАРАМ
ЕТИШТИРИШ
7–китоб
Бундан ташқари, савой карамида фитонцидлар ва бошқа
биологик фаол моддалар мавжуд. У тўйимлилиги жиҳатидан
ёш болаларга ва қарияларга, айниқса, қимматли сабзавот
ҳисобланади. Ундаги оқсил ҳам енгил сингийдиган шаклда
бўлади.
7-расм. Савой карами
Навлари
Карамли сабзавотларнинг
навлари бир-биридан
морфологик белгилари ва хўжалик биологик хусусиятлари
билан фарқланади. Унинг энг муҳим нав белгилари: ўзакнинг
узунлиги, тўпбарг йириклиги ва унинг ер бетига нисбатан
18
100 китоб тўплами
жойлашиши, мум ғуборнинг
мавжудлиги, карамбошнинг
шакли,
йириклиги, қаттиқ (зич)лиги ҳамда ички
ўзаклилигидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш
учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат
реестрида оқ бошли карамнинг: Апшеранская озимая,
Дербентская местная, Июнская, Наврўз,
Номер первый
грибовский – 147, Парел F1, Саратони, Судья Ўзбекский,
Ташкентская 10
нав намуналари, қизил карамнинг:
Примеро, Ранчеро, Рэд Династи каби дурагайларини экиш
тавсия этилган. Савой карамини эса Юбилейная–2170,
Венская ранная–1346, Вертю–1340 ва
Адвент навлари
республикамизда экилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: