19
КАРАМ
ЕТИШТИРИШ
7–китоб
Тупроғи
Карам унумдор тупроқни ва сифатли ишлов берилган
майдонларни хоҳлайди. Органик моддаларга бой, сув сиғими
юқори, салқин ўтлоқи ва ўтлоқи ботқоқ тупроқли
ерларга
жойлаштириш афзалдир. Бироқ, у юқори террасалардаги
яхши ўғитланиб ишлов берилган бўз тупроқли майдонларда
ҳам яхши ҳосил беради. Карамлар тупроқ нордонлиги 6-6,5
бўлган тупроқларда яхши ўсади.
Карам учун картошка,
бодринг, полиз экинлари,
дуккакли дон экинлари энг
мақбул ўтмишдош экинлар ҳисобланади. Ёзда экиладиган
кечки карамни кузда ҳайдалган бедапоя ўрнига жойлаш ҳам
яхши натижа беради.
Кечки карам одатда, такрорий экин
сифатида етиштирилади. Тупроқ таркиби етарли даражада
нам, ҳарорат қулай бўлса, меъёрий чуқурликда
экилган
карам уруғлари 3-4 кун мобайнида униб чиқади.
Экиш муддатлари ва экиш усуллари
Ўзбекистонда карам қуйидаги тўрт муддатда етиштири-
лади:
1. Эртапишар – фақат эртачи навлар етиштирилади. Экиш
февралнинг охири–мартнинг бошларида кўчат ўтқазиш йўли
билан амалга оширилади. Ҳосил майнинг охирларида етила
бошлайди ва июнь ойи ичида тўла йиғиштириб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: